#Хадис_987
МАҚБУЛ ДУО
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас: рўзадорники, то оғзини очгунча. Одил имомники. Мазлумнинг дуосини Аллоҳ булут устига кўтаради ва унга осмон эшикларини очади. Сўнгра Робб: «Иззатим ила қасамки, сенга кейинроқ бўлса ҳам нусрат берурман», дейди», дедилар».
(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Рўзадорнинг дуоси мақбуллиги. Ўша пайтда дуони кўпроқ қилиш ва рўзадорларнинг дуосини олишга ҳаракат қилиш лозим.
2. Одил имомнинг дуоси ҳам мақбуллиги.
3. Мазлумнинг дуоси мақбуллиги. Мазлум нусрат топмай қолмаслиги. Шунинг учун бировга зулм қилмаслик керак ва мазлумнинг яхши дуосини олишга ҳаракат қилиш керак.
Хадис ва Хаёт 35
⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱
ДУОНИНГ ШАРТЛАРИ, ОДОБЛАРИ ВА ИЖОБАТ ОМИЛЛАРИ
1) Аллоҳ таолога ихлос.
2) Аллоҳга ҳамду сано ва расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш билан дуони бошлаш ва тугаллаш.
3) Дуони қатъий қилиш ва унинг ижобат бўлишига аниқ ишониш.
4) Дуо қилишда ялиниб-ёлбориш ва шошилмаслик.
5) Дуо асносида қалб ҳозирлиги.
6) Фаровонлик ва машаққатли ҳолатларда дуо ҳилиш.
7) Оиласи, фарзанди, бойлиги ва ўзини дуои бад қилмаслик.
8) Дуони на баланд ва на паст, балки ўртача овоз билан қилиш.
9) Аллоҳ таолонинг ўзидангина сўраш.
10) Гуноҳни эътироф этиш, унга истиғфор айтиш, берилган неъматларни эътироф этиш ва уларга шукр қилиш.
11) Дуонинг ижобат бўлиш пайтларини қасд қилиш, дуо ижобат бўлиши мумкин бўлган маконлар ва ҳолатларни ғанимат билиш.
12) Дуони шеър қофиялари каби қилмаслик.
⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱
#Асар_2
قَالَ ابْنُ أَبِي مُلَيْكَةَ: سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عَمْرٍو يَقُولُ إِذَا أَفْطَرَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِرَحْمَتِكَ الَّتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ أَنْ تَغْفِرَ لِي
Ибн Абу Мулайка рохимаҳуллоҳ (тобейин):
"Мен Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг ифторлик пайтда "Аллоҳим, Мен Сенинг барча нарсани қамраб олган фазлинг ила мени кечиришингни сўрайман" деганларини эшитим" дедилар.
(Ибн Можа 1753)
Асар йоки Мавқуф хадис хам деб номланади.
Мавқуф (Асар): "Саҳобийга изофа берилган сўз, феъл, ёки тақрир "Мавқуф хадис" дейилади".
⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱
#Ҳадис_983
САХАРЛИК КИЛИШ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир», дедилар.
(Бешовларидан фақат Имом Абу Довуд ривоят қилмаганлар).
Шарҳ:
Демак, саҳарлик қилиш фазилатли иш. Шунинг учун баъзи бир ривоятларда айтилганидек, бир қултим сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш керак.
Ҳадис ва Ҳаёт 9
⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱
#Ҳадис_984
مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالعَمَلَ بِهِ فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ فِي أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, Аллоҳ унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига муҳтож эмас" дедилар.
(Бухорий ривоят қилган)
⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱
#Ҳадис_982
КАРЗИ БЕРМАСЛИКНИ ОКИБАТИ.
حَدَّثَنَا أَبُو عَاصِمٍ، عَنْ يَزِيدَ بْنِ أَبِي عُبَيْدٍ، عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الأَكْوَعِ ـ رضى الله عنه ـ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أُتِيَ بِجَنَازَةٍ، لِيُصَلِّيَ عَلَيْهَا، فَقَالَ " هَلْ عَلَيْهِ مِنْ دَيْنٍ ". قَالُوا لاَ. فَصَلَّى عَلَيْهِ، ثُمَّ أُتِيَ بِجَنَازَةٍ أُخْرَى، فَقَالَ " هَلْ عَلَيْهِ مَنْ دَيْنٍ ". قَالُوا نَعَمْ. قَالَ " صَلُّوا عَلَى صَاحِبِكُمْ ". قَالَ أَبُو قَتَادَةَ عَلَىَّ دَيْنُهُ يَا رَسُولَ اللَّهِ. فَصَلَّى عَلَيْهِ.
Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам жаноза ўқишлари учун у зот хузурларига бир маййит келтирилди. У зот: "Зиммасида қарз борми?" дедилар. "Йўқ", дейишди. У зот унга жаноза ўқидилар. Кейин яна бир жаноза келтирилди. У зот: "Зиммасида қарз борми?" дедилар. "Ҳа", дейишди. "Биродарингизга жаноза ўқиб қўйинглар" дедилар.
Абу Қатода: "Унинг қарзи менинг зиммамга, эй Аллоҳнинг Расули!" деди.
Шунда у зот унга жаноза ўқидилар".
(Бухорий ривоят қилган)
⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱
#Асар_1
إِذَا صُمْتَ فَلْيَصُمْ سَمْعُكَ وَبَصَرُكَ وَلِسَانُكَ عَنِ الْكَذِبِ وَالْمَآثِمِ وَدَعْ أَذَى الْخَادِمِ وَلْيَكُنْ عَلَيْكَ وَقَارٌ وَسَكِينَةٌ يَوْمَ صِيَامِكَ وَلَا تَجْعَلْ يَوْمَ فِطْرِكَ وَيَوْمَ صِيَامِكَ سَوَاءً
Жобир розияллоҳу анҳу:
"Рўза тутсанг, қулоғинг, кўзинг ва тилинг рўза тутсин, ёлғон ва гунох ишлардан сақланинг ва банда зулмини қолдиринг. Рўза кунида муносиб ва хотиржам бўл ва рўза кунини рўза тутмайдиган кунга ўхшатиб қўйма" дедилар.
(Ибн Аби Шейба 8880)
⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев