#Ҳадис_1073
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир аѐлнинг эри билан ѐки қулнинг хожаси билан орасини бузса, биздан эмас», дедилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган )
Шарҳ:
Хотин киши ишонувчан бўлади. Унга эри ҳақида бўлмағур гапларни айтиб, уриштириб қўядиган ва
оилани бузилишига олиб келадиган кишини қандай қилиб мусулмонлардан санаш мумкин?! «Мафҳумул мухолафа» қоидасига биноан, эрга хотин ҳақида турли бўлмағур гапларни айтиб, уни хотинга қарши қайрайдиган кишилар ҳам мусулмонларга хос бўлмаган ишни қилган саналади.
Аксинча, мусулмон киши нима қилиб бўлса ҳам эру хотиннинг орасини яхшилашга ҳаракат қилмоғи лозим. Бу маънода шариатимиз ҳатто ѐлғон гапиришга ҳам изн берган.
🪴🪴🪴🪴
#Ҳадис_1074
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш
вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни
муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир,
деди», деб айтдилар».
(Абу Довуд ривоят қилган.)
Шарҳ:
Бу ҳадиси қудсийдир. Чунки уни
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан ривоят қилмоқдалар. Ушбу ҳадиси қудсуйдан олинадиган фойидалар:
1. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг умматларига беш вақт намоз фарз қилгани.
2. Ким беш вақт намозини ўз вақтида яхшилаб ўқиса,
Аллоҳ таоло уни, албатта, жаннатга киритиши.
3. Ким беш вақт намозни ўз вақтида яхшилаб ўқимаса,
унга Аллоҳ томонидан яхши ваъда бўлмаслиги.
🪴🪴🪴🪴
#Ҳадис_1075
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз бирор аѐлга совчи қўймоқчи бўлсангиз, агар унинг никоҳига чорловчи нарсага назар солишга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».
( Абу Довуд, Шофеъий ва Ҳоким ривоят қилишган).
Шарҳ:
Демак, уйланишдан олдин ўзининг бўлажак умр йўлдошига назар солиш жоиз. Бошқа ҳадисларда саҳобаларнинг суннатга амал қилиб, уйланмоқчи бўлган қизларига қандоқ назар солганлари, уни ѐқтириб, сўнгра уйланганлари ҳақида сўз кетган.
🪴🪴🪴🪴
#Ҳадис_1070
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Кечанинг учдан иккиси кетганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб:«Эй одамлар!
Аллоҳни зикр қилинглар!
Аллоҳни зикр қилинглар! Рожифа келди.
Унинг ортидан родифа келадир.
Ўлим ўз нарсалари билан келди.
Улим ўз нарсалари билан келди», дер эдилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга саловотни кўп айтаман.
Ўз саловотларимдан қанчасини сизга қилай?» дедим.
«Ўзинг истаганингчани», дедилар.
«Тўртдан бириними?» дедим.
«Ўзинг истаганингчани. Агар зиѐда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар.
«Ярминими?» дедим.
«Ўзинг истаганингчани. Агар зиѐда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар.
«Учдан иккисиними?» дедим.
«Ўзинг истаганингчани. Агар зиѐда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар.
«Саловотимнинг ҳаммасини сизга қиламан», дедим.
«Ундоқ бўлса, ғамингдан қутуласан ва гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар».
(Имом Термизий ривоят қилган).
🪴🪴🪴🪴


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев