#Ҳадис_1081
Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «То сут елинга қайтмагунча Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши дўзахга кирмас. Аллоҳнинг йўлидаги чанг ила жаҳаннам тутуни жам бўлмас», дедилар».
(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Аллоҳ таолонинг азоби ва иқобидан қўрқиб, чин дилдан йиғлаган одам худди соғилган сутни елинга қайтариб бўлмаганидек, жаҳаннамга тушиши мумкин эмас экан. Шунинг учун мўмин банда Аллоҳ таолонинг азоби ва иқобидан қўрқиб, доимо шай туриши, яъни, ўзини ҳар дам йиғлаидиган ҳолда тутиши лозим. Ана шундагина банда зоҳидлар мақомига эришади.
🍁🍁🍁🍁
#Ҳадис_1076
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Аллоҳ бир бандага яхшиликни ирода қилса,
уни амалга солиб қўяди», дедилар.
«Қандоқ қилиб амалга солади?» дейилди. «Ўлимдан олдин солиҳ амалга муваффақ қилади»,
дедилар».
( Термизий ривоят қилган.)
Шарҳ:
Аллоҳ таоло барчамизнинг хотимамизни яхши қилсин! Омин!
🍁🍁🍁🍁
#Ҳадис_1077
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Дўзах шаҳвоний нарсалар ила ўралгандир.Жаннат ѐқимсиз нарсалар ила ўралгандир»,
дедилар».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган)
Шарҳ:
Дўзахнинг атрофига ҳавойи нафс ўзини урадиган маишатпарастлиқ зино, қимор, ўғрилиқ порахўрлик каби нарсалардан парда қилиб қўйилган. Ким ўша ишларни қилса, мазкур пардани кўтарган бўлади. Ким ўша пардани кўтарса, унинг ортида турган жаҳаннамга
қулайди.Жаннатнинг атрофига ҳавойи нафсга ѐқмайдиган
ибодат, тақво, сабр, аччиқни ютиш, бошқаларнинг ѐмонликларини кечириш каби нарсалардан парда қилиб қўйилган. Ким ўша ишларни қилса, мазкур пардани кўтарган бўлади. Ким ўша пардани кўтарса, унинг ортида турган жаннатга киради.
🍁🍁🍁🍁
#Ҳадис_1078
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат боғлари ѐнидан ўтсангиз сайл қилинг»,дедилар. Мен:
«Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
«Масжидлар», дедилар».«Сайл нимадир?» дедим. «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа
иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».
(Термизий ривоят килган.)
Шарҳ:
Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ѐнидан ўтганда сайл қилиб,
меваларидан еб қолиш керак. Бундай фойдали сайлни
қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду
лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ѐд олиб, доимо айтиб юришга
одатланиши керак
🍁🍁🍁🍁


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев