(Аллоҳ сизу бизни ундан асрасин)
Ривоят қилишларича, бир аёл бир ёш йигитни ёқтириб қолибди ва унга севги изҳори қилиб хабар юбориб, ёнига келишга чорлабди. У аёл турмушга чиққан, эри бор экан. Йигит бош тортибди ва бу ҳолдан дўстига шикоят қилибди.
Дўсти: “Агар оиланг ёки яқинларингдан унинг олдига бирон кимни юборсанг, унга насиҳат қилиб, (зино гуноҳининг зараридан) огоҳлантирса, балки сени тинч қўяр”, деди.
Аёл(га бу таъсир қилмабди) ва йигитга хабар юбориб: “Олдимга келсин ёки мен унинг олдига бораман”, дебди. Йигит кўнмабди. Аёл (бузуқ нияти амалга ошишидан) умидини узгач, сеҳр билан шуғулланувчи аёлнинг олдига борибди, (йигитни) ўзига нисбатан эҳтиросини ошириши, шаҳватини қўзғатиб бериши учун катта ато, мукофотлар ваъда қилибди. Сеҳргар аёл йигитга қарши сеҳр амалини қилиб берибди.
Бир вақт тунда йигит отаси билан ўз уйида эди. Бирдан қалбига у аёлнинг ёди эсига тушди, ўзи тушунмаган, олдин ҳис қилмаган ҳолат бўлди, ақл-ҳуши чалкашиб кетди (яъни, сеҳр таъсир қила бошлади).
Йигит шошилиб ўрнидан турди, икки ракат намоз ўқиди ва Аллоҳдан истиъоза, паноҳ сўради. Иш жиддийлашиб, (ўзини қўярга жой тополмай, рағбати) кучайиб бораверди.
Отасига қараб: “Отажон, мени тутиб, боғлаб қўйинг”, деди.
“Ўғилгинам, сенга нима бўляпти, нега бундай қилмоқчисан...?”, деди отаси. Йигит аёл билан бўлган воқеани айтиб берди. Отаси ўрнидан туриб келиб, ўғлини арқон билан боғлаб ташлади ва уйнинг ичидаги хонага киритиб ёпиб қўйди.
Йигит ичкарида қийналиб, изтироб чекар, чайқалар, ҳўкиз бўкиргани каби бўкирар эди...
Бироз вақт ўтди ва у тинчланиб қолди. (Кириб қарашса), у ўлган, бурнидан қон оқиб ётарди...
Ибн Жавзийнинг “Заммул ҳаво” асаридан.
PS. «Оятал Курсий», «Бақара» сурасининг охирги икки ояти, «Ихлос», «Фалақ» ва «Наас» суралари сеҳр ва кўз тегишидан сақланиш учун ўқилади.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев