#Ҳадис
ФАРЗАНДИ САБАБЛИ ЖАННАТГА КИРУВЧИЛАР
---------
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Албатта (баъзи) инсонлар жаннатга қўйилиб юксак даражаларга кўтарилади. У инсон (ажабланиб) сўрайди: Бу нарсалар нима учун? (яъни мен бу нарсаларга амалим етишмайдику?!)
Унга жавоб берилади: Бу нарсалар сенга кечирилишлигингни сўраган фарзандинг сабабли берилди".
Имом Аҳмад ривояти.
Шарҳ: Фарзандингизга Аллоҳни танитиб, ислом аҳкомларини ўргатиб шундай тарбиялангки охиратда сизни жаннатдаги юксак даражаларга кўтарилишингизга сабабчи бўлсин. Аммо Аллоҳ сақласин баъзи инсонларни кўрамиз, боласини тили чиқишига сўкинишни ўргатади. Боласини сўкинтириб хурсанд бўлиб ўтиради. Бундай фарзандлар охиратда отасини жаҳаннамдаги пастки табақаларга тушишига сабабчи бўлади.
"Намоз ва дуолар" китобидан.
⚘️⚘️⚘️⚘️
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
⚘️⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_129
Ақама ибн Омир родиаллоху анхудан ривоят килинади.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки тумор осиб олса, Оллоҳ унинг ишини охирига етказмайди ва кимки тешик тош осиб олса, Оллоҳ уни ҳимоя қилмайди»
( Имом Хоким ривояти).
⚘️⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_130
Абу Мусо Ашъарий ривоят килинади.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир аёл атир сепиб, унинг ҳидидан баҳраманд бўлишлари учун бир гуруҳ одамлар олдидан ўтса, ўша аёл зинокордир»
( Насоий ,Аҳмад, ва Ҳоким ривояти).
⚘️⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_131
Восила ибн Асқаъ родиаллоху анхудан ривоят килинади.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биродарингга мусибат етганда хурсанд бўлма! Бордию, хурсанд бўлсанг, Аллоҳ унга раҳм қилиб мусибатдан халос этади, ўзингни эса мусибатга солиб қўяди»
(Имом Термизий ривояти)
⚘️⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_132
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу:
“Биз бир кишини бомдод ва хуфтон намозида йўқотиб қўйсак, у ҳақида ёмон гумонга бориб қолардик” , деб айтган эканлар.
Яна бир узун ҳадисда келтирилишича, жумладан, Набий алайҳиссаломга дўзаҳда азобланаётган киши кўрсатилади. У ўз бошини уриб ёраётган эди. «У қандай киши», деб сўраганларида, Жабройил алайҳиссалом: «У шундоқ кишики, Қуръонни олиб, (яъни) ўқиб уни инкор этган, ташлаб қўйган ва фарз намозларида ухлаб ётган киши» деб айтади.
(Имом Бухорий ривояти).
⚘️⚘️⚘️⚘️


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев