#Ҳадис_1071
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тепалик ѐки довонга чиқа бошладилар. Унинг устига чиқилганда бир киши баланд овоз билан: «Лаа илаҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларининг устида туриб: «Сизлар кар ѐки ғойиб Зотга дуо қилаѐтганларингиз йўқ. Эй Абу Мусо! Ёки эй Абдуллоҳ! Сенга жаннат хазинасидан бўлган калимага далолат қилайми?!» дедилар. «Ҳа», дедим. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи», дедилар».
(Тўртовлари ривоят қилишган).
Шарҳ:
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»нинг маъноси ўзгариш ҳам, қувват ҳам Фақатгина Аллоҳ ила бўлади, демакдир. Ким ихлос билан «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтиб юрса, жаннатнинг хазинасига эга бўлар экан.
🌷🌷🌷🌷
#Ҳадис_1072
Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Бас, у
Зот, кўзингни бошқа томонга бур, дедилар».
Бешовларидан фақат ривоят қилган.)
Шарҳ:
Номаҳрам кишига қасддан, шаҳват назари билан кўз тикиш ҳаромдир. Аммо ноқасддан назар тушиб
қолиши гуноҳ ҳисобланмайди. Фақат ушбу ҳадиси шарифда баѐн қилинганидек, дарҳол кўзни бошқа томонга буриб олиш шарти билан. Мўмин-мусулмон кишилар бу ҳукмни ҳеч қачон унутмасликлари лозим
🌷🌷🌷🌷
#Ҳадис_1073
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир аѐлнинг эри билан ѐки қулнинг хожаси билан орасини бузса, биздан эмас», дедилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган )
Шарҳ:
Хотин киши ишонувчан бўлади. Унга эри ҳақида бўлмағур гапларни айтиб, уриштириб қўядиган ва
оилани бузилишига олиб келадиган кишини қандай қилиб мусулмонлардан санаш мумкин?! «Мафҳумул мухолафа» қоидасига биноан, эрга хотин ҳақида турли бўлмағур гапларни айтиб, уни хотинга қарши қайрайдиган кишилар ҳам мусулмонларга хос бўлмаган ишни қилган саналади.
Аксинча, мусулмон киши нима қилиб бўлса ҳам эру хотиннинг орасини яхшилашга ҳаракат қилмоғи лозим. Бу маънода шариатимиз ҳатто ѐлғон гапиришга ҳам изн берган.
🌷🌷🌷🌷


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев