#Ҳадис_1060
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким пок еса, суннатга амал қилса ва одамларни ўз ѐмонликларидан омон қилса, жаннатга кирадир», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, бугунги кунда бу нарса одамлар ичида кўпдир», деди.
«Мендан кейинги асрларда ҳам бўладир», дедилар».
(Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.)
Шарҳ:
Ҳалол юриб, ҳалол турган, шариат қоидаларига мувофиқ яшаган ва одамларга ѐмонлик қилмаган одамлар жаннатилардир. Улар, алҳамдулиллаҳи, ҳамма замонларда бўлганлар ва бўладилар ҳам, иншааллоҳ. Бас, ўшалардан
бўлишга ҳаракат қилмоқ лозим.
🌴🌴🌴🌴
#Ҳадис_1061
Али ибн Робийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Али розияллоҳу анҳуга уловини миниши учун келтирилганда ҳозир бўлдим. Оѐғини узангига қўйганда уч марта «Бисмиллаҳ»ни айтди. Унинг устига ўтириб, ўнгланиб олгандан кейин
«Алҳамду лиллаҳи. Субҳаналлазии саххара ланаа ҳазиҳи. Ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа ила роббинаа ламунқалибийн», деди.
Кейин уч марта «Алҳамду лиллаҳи», уч марта «Аллоҳу акбар», деб туриб, «Субҳанака, иннии қод золамту нафсии. Фағфир лии, фаиннаҳу лаа яғфируз зунуба иллаа анта», деди. Сўнгра кулди. Мен унга: «Эй мўминларнинг амири, нимага кулдингиз?», дедим. «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни худди мен қилгандек қилганларини ва сўнгра кулганларини кўрдим.
Бас: «Эй Аллоҳнинг Расули! Нимадан кулдингиз?», дедим. «Албатта, Роббинг бандасидан у «Роббим, менинг гуноҳларимни мағфират қилгин. Албатта, гуноҳларни Сендан ўзга ҳеч ким мағфират қилмас» деса, хурсанд бўлур», дедилар».
(Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Шарҳ:
Бу ривоятда саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қанчалар диққат ва ҳиммат билан эргашишларидан бир намуна келмоқда. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг амални қилиб бўлгандан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб кулиб қўйишлари бунинг далилидир.
🌴🌴🌴🌴
#Ҳадис_1062
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бурни ерга ишқалсин!
Сўнгра бурни ерга ишқалсин!
Сўнгра бурни ерга ишқалсин!» дедилар.
«Кимнинг, эй Аллоҳнинг Расули!» дейилди.
«Ота-онасининг иккисини ѐки
бирини катталик чоғида топиб, жаннатга кирмаган кимсанинг», дедилар».
(Муслим ва Термизий ривоят қилишган.)
Шарҳ:
Бундан ота-она катта ѐшга етганида уларнинг хизматини қилиш, розилигини олиш алоҳида аҳамият касб этиши чиқади. Албатта, ҳар қандай қарияни ҳам қарилиги
учун ҳурмат қилинади. Аммо қари ота-онани ҳам қарилиги учун, ҳам ота-оналиги учун эҳтиром қилиш керак бўлади. Ота-онаси ѐки улардан бири қариб, катта ѐшга етсалар уларни рози қилиш билан жаннатга кириш имкони очилар экан. Кимки ўша зўр фурсатдан вақтида фойдаланмаса, бурни ерга
ишқалган билан баробар бўлар экан.
Шунинг учун ота-онани ҳар доим ҳурмат қилиш билан бирга, уларга қариган чоғларида алоҳида эҳтиром
кўрсатмоқ лозим бўлар экан. Буни ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги лозим.
🌴🌴🌴🌴
#Ҳадис_1058
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Икки неъмат бор. Одамларнинг кўплари уларнинг қадрига етмаслар. Улар саломатлик ва фароғатдир», дедилар».
(Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.)
Шарҳ:
Мўмин одам саломатликнинг қадрига етиб, уни гуноҳларга эмас, ибодат ва савоб ишларг сарфлашга
ҳаракат қилади. Мўмин одам бўш вақтидан ҳам унумли фойдаланади.
У ўзининг бўш вақтини турли бўлмағур нарсаларга эмас, зикр, дуо, Қуръон қироати ва шунга ўхшаш савобли амалларга сарфлайди.
🌴🌴🌴🌴


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев