Одамлар сўрашди: "Ҳарж нима?". Ул зот айтдилар: "Бу қотилликлардир". Аҳмад 2/519, ва Ибн Ҳиббон 6718 ривояти. Ҳофиз Ҳайсами айтади: "Ушбу ҳадиснинг ровийлари "Саҳиҳ" да келтирилган. Бундан мустасно фақат Саид Ибн Саъман. У хам ишончлик ровийлардан". Қаранг: "Мажмуа аз завоид" 7/327. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Силдила ас саҳиҳа" 2772.
Ҳадисдаги "..бозорлар яқин келиши.." ҳақида Уламоларнинг қуйидаги сўзлар келган:
Биринчи: Бугунги кунда бозорлар одамларга шу даражада яқин келдики, ҳатто дунёни нариги четидаги молнинг паст баланд нарҳини уйда ўтириб олиб ҳам билиб олиш мумкун бўлмоқда.
Иккинчи: Сотувчи ва ҳаридолар ўрталаридаги масофадан қатьий назар бозорларга ўзланинг молларини тезда тақдим қилмоқдалар.
Учинчи: Дунёниг қай бурчагида бўлмасин бозорлардаги нарҳлар бир биридан деярлик кескин фарқ қилмайди. Аввалда бундай малумотларни билишга имкон бўлмаган.
"ИМОНСИЗЛИКЛАР, ОДОБСИЗЛИКЛАР, ҚАРИНДОШЛИК РИШТАЛАРИ, ВА ҚЎШНИЛАР БИЛАН АЛОҚАЛАРНИ УЗИЛИШИ".
Абдуллоҳ ибн Амир розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат Соати келмайди қачонки имонсизлик, одобсизлик, оилавий алоқалар ва қўшниларга ҳурмацизлик бўлмагунча" Аҳмад 6514 ва Ҳоким 253 тивояти. Шуайб ал-Арнаут ҳадис санади ҳақида шундай дейдилар: «Ҳадис, бошқа ҳадисларнинг мавжудлиги туфайли саҳиҳдир".
Ҳозир биз Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган барча нарсаларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Аксарият Мусулмонлар бир бирларига қўпол ва юракка оғир бўлиб бормоқдалар. Улар ўз қариндошларини ҳаққига роя қилишни унутмоқдалар, оилавий ва кариндошлик ришталарини узмоқдалар ва қўшнилари билан кескин муносабатда бўлмоқдалар. Бир бирларини кечиришлари ва бир бирларидан ўтган ҳато камчиликларни унутмай ўзаро гина кудрат қилмоқдалар.
Аммо Мусулмонлар, бошқа Дин ваккиларидан айнан шу фазилатлари, яний; ўзаро меҳр оқибат, ҳурмат, бир бирига мурувват ва яҳшилик қилишлик билан ажралиб турар эдилар, ва улар орасида тинчлик ва севги ҳукмронлик қилар эди. Аммо вақтлар ўтиши билан мусулмонлар дунё матоҳларига кўнгил қўийишлари ва бошқа ғайри динларнинг фитналарига алдана бошлагач, улар ичида бу жирканч одат авж олди. Муртадлик, Қўшни ва қариндошлик ришталарига роя қилмаслик кенг тарқади, меҳмондўстлик ва ўзаро ҳурмат эътибор камайиб кетди. Бу эса, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам томонларидан башорати берилган Қиёмат аломатларининг ҳақиқатларидандир.
Жубайир ибн Муьтим розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки (қариндошлик муносабатни) бузса, Жаннатга кирмайди!» дедилар. Бухорий 5984, Муслим 2556.
Абу Хурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким Аллоҳ ва Оҳират Кунига имон келтирган бўлса қўшнисига зарар бермасин. Ким Аллоҳ ва Оҳират Кунига имон келтирган бўлса меҳмонга ҳурмат кўрсатсин. Кимки Аллоҳ ва Оҳират Кинига имон келтирган бўлса яҳши гапларни айтсин ёки жим бўлсин". Бухорий 6018 ва Муслим 47 ривояти.
Оиша розиёллоҳу анҳу онамиздан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жаброил менга қўшнига яҳшилик қилиш ҳақида шундай узоқ гапирдики ҳатто мен уни (қўшнини) устимизда меросхўр қилиб қўярмикин деб уйладим". Бухорий 6014.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев