#Ҳадис_997
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: َ «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» демоғим мен учун устидан қуѐш чиқадиган барча нарсадан муҳбубдир», дедилар».
(Имом Муслим ва Термизий ривоят қилишган).
Шарҳ:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Устидан қуѐш чиқадиган барча нарса» деганларида дунѐдаги ҳамма нарсани назарда тутганлар. Демак, зикр нияти ила «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» дейиш уларни айтувчи киши учун дунѐдаги барча нарсаларга эга бўлишдан кўра яхшироқ экан. Бу баракотли сўзларни ѐддаб олиб, зикр қилиб юришга одатланишимиз керак. Демак, зокир ушбу ривоятда келган зикрларни айтиш билан бутун дунѐдаги молу мулкнинг савобидан кўпроқ савобга эришар экан. Бу ердаги «маҳбуб»лик дунѐнинг ўзига бўлган муҳаббат эмас. Балки ўша дунѐни сарфлаганда ҳосил бўладиган савобдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон дунѐнинг ўзига муҳаббат қўймаганлар. У зот дунѐни сарфлаш орқали келадиган савобга муҳаббат қўйганлар.
Ҳадис ва Ҳаёт 35
⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱
#Ҳадис_998
Дам_солиш.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши ўзига, тобим йўқ, деган Собитга: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дам солишлари ила дам солиб қўяйми?» деди. «Ҳа», деди у. «Аллоҳумма Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ шафии. Ла шофия иллаа анта. Шифаан ла юғодиру сақман», деди».
(Тўртовлари ривоят қилишган).
Шарҳ:
Мазкур дам солиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур дам солишларидир. Унинг маъноси қуйидагича: «Эй Аллоҳим! Одамларнинг Роббиси! Шиддатни кетказгувчиси! Шифо бер. Ўзингдан ўзга шифо берувчи йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!»
Ҳадис ва Ҳаёт 18
⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱
#Ҳадис_996
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ДУОЛАРИ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ушбу дуони худди Қуръондан бир сурани таълим бергандек таълим берар эдилар: «Аллоҳим!
Мен Сендан жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан ҳаѐт ва мамот фитнасидан паноҳ сўрайман».
(Сунан эгалари ривоят килган)
Шарҳ:
Демак, мўмин-мусулмонлар жаҳаннамдан, қабр азобидан, Дажжол ва ҳаѐтмамот фитналаридан паноҳ беришини сўраб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ѐлворишлари, дуо қилишлари лозим экан.
Уламоларимиз ҳадиси шарифда қабр азоби билан Масийҳи Дажжолнинг фитнаси кетмакет зикр қилиниши бежиз эмас, бошқа ривоятларда Дажжолнинг фитнаси қабрда ҳам бўлиши ҳақида хабар келган, дейдилар.
Ҳаѐтнинг фитнасидан мурод, инсон ҳаѐтида бўладиган маъсият ва мусибат фитналарига ўхшаш фитналардир.
Мамотнинг фитнасидан мурод эса, Мункар Накийрнинг саволи ва қабр азобидир.
Хадис ва Хаёт 35
⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱
Бир кун сен ўласан
Дунё фонийдир.
ЎЛИМНИ ЭСЛАШНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Азиз биродар, ўлимни кўп эслашда фойдалар бор:
1. Ўлимга тайѐр туришга тарғиб қилади.
2. Узоқ умр кўришга бўлган орзуни камайтиради. Зеро, кўп орзу-ҳавас қилиш ғафлат сабабларидандир.
3. Инсонни дунѐга нисбатан зоҳид қилиб қўяди.
4. Охиратга рағбатлантиради ва тоатли бўлишга ундайди.
5. Бандага дунѐ қийинчиликларини енгил-арзимас қилиб қўяди.
6. Кибр, манманлик ва дунѐ лаззатларига берилиб кетишдан қайтаради.
7. Тавбага ва фурсатни бой бермасликка чорлайди.
8. Қалбларни юмшатади, кўзларни йиғлатади, дин майлини уйғотади ва ҳавойиликни ўлдиради.
9. Камтар бўлишга ва зулмни ташлашга чақиради.
10. Гина-кудуратларни ташлаб, биродарларга кечиримли бўлишга ва уларнинг узрларини қабул қилишга ундайди.
⚘️🌱⚘️🌱⚘️🌱


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев