#Ҳадис_125
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа» деманглар, балки «Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи хоҳласа» денглар»
(Имом Аҳмад ривояти).
⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_126
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирон киши ҳам чап қўли билан емасин ва ичмасин! Чунки, шайтон чап қўли билан ейди ва ичади»
(Имом Муслим ривояти).
⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_127
Ҳузайфа ибн алЯмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Тилла ва кумуш идишда ичманглар ва еманглар! Чунки, бу нарса дунёда улар (яъни кофирлар) учун, охиратда эса биз учундир»
(Муттафақун алайҳ).
⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_128
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кеч кириб, қоронғи тушган пайтда болаларингизни кўчага чиқарманглар, чунки жин шайтонлар ўша пайтда тарқалишади. Кечадан бирон соат ўтгач чиқараверинглар. (Тунда) эшикларни беркитинглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар (яъни бисмиллаҳ денглар), чунки шайтон ёпиқ эшикни очмайди. Мешларингизнинг оғзини боғлаб қўйинглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар, идишларингизни ёпиб қўйинглар устига бирон нарса ташлаб қўйиб бўлса ҳам ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар,чироқларингизни ўчириб қўйинглар»
(Имом Бухорий ривояти)
⚘️⚘️⚘️⚘️⚘️


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев