#Ҳадис_234
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир мусулмон оилага хурсандчилик киритса, Аллоҳ таоло мана шу киши учун жаннатдан бошқа мукофот бўлишига рози бўлмайди”, дедилар
(Имом Табароний ривояти).
🌹🌹🌹🌹🌹
#Ҳадис_235
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ўлганларни сўкманглар Чунки улар ўзлари қилиб ўтган (яхши ё ёмон амаллари натижасига) етиб бордилар»дедилар.
(Имом Бухорий ривояти).
🌹🌹🌹🌹🌹
#Ҳадис_236
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага яхшилик қилишни вожиб этди. Агар (бирор жонни) қатл қилсангизлар, қатлни чиройли ҳолда қилингиз! (Бирор жонлиқ) сўйсангиз, уни ҳам чиройли сўйингиз! (Сўйишдан олдин пичоқларингизни ўткирлаб олинг ва жониворни қийнаб қўйманг» дедилар.
(Имом Муслим ривояти)
🌹🌹🌹🌹🌹
#Ҳадис_237
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жанозани (яъни тобутни) кўрсангиз, ўрнингиздан туринглар. Ким унинг ортидан борса, то (ерга) қўйилмагунча ўтирмасин»дедилар.
(Имом Бухорий ривояти).
🌹🌹🌹🌹🌹
#Ҳадис_238
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: « Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрни гипслаб сувашдан, унинг устида ўтиришдан ва унинг устига бино қилишдан қайтардилар дедилар.
(Имом Бухорий ривояти).
🌹🌹🌹🌹🌹
#Ҳадис_239
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «... Бандам фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, уни бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, паноҳимга оламан», деди»
(Имом Бухорий ривояти).
🌹🌹🌹🌹🌹


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев