▪
Имкони бўлса, ҳар ким ўзига-ўзи дам солгани яхши. Чунки беморнинг овози бегоналарникидан кўра яхшироқ таъсир қилади. Лекин баъзи вақтларда беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун ўзи ўқий олмаслиги мумкин. Шундай пайтда бошқа одам Қуръон ўқиб дам солади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, ўзларига дам солар эканлар.
Бошқа одамга дам солдирилса, дам солувчи тақводор, солиҳ инсон бўлгани маъқул. Зеро, дам солиш ҳам дуонинг бир тури. Дам солувчининг нафаси ўткир бўлса, солган дами яхшироқ таъсир қилади, бемор шифо топади.
Ривоят қилинишича, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Фотиҳа сурасини ўқиб, хасталарга дам солса, тезда таъсир қилар экан. У киши дунёдан ўтганидан кейин бошқалар дам солишса, аввалига самара бермабди. Шунда бунинг асл сабабидан бохабар кишилар: “Фотиҳа сураси-ку, ўрнида турибди, аммо уни ўқийдиган Умар қани?” дейишган экан .
Дам солаётганда овозни – бемор эшитадиган даражада – бироз кўтариб қироат қилинади. Чунки танадаги касал ҳужайралар шифо топиши учун овоз чиқариб ўқиш керак.
Қуръон ўқилганда инсоннинг териси, ҳар бир ҳужайраси эшитади. Шунинг учун Қуръонни сал баландроқ овозда ўқиган маъқул.
Қуръон билан даволаниш учун белгиланган маълум вақт йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ўқиса бўлади. Бироқ эрталаб, кечқурун шифо оятларини ўқиб дам солиш афзал. Оятлар етти марта ўқилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзи шифо оятларини, дуоларни етти мартагача такрорлаганлар.
“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан.
🌻🌺🌻🌺🌻🌺🌻🌺🌻🌺
Набий салаллоҳу алайҳи васаллам: "Номаи аъмолида кўпгина истиғфор топган киши учун олқишлар бўлсин!" деб айтдилар.
Ибн Можа ривояти.
Истиғфорнинг фазилатлари:
1. Истиғфор Аллоҳ учун қилинадиган тоат ибодат амалидир.
2. Гуноҳлар кечирилишининг сабабчисидир.
3. Ёмғир ёғиши сабабчисидир.
4. Мол дунё ва фарзанд билан таъминловчидир.
5. Жаннатга кириш сабабчисидир.
6. Том маънода куч қувватнинг зиёда бўлиши сабабчисидир.
"Парвардигорингиздан мағфират сўранг, сўнг унга тавба-тазарруъ қилинг. Шунда у Зот устингизга осмондан ёмғир қуйдирар ва куч-қувватларингизга яна куч-қувват қўшар" (Ҳуд сураси, 52 оят).
7. Истиғфор энг яхши матодир.
"Парвардигорингиздан мағфират сўранглар, сўнгра унинг ўзига тавба қилинглар. Шунда (у) сизларни маълум муддатгача (ажалларингиз етгунича) чиройли мато – фойдаланиш билан фойдалантирур" (Ҳуд сураси, 3 оят).
8. Истиғфор бало офатни дафъ қилувчидир.
"Улар мағфират сўраб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азоблагувчи эмасдир"
(Анфол сураси, 33 оят).
9. Истиғфор ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик етишининг сабабчисидир.
"Ва ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик (яъни, ажр-мукофот) берур" (Ҳуд сураси, 3 оят).
10. Банда истиғфор айтишга жуда ҳам муҳтождир. Чунки бандалар кечаю кундуз хато қиладилар. Агар истиғфор айтишса, Аллоҳ уларнинг гуноҳларини кечириб юборади.
11. Истиғфор раҳмат тушишининг сабабчисидир.
"Сизларга раҳм-шафқат қилиниши учун Аллоҳдан мағфират сўрасангизлар бўлмасми?!"
(Намл сураси, 46 оят).
12. Истиғфор мажлисдаги хатолар учун каффоратдир.
13. Истиғфор айтишда Набий салаллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш бордир. Чунки у зот ҳар куни 70 марта (баъзи ривоятда 100 марта) истиғфор айтганлар.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев