--
-- . Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Туннинг оҳирги учунчи қисми ўтиши билан Аллоҳ Таоло пастки осмонга тушада ва айтади: "Менга дуо қилган борми Мен уни ижобат қисам? Мендан ҳожатини сўраган борми Мен уни раво қилсам? Мендан гуноҳларига кечирим сўраган борми Мен уни мағфирот қилсам?".
Буҳорий 1145 ривояти.
-- . Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан сурашди:
"Қайси маҳалалда дуо ижобат бўлишга умид қилсак бўлади?".
Ул зот жавоб айтдилар: "Фарз намозидан кегин[1] ва туннинг энг қўйиқ пайтида".
-- Термизий 3499 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. "Саҳиҳ Сунан Термизий" 2782.
-- Ҳофиз Ибн Ражаб шундай деган: “Абу Умомадан келган ушбу ҳадисга асосланиб, бизнинг тарафдорларимиз (Ҳанбалийлар) ва Шофеий тарафдорлари намоздан кейин Аллоҳга дуо қилишни афзал деб ҳисоблашган. Ва баъзи Шофеийлар бу масалада якдил фикр билдиришган.” Қаранг: Фатҳ ал-Борий (7/417).
-- Имом Шавкони шундай деган: “Бу ҳадисда кечанинг охири ва фарз намозларининг охири дуолар ижобат бўладиган вақтлар қаторига кириши аниқ кўрсатилган.” Қаранг: Найл ал-Автар (2/358).
-- Ибн Аббос (Аллоҳ ундан рози бўлсин) Аллоҳнинг “Ва қачонки фориғ бўлсанг фаол бўлгин” (94:7) оятини шарҳлаб: “Варз намозини тугатгандан сўнг, Аллоҳга дуо қилгин” - деган.
Имом Табарий "Тафсир" (24/496) да, Ибн Аби Ҳотим "Тафсир" (19397) да ривоят қилган. Хабар яхши. "Ас-Саҳиҳ ал-Масбур"га (4/647).
-- Имом Шофиъий шундай деган: "Мен намозхон учун, ёлғиз ўзи ёки имом билан намоз ўқиётганидан қатъи назар, намозни тугатгандан сўнг Аллоҳни узоқ вақт зикр қилиш ва Унга кўп дуо қилиш, фарз намозни тугатгандан сўнг ижобат сўрашни мустаҳаб деб биламан." Қаранг: ал-Умм (1/243).
-- Имом Бухорий ўзининг "Саҳиҳ" тўпламида ушбу бобни "Намоздан кейинги дуо ҳақида" деб номлаган. Қаранг: Саҳиҳ ал-Бухорий (8/198).
-- Ҳофиз Ибн Ҳожар ушбу бобга берган шарҳида шундай деган: "Бу фарз намозидан кейинги дуо ҳақида. Ушбу мундарижада намозни тугатгандан кейин дуо қилиш ножоиз деб даъво қилганларнинг раддиялари келтирилган." Қаранг: Фатҳ ал-Бори (11/133).
-- Ва фарз намоздан кейин дуо қилиш шаръий жихатдан сахих асосга эга деган ижмони Нававий, Ибн Саййид Нас, Ибн Ражаб, Хаттоб Руъайний, Ибн Қосим Наждий ва бошқалар каби уламолар ривоят қилганлар. Қаранг: “ал-Мажмуъ” (3/465), “ан-Нафх аш-шаззи” (4/563), “Фатҳ ал-борий” (7/417), “Мавоҳиб ал-жалил” (2/126), “ал-Иҳком” (1/241).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев