#Ҳадис_109
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга мулойимликдан насибаси берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насибаси берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, ўша яхшилик насибасидан маҳрум бўлибди.
Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса ҳусни ҳулқдир. Албатта, Аллоҳ фаҳшчи ва уятсизни ёмон кўради», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).
🌹🌹🌹
#Ҳадис_110
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дўзах аҳлидан икки тури борки, мен ҳали уларни кўрмадим: Биринчиси: қўлларида сигир думига ўхшаш қамчилари билан одамларни уриб юрадиган кимсалар.
Иккинчиси: кийиниб олган, лекин яланғоч, (бошқаларни ҳам) йўлдан оздирувчи, ўзлари ҳам (ҳақдан) оғган ҳамда бошлари(даги сочлари)ни туянинг (бир тарафга) мойил бўлган ўркачлари сингари дўппайти риб олган аёллардир. Улар жаннатга кира олмайдилар, унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди фалон масофадан келиб туради»
(Имом Муслим ривояти)
🌹🌹🌹
#Ҳадис
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига икки аъробий келди. Улардан бири: “Эй Аллоҳнинг расули, энг яхши одам ким?” деб сўради. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг умри узоқ бўлиб, амали яхши бўлса, ўша”, - дедилар. Иккинчиси эса: “Эй Аллоҳнинг Расули, Исломнинг таклифлари кўпайди. Менга бир ишни амр қилингки, уни маҳкам тутай”, - деди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Доимо тилинг Аллоҳнинг зикри ила ҳўл бўлсин”, - дедилар. Ҳа Аллоҳнинг зикрини кўп қилиш мўмин бандани олий мақомларга эриштиради.
“Дуога қўл очиб” китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев