Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
------
Бу кўриб турганингиз — кўп хурмо дарахтлари бежиз эмас. Ҳар бир марта «Субҳаналлоҳ» десак, Жаннатда биз учун бир хурмо дарахти экилар экан.
Бир оз тафаккур қилиб кўринг: дунёдаги хурмо дарахтлари қанчалик чиройли ва баланд бўлса, Жаннатдаги дарахтлар ундан ҳам муборак. Ҳар бири қандай катта жой эгаллаб туради — бир он тасаввур қилиб кўринг, қандай ажойиб манзара ҳосил бўлади.
Эндӣ ўйлаб кўринг: бир дақиқада нечта «Субҳаналлоҳ» айта оламиз? Хотиржам айтиб ҳам 33 тадан 100 тагача зикр қилиш мумкин.
Шунинг учун, азиз биродарлар, келинг доимо зикрда бўлайлик. Чунки ҳар бир айтиладиган «Субҳаналлоҳ» — Жаннатда бир дарахт, бир савоб ва абадий неъматдир.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев