Ҳадис_103
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кўли билан ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир»
(Бухорий ва Муслим ривояти).
Ибн Умар (розияллоҳу анҳудан
🌹🌹🌹
Ҳадис_104
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
Одамларнинг хотинига кўз ташлашдан ўзингизни тийинг, шунда сизнинг ҳам хотинингизга кўз ташланмайди.
Оталарингизга яхшилик қилинг, болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилади. Кимда-ким, агар аразлашиб ажралган биродари ҳузурига келса, уни, хоҳ ҳақ , хоҳ ноҳақ бўлсин, қабул этсин. Агар у шундай қилмаса, ҳавз (сув ичиладиган макон)га тушмайди.
(Ҳоким ривояти).
🌹🌹🌹
#Ҳадис_101
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида мақоми энг ёмон киши фаҳш сўз ва ишларни қилаверганидан одамлар қўрқиб тарк қилган кишидир.
(Бухорий ва Муслим ривояти).
🌹🌹🌹
#Ҳадис_102
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Агар сизларга дини ва хулқига рози бўлар даражада(ги солиҳ) киши совчи қўйса, унга (қизларингни) турмушга беринг. Агар ундай қилмасаларинг, ер юзида фитна ва кенг фасод бўлади”.
(Термизий ривоят қилган).
🌹🌹🌹


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев