-----
Анас розиёллоҳу анху ривоят қиладилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедидар:
“Албатта, мукофотнинг катталиги синов ва қийинчиликларнинг катталигига мутаносибдир ва, албатта, Аллоҳ бир қавмни севса, уларга синовларни юборади. Кимки (синовдан олдин шунга) рози бўлса, Аллоҳ ундан рози бўлади. Кимки ғазабланса, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади”.
Термизий (2396) ва Ибн Можа (4031) ривояти. Ҳадис саҳиҳдир.“Силсила ас-Саҳиҳа” (146).
Убода ибн Сомит розиёллоҳу анху ривоят қиладилар: Расулуллоҳ Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедидар:
"Сизга (Аллоҳ) тақдир қилган нарса учун Аллоҳни маломат қилманг”.
Аҳмад (5/318), Байҳақий "Шуъаб ал-Имон" (9714) асарида ривоят қилган. Ҳофиз Ибн Касир ва Шайх Албони ҳадиснинг саҳиҳлигини тасдиқлашган.
"Жомиъ ал-Масонид" (5701), "Силсила ас-Саҳиҳа" (146).
Имом Синдий "Аллоҳни айбламанг" сўзлари ҳақида шундай деган: "Яъни, Аллоҳ сиз учун олдиндан белгилаб қўйган нарсада сизга ёмон муносабатда бўлган деб ўйламанг, балки буларнинг барчаси донолик натижаси эканлигига амин бўлинг."
"Ҳашия Муснад ал-Имом Аҳмад" (13/289).
Ибн Масъуд розиёллоҳу анху шундай деган: "Албатта, Аллоҳ Таоло Ўзининг адолати ва раҳм-шафқати билан тинчлик ва қувончни эътқоддан қмлди, ва, ташвиш ва қайғуни эса шубҳа ва ғазабдан қилди."
Ибн Аби Дунё «Ризааниллоҳ би-қадаиҳ» (94), Ибн ал-Муборак «аз-Зуҳд»да (1/504). Иснод яхши. “Тахриж ар-Ризо” (111).
Ибн Авн шундай деган: "Аллоҳнинг қароридан ҳам қийинчиликда, ҳам енгилликда рози бўлинг. Дарҳақиқат, бу сизнинг хавотирингизни камайтиради ва сизни охиратда умид қилган ва орзу қилган нарсангизга яқинлаштиради. Ва билингки, Аллоҳнинг бандаси қашшоқлик ва қийинчиликдаги розилиги бойлик ва фаровонликдаги розилигига тенг бўлмагунча, розилик моҳиятига эриша олмайди. Қандай қилиб Аллоҳдан ишларингизда ёрдам сўраб, Аллоҳнинг қарори сизнинг хоҳишингизга мос келмаслигини (зиддиёна) кўриб, ғазабланишингиз мумкин?! Ахир, агар сизга хоҳлаган нарсангиз берилса, у сизнинг ҳалокатингизга айланиши мумкин. Ва Аллоҳнинг қароридан рози бўлишингиз, у сизнинг хоҳишингизни қондирганда ғайбни билмаслигингиздан келиб чиқади. Агар ўзингизни шу ҳолатда топсангиз, унда сиз ўз нафсингизга зулм қилган бўласиз ва розиликнинг маъносини тушунмаган бўласиз."
Ибн Аби ад-Дунё "Риданиллоҳ би-қадавиҳ" (69).
|
Хақиқий мўмин муваҳҳид киши Аллоҳ унга тақдирида нима ёзган бўлса шунга қалби билан сидқидилдан таслим бўлиб розе бўлади ва албатта буни хайрлик оқибатини Аллоҳдан умид қилади. Хеч бир солих амал, инсон қалбини қадарга рози бўлишликдек амал билан жмловлаб зийнатлай олмайди. Ва хеч бир гунох амал, инсон қалбини қадарга норози бўлишликдек амал билан қорайтириб парчалай олмайди. Албатта қадарга рози бўлиш, бандани Ўз Хожасига таслим бўлишни энг юқори кўринишларидан биридир ва албатта бу цни даражасини Роббиси хузурида янада оширади.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев