#Ҳадис_121
«Расулуллоҳ ﷺ «Қозаъ» қилишдан қайтардилар».
Нофеъга дедим: «Қозаъ нима дегани?»
У деди: «Ёш боланинг бошини баъзи қисмини қириб, баъзи қисмини тегмаслик».
(Бухорий (5921), Муслим (2120). Ҳадис лафзи Имом Муслимники)
-------- ●● --------
#Ҳадис_122
Ҳаромдан тақво қил, одамларнинг энг обиди бўласан. Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйган ризққа рози бўл, одамларнинг энг бадавлати бўласан. Қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан. Ўзингга яхши кўрган нарсани одамларга ҳам раво кўр, мусулмон бўласан. Кулгини кўпайтирма, чунки кўп кулги қалбни ўлдиради.
' Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан.
( Аҳмад ривояти).
------ ●● ------
#Ҳадис_123
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Ўзларингга бокира қизларни лозим тутинг, чунки улар ширинсўз, серфарзанд ва озгинага хўп деб кўнувчи бўладилар.
(Ибн Можа ривоят қилган).
------- ●● -------
#Ҳадис_124
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Жаннатда бир болахона бор, унинг ташқариси ичкарисидан, ичкариси ташқарисидан кўриниб туради".
Шунда бир аъробий: "Бу кимники, эй Расулуллоҳ?" деб сўради.
У зот: "Сўзи ширин, таом берувчи, рўзада бардавом бўлған, инсонлар ухлаб ётган пайтда, қоим бўлиб, намоз ўқиганлар учун", дедилар.
(Термизий ривояти).
----------- ●●● -------------
#Ҳадис
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса бор. Кимда ўшалар бўлса, Аллоҳ уни паноҳига олади ва жаннатига киритади; Заифга меҳр қилиш, ота-онага мушфиқлик қилиш ва мамлукка яхшилик қилиш», - дедилар».
Шарҳ:
Қаранг! Ўз қўл остидаги одамга яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлиш ва охиратда жаннатга киришга сабаб бўладиган иш экан.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Заифга меҳр қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади
ва жаннатига киритади.
2. Ота-онага мушфикдик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
3. Қўл остидаги одамга яхшилик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
У эшитувчи ва билувчи Зотдир...
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», - дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев