#Ҳадис_1066
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўғри амал қилинглар, мўътадил ва башоратли бўлинглар.
Бирортанинг амали уни жаннатга киритмас», дедилар. «Сизни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
«Менни ҳам. Илло, Аллоҳ мени Ўз раҳмати ва фазли ила қамраб олгандагина. Ва билингларки, Аллоҳ
учун энг маҳбуб амал, оз бўлса ҳам, бардавомидир», дедилар».
( Икки шайх ва Насаий ривоят қилишган.)
Шарҳ:
Шунинг учун оз бўлса ҳам, бардавом амалларни қилиб, Аллоҳ таолонинг
фазлидан умидвор бўлиб юрмоқ
лозим.
🍀🍀🍀
#Ҳадис_1067
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда, «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ҳаююн лаа ямуту, биядиҳил хойри ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, Аллоҳ унга милёнта ҳасана ѐзади ва ундан милён ѐмонликни ўчиради ҳамда уни милён даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Уни милён даражага кўтаради ва унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.
(Термизий ривоят қилган)
Шарҳ:
Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга энг маҳбуб юртлар масжидлардир. Аллоҳга энг мағзуб юртлар бозорлардир», деганлар. Бозорларнинг Аллоҳ таоло энг ѐмон кўрган жойлар бўлиши, одатда, уларда ѐлғон, алдамчилиқ бировнинг молини ҳаромдан ейиш содир бўлиб туришидандир. Исломда савдо-сотиқ ишларида ҳалол-пок бўлиш қаттиқ тарғиб қилинади. Алдамчилиқ бировнинг молини ҳаромдан ейиш, савдо-сотикдаги қаллобликлар қаттиқ қораланади. Ушбу ҳадисда бозорларнинг Аллоҳ энг ѐмон кўрган жой экани айтилиши ҳам шу жумлага киради. Бозор бозор бўлгани учун эмас, унда ҳаром-хариш, ношаръий иш кўп бўлгани учун шундоқ васфга эга бўлгандир. Шунинг учун мусулмон одам бозорда доимо эҳтиѐт бўлиши керак. Бозорга киришда ҳам Аллоҳдан паноҳ сўраб кириш керақ юришда ҳам паноҳ сўраб юриш керак. Хусусан, ушбу ривоятда келган дуони ўқиб юрмоқ лозим.
🍀🍀🍀
#Ҳадис_1063
Аюу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шокир таомланувчи, собир рўза тутувчи кабидир», дедилар».
(Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.)
Шарҳ:
Бу ҳадиси шариф Исломда диний
таълимотларга амал қилиб яшаган кишининг ҳар бир иши ибодат даражасига кўтарилиши турган гаплигини яна бир бор намойиш қилмоқда. Ният билан нафл рўза тутиб, очлиқ чанқоқ ва бошқа нарсаларга сабр қилинса, савобга
эришилади. Аммо нафл рўза тутмай, оғзи очиқ юрган одам ҳам савоб олиши мумкин экан. Бунинг учун Исломий таълимотга амал қилиб, ўзи тановул қилаѐтган неъматларга етарлича шукр қилишнинг ўзи кифоя қилар экан. Албатта, шукр қилишни билиш керак. Шукр икки хил бўлади.
Биринчиси, неъмат берувчига мақтов сўзлари, ҳамду сано айтишдир. Иккинчиси, эса берилган неъматни неъмат берувчини рози қиладиган тарзда сарф қилишдир.
Баъзи уламоларимиз: «Ҳақиқий шукр Аллоҳ таолога берган неъматларига яраша шукр қилишдан ожиз эканликни баѐн қилишдир»,деганлар.
🍀🍀🍀


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев