Абу Ҳурайра родиаллоху анхудан ривоят килинади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч тоифа кишилар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни улар билан гаплашмайди ва покламайди.
Уларга қарамайди хамда улар учун аламли азоб бордир.
1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»
(Имом Муслим ривояти).
---○○--
#Ҳадис_112
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолонинг наздида дўстларнинг энг яхшиси, дўстларига энг кўп яхшилик қиладиганидир.
Қўшниларнинг энг яхшиси, қўшниларига энг кўп яхшилик қиладиганидир», дедилар».
--- ○○ ---
#Ҳадис_1083
Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади.
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолодан Жуббул Ҳазандан сақлашини сўранглар», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Жуббул Ҳазан нимадир?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жуббул Ҳазан жаҳаннамдаги бир водий бўлиб, ундан жаҳаннам (қўриқчилари) ҳам ҳар куни юз марта паноҳ сўрайдилар», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, унга кимлар кирадилар?» дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амаллари ила риё қилувчи қорилар», дедилар».
(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ
Қуръонни Аллоҳ учун эмас, одамлар мақташи учун, фалончи яхши қори, Қуръонни яхши ўқийди, ундоқ қилади, бундоқ қилади, дейишлари учун ўқийдиган қорилар киради экан!
Қаранг, Аллоҳнинг каломи ихлос билан эмас, риёкорлик учун ўқилса, қанчалик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин экан.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Жаҳаннамда Жуббул Ҳазан номли водий борлиги.
2. Жуббул Ҳазанга тушишдан Аллоҳдан паноҳ сўраш лозимлиги.
3. Жаҳаннамга хизматкор қилиб қўйилган фаришталар ҳам ҳар куни юз марта Аллоҳдан Жуббул Ҳазанга тушишдан сақлашини сўраб туришлари.
4. Бир нарсани эшитганда нималигини билмаса, сўраб олиш жоизлиги.
5. Жаҳаннамга, ундаги баъзи маълум жойларга кимлар кириши тўғрисида ҳам савол бериш жоизлиги.
6. Жаҳаннамдаги Жуббул Ҳазан водийсига риёкор қорилар кириши.
7. Риёкорликнинг ниҳоятда ёмонлиги.
Илгари билмасак, энди билдик. Ушбу ҳадисга дарҳол амал қилишга ўтишимиз лозим. Қуръонни фақат Аллоҳнинг розилиги учунгина ўқимоғимиз лозим. Қуръон ўқишдаги риёкорликнинг оқибати шунчалар бўлса, бошқа амаллардаги риёкорликнинг оқибати қандай экан?
---- ○○ ----
#Ҳадис_1080
Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аъуузу бикалиматиллаҳит тааммаати мин шарри маа холақа» деса, унга ўша манзилдан жўнаб кетгунича бирор нарса зарар қилмайди», дедилар».
(Имом Термизий ривоят қилган).
Шарҳ:
Ҳар бир жойнинг Аллоҳ таолонинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган аҳолиси бўлади. Шунинг учун сафарда бирор жойга тушган одам «Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг халқ қилган нарсаларидан паноҳини сўрайман» деган маънодаги дуони ихлос билан бир неча марта ўқиб қўйиши лозим.
--- ○○ ---
#Ҳадис_1081
Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «То сут елинга қайтмагунча Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши дўзахга кирмас. Аллоҳнинг йўлидаги чанг ила жаҳаннам тутуни жам бўлмас», дедилар».
(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Аллоҳ таолонинг азоби ва иқобидан қўрқиб, чин дилдан йиғлаган одам худди соғилган сутни елинга қайтариб бўлмаганидек, жаҳаннамга тушиши мумкин эмас экан. Шунинг учун мўмин банда Аллоҳ таолонинг азоби ва иқобидан қўрқиб, доимо шай туриши, яъни, ўзини ҳар дам йиғлаидиган ҳолда тутиши лозим. Ана шундагина банда зоҳидлар мақомига эришади.
---- ○○ ----
عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев