#Ҳадис_1079
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир илмдан сўралсаю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).
-- Шарҳ:
Ҳадиснинг ровийлари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишмиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифларида илмни яшириш, уни тарқатмасликнинг оқибати ёмон бўлишини баён қилиш билан илмни ёйишга тарғиб қилмоқдалар. Ўтган ҳадисларда барча мўмин-мусулмонлар бир оят бўлса ҳам билган нарсаларини кишиларга етказиш учун ҳаракат қилишлари зарурлиги айтилган эди.
Энди эса, ким илмни беркитса, уни кишиларга етказмаса, қиёмат куни алоҳида азоб билан азобланиши муқаррарлиги маълум қилинмоқда.
Ундай одамни Аллоҳ таоло оловдан бўлган юган билан юганлаб жаҳаннамга солади ва унда яна алоҳида азоб берар экан. Бошқа тузумларда илм ўз эгасининг мулки ҳисобланади.
Олим одам нимани хоҳласа, шуни қилади.
Хоҳласа, бировга ўргатади, хоҳламаса, ўргатмайди.
Исломда эса, илм олимнинг эмас, балки ўша олим яшаётган жамиятнинг мулки ҳисобланади. Олим эса, уни ўзида омонат сақлаб турган одам. Жамият қачон муҳтож бўлиб қолса, олим ўша омонатдаги илмдан бериши лозим. Бермаса, хиёнат қилган бўлади. Бу дунёда қутулиб кетса ҳам охиратда, албатта, жазосини олади. Ўтган бобда олимларнинг фазли ва уларга берилган имтиёзлар ҳақида гап кетган эди. Энди олимларнинг бурч ва масъулиятлари ҳақида сўз бормоқда. Бу ҳадисдан оладиган фойдаларимиз равшан.
Илми бор кишилар ўзларидаги илмни беркитмасдан, сўраб келган, ўрганмоқчи бўлган кишиларга ўргатишлари керак. Агар биров бу йўлда тўсиқ бўлса, барча гуноҳ ўша тўғаноқлик қилган томонга тушади.
🌺🌺🌺
#Ҳадис_1074
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш
вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни
муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир,
деди», деб айтдилар».
(Абу Довуд ривоят қилган.)
Шарҳ:
Бу ҳадиси қудсийдир. Чунки уни
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан ривоят қилмоқдалар. Ушбу ҳадиси қудсуйдан олинадиган фойидалар:
1. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг умматларига беш вақт намоз фарз қилгани.
2. Ким беш вақт намозини ўз вақтида яхшилаб ўқиса,
Аллоҳ таоло уни, албатта, жаннатга киритиши.
3. Ким беш вақт намозни ўз вақтида яхшилаб ўқимаса,
унга Аллоҳ томонидан яхши ваъда бўлмаслиги.
🌺🌺🌺
#Ҳадис_1076
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Аллоҳ бир бандага яхшиликни ирода қилса,
уни амалга солиб қўяди», дедилар.
«Қандоқ қилиб амалга солади?» дейилди. «Ўлимдан олдин солиҳ амалга муваффақ қилади»,
дедилар».
( Термизий ривоят қилган.)
Шарҳ:
Аллоҳ таоло барчамизнинг хотимамизни яхши қилсин! Омин!
🌺🌺🌺


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев