---------
Абдуллоҳ Ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"(Бир куни) Жаброил фаришта (алайҳисалом) Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида эдилар, шунда осмондан бир овоз келди, у (Жаброил алайҳисалом) осмонга қарадилар ва дедилар: "Бу овоз осмон дарвозаларидан чиқди, ва бу кунгача улар ҳеч очилмаган эди, ва ушбу дарвозалардан фаришталар тушди ва бу кунгача улар тушмаган эдилар. У (Жаброил алайҳисалом) дедилар: "Сенга икки нур тақдим этилди ва бу сендан олдинги бирор Пайғамбарга берилмаган, бас бу билан ҳурсанд бўлгин! Бу "Фотиҳа" сураси ва Бақара сурасининг оҳирги икки оятидир. Булардан қайси бирини қироат қилар экансан албатта сенга (сўраган нарсанг) ато этилади".
Муслим 806 ривояти.
Абу Масъуд алъ-Бадрий розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Тунда сураи "Бақара" нинг оҳирги икки оятини тиловат қилган одам учун - бу унга кифоя қилади".
Бухорий 4008 ва Муслим 807 ривояти.
Имом Нававий айтадилар: "Бу ҳақида айтилганки; тунги таҳажжуд намозига кифоя қилади, ёки бутун тун бўйи уни шайтоннинг зараридан ҳимоя қилиш учун кифоя қилади; ёки тундаги барча ёмонликлардан уни ҳимоясига кофия қилади. Бу қироат мана шуларни барчасини ўз ичига олиши мумкун".
"Шарҳ Саҳиҳи Муслим" 6/417.
Нўьмон Ибн Башир розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Албатта Аллоҳ Таоло Китобни, осмонлар ва ерни яратишдан икки минг йил аввал ёзди ва ундан Бақара сурасининг икки оятни (ерга) тушурди. Ва қайсики ҳонадонда у қироат қилинар экан, уч кунгача шайтон бу ҳонадонга яқинлаша олмайди".
Термизий 2882, Ҳоким 1/562, ва Баззор 3296 ривояти. Қаранг: "Саҳиҳ алъ-жоме" 1799.
Абдуллоҳ Ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу Меърож кечасида Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан осмонда содир бўлган ажоиботларни зикр қилиб айтадилар: "...ва Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга учта нарса берилди; Беш маҳал намоз, Бақара сурасининг оҳирги икки ояти, ва Умматларини мағфирот булиши; магар Аллоҳга ширк келтирганлар мустасно".
Муслим 82 ривояти.
آمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مِن رَّبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آمَنَ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِّن رُّسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ
لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذْنَا إِن نَّسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا رَبَّنَا وَلَا تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِنَا رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا أَنتَ مَوْلَانَا فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ
/Amana-r-rosulu bima unzila ilayhi mir-Robihi val muminun, kullun amana billahi, vamala-ikatiki, va kutubihi, varusulih, la nufarriqu bayna ahadim mir-rusulih, va qoluu sami'na va ato'na g'ufronaka Robbana va ilaykal masiyr. Laa yukallifullohu nafsan illa vus'aha laha ma kasabat, va a'layha maktasabat, Robbana laa tua hizna in nasiyna av ahtona, Robbana vala tahmil a'layna isron kama hamaltahu 'alallazina min qoblina, Robbana vala tuhamilna ma-la toqotalana-bihi, va'ufu-'anna vag'firlana varhamna Anta Mavlana fansurna 'alal qovmil kafirin/.
/Амана-р-росулу бима унзила илайҳи мир-Робиҳи вал муминун, куллун амана биллаҳи, вамала-икатики, ва кутубиҳи, ва-русулиҳ, ла нуфарриқу байна аҳадим мир-русулиҳ, ва қолуу самиъна ва атоъна ғуфронака Роббана ва илайкал масийр. Лаа юкаллифуллоҳу нафсан илла вусъаҳа лаҳа ма касабат, ва аълайҳа мактасабат, Роббана лаа туа ҳизна ин насийна ав аҳтона, Роббана вала таҳмил аълайна исрон кама ҳамалтаҳу ъалаллазина мин қоблина, Роббана вала туҳамилна ма-ла тоқоталана-биҳи, ваъуфу-ъанна вағфирлана варҳамна Анта Мавлана фансурна ъалал қовмил кафирин.
📖. Маьноси: Пайғамбар унга ўз Роббидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Барча Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва эшитдик ва итоат қилдик, эй Роббимиз мағфаратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир, дедилар. Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен ҳожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил".
"Сура "Алъ-Бақара": 285-286 оятлар.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев