#Ҳадис_1059
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сезгир ўз нафсини тергаган ва ўлимдан кейинни кўзлаб амал қилган одамдир.
Ожиз нафсини ҳавосига
эргаштирган ва Аллоҳдан турли нарсалар орзу қилган одамдир», дедилар».
(Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.)
Шарҳ:
Бошқача айтганда, ўзини билган оқил одам ўзини ўзи тергаб, ҳавойи нафсини жиловлаб, Аллоҳ таоло кўрсатган чегарада юриб, охират учун амал қилади. Аҳмоқ эса ҳавои нафсига берилиб, Аллоҳ таолонинг айтганини қилмай, У Зотга тавба ҳам қилмай, «Мени авф этишини орзу қиламан», деб юради.
Аллоҳ таоло эса, «Тоатимга
бахиллик қилганга қандоқ қилиб раҳматимни ҳадя қиламан», дейди.
Бу ҳақда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Ҳисоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб қилинг ва катта кўрикка зийнатланинг. Бу дунѐда ўзини ўзи тергаганларга ҳисоб енгил бўлади», дер эканлар.
Маймун раҳматуллоҳи алайҳи бўлсалар: «Киши худди шеригини таоминг қаердан, кийиминг қаердан, деб тергагандек, ўзини ўзи тергамагунича тақводор бўла олмайди», деганлар.
Ҳа, ҳар бир банда ўз нафсини доимо тергайдиган бўлмагунича, тақво, зуҳд ва соликликни даъво қила олмайди.
🌿🌿🌿
#Ҳадис_1055
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:«Ассалому алайкум», деди.У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўнта», дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди.
У зот алик олдилар.
Ҳалиги одам ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Йигирмата», дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», деди.У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Уттизта», дедилар».
(Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Бундан саломни тўлиқ айтган ва аликнинг тўлиқ қайтарган кишилар савобни тўлиқ олиши келиб чиқади. Ким салом беришдан тўлиқ савоб олишни истаса, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб тўлиқ салом берсин.
Ҳадис ва Ҳаёт 37
🌿🌿🌿
#Ҳадис_1056
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «кимни бирор иш ташвишга солса: «Йаа залжалали вал икром»ни кўпроқ айтинглар», дердилар».
(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Бунда ҳам Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бирини зикр қилиб, улуғлаш бор. Зул Жалол вал Икром — Шараф ва камол эгаси. Карам ва икром эгаси.
🌿🌿🌿
#Ҳадис_1057
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳим! Мени мискин ҳолда яшатгин, мискин ҳолда ўлдиргин ва қиѐмат куни мискинлар жамоаси ила
тирилтиргин», дедилар. Шунда Оиша:
«Нима учун, эй Аллоҳнинг расули?» деди. «Чунки улар жаннатга бойлардан қирқ йил олдин
кирадилар. Эй Оиша! Мискинни ҳеч бўлмаса яримта хурмосиз қайтармагин. Эй Оиша! Мискинларга муҳаббат қилгин ва уларга яқин бўлгин. Ана шунда Аллоҳ қиѐмат куни сени Ўзига яқинлаштиради», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)
Шарҳ: Бу ривоятларда Аллоҳнинг розилигини топган тақводор мискинлар кўзда тутилган. Уларнинг кўнгиллари синиқ бўлади. Улар Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилган бўладилар. Бу ва шунга ўхша ҳадиси шарифларда фақир фуқаро ва. мискинларга таскин ва уларни сабр-қаноат қилишга даъват бор.
🌿🌿🌿


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев