#Ҳадис_266
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салам айтилар:
"Кимики Биринчи Такбир билан, қирқ кун жамоатда Аллоҳ учун (ихлослик билан) ибодат қилса икки (нарсада) нажот ёзилади: Дўзахдан қутилиш ва Мунофиқликдан қутилиш".
(Ахмад 3/155, Термизий 241 ва бошқалар ривоят қилишган).
🥀🪴🥀🪴🥀🪴
#Ҳадис_267
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва саламнинг хузурларига Нуъмон ибн Қавқал келиб
"Эй Аллоҳнинг Расули, айтинг-чи, Фарз намозларни ўқисам, ҳаромни ҳаром десам, ҳалолни ҳалол десам, жаннатга кираманми? деди
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам "Ҳа" дедилар"
(Ахмад 3/316, Муслим 16).
🥀🪴🥀🪴🥀🪴
#Ҳадис_268
Робиъа ибн Каъб Асламий розияллоҳу анҳу айтади:
'Росулуллох Соллалоҳу алайҳи ва саллам билан бирга тунаб қолар эдим.
Бир куни У Зотга ﷺ таҳорат сувларини ва бошқа керакли нарсаларни олиб келган эдим, У Зот ﷺ менга "Сўра" дедилар.
"Жаннатда сиз билан хамроҳ бўлишни сўрайман" дедим.
"Бундан бошқани эмасми?" дедилар.
"Шуни ўзини", дедим.
У Зот ﷺ : "Унда кўп сажда қилиб, бунда менга ёрдамлаш" дедилар.
Муслим 977.
🥀🪴🥀🪴🥀🪴
#Ҳадис_269
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бир киши Росулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам дан сўради:
"Қайси ҳислатлар исломда энг яхшидир?
Айтдилар:
Очларга таом беришинг, таниган ва танимаганга салом беришинг"
Бухорий 12, 28, 6236 ва «ал Адабул муфрад» 1013, Муслим 39, Абу Довуд 5194, ан Насоий 8/108, Ибн Можах 3253, Ибн Хиббон 505 да келтиришган.
🥀🪴🥀🪴🥀🪴
#Ҳадис
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», - дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
🥀🪴🥀🪴🥀🪴
#Ҳадис
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «من تزوج لإمرأة لعزها لم يزده الله الإ ذلا، و من تزوجها لمالها لم يزده الله الإ فقرا، و من تزوجها لحسبها لم يزده الله الأ دناءة، و من تزوج إمرأة لم يرد بها إلأ ان يغض بصره، و يحصن فرجه، او يصل رحمه، براك الله له فيها و بارك لها فيه». رواه الطبراني.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки бирор аёлга унинг азизлиги, обрў ва шарафи учун уйланса, Аллоҳ унга хорликни кўпайтириб қўяди. Кимки аёлнинг мол-дунёси учун уйланса, Аллоҳ унга қашшоқликни кўпайтириб қўяди. Кимки аёлнинг ота-боболаридаги шон-шараф туфайли уйланса, Аллоҳ унга пасткашликни кўпайтириб беради. Кимки кўзини ҳаромдан тийиш учун, зинодан сақланиш учун, қариндош-уруғликни тиклаш учун уйланса, Аллоҳ аёлни эрига, эрни аёлига баракали қилиб қўяди”. Имом Тобароний ривоят қилган.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев