
|
Аллоҳ Таоло ўз пайғамбарлари ва набийларига ҳамда улардан илм олиб юборилган зотларга ҳалол таомларни ****, солиҳ амаллар қилишни буюрган. Аллоҳ Таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар, Биз сизга ризқ қилиб берган пок нарсалардан кнглар” (Бақара, 172).
|
Ҳаром ейишнинг зарари ва хатарлилиги шундаки, у дунёда амалларнинг қабул қилинишидан, дуоларнинг ижобат бўлишидан тўсади, охиратда эса унинг жазоси бордир.
|
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Албатта, Аллоҳ Таоло яхшидир ва фақат яхшиликни қабул қилади. Ва дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло мўминларга Пайғамбарларга буюрган нарсани амр қилди. Аллоҳ Таоло деди: "Эй пайғамбарлар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар” (Мўминун, 51). Яна Аллоҳ Таоло деди: “Эй иймон келтирганлар! Биз сизга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар!” (Бақара, 172).Абу Ҳурайра айтдилар: “Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сочлари тўзиб чангга ботган, узоқ вақт сафарда юрган бир кишини зикр қилдилар ва қўлларини осмонга кўтариб: “Ё Парвардигорим, эй Роббим!” дейди. - лекин овқати ҳаром, ичиши ҳаром, кийими ҳаром ва харомдан ейди. Унга қандай қидиб (дуоси) ижобат бўлиши мумкин?!” Муслим 1015.
|
Ҳофиз Ибн Касир айтдилар: “Ҳалол таомларни истеъмол қилиш дуо ва ибодатнинг қабул бўлишига сабаб бўлганидек, ҳаром таом ҳам дуо ва ибодатнинг қабул қилинишига тўсқинлик қилади”. Қаранг: “Тафсир Ибн Касир” 1/280.
|
Зайд ибн Арқам розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Абу Бакрнинг бир қули бор эди, у (Абу Бакр) билан ўзини сотиб олиш ҳақида аҳд қилди. Қачонки бирор нарса олиб келса, Абу Бакр ундан: «Бу қаердан?» деб сўрар эди. Агар жавоб уни қаноатлантирса, **** қўяр, бўлмаса, ташлаб кетарди. Ва бир куни Абу Бакр рўза тутганларида мана шу қул овқат олиб келди. Абу Бакр ундан бир бўлак олди ва ундан бу ҳақда сўрашни унутиб еди. Кейин ундан сўради: "Бу қаердан?" У жавоб берди: “Мен жоҳилият даврида фолбин бўлиб фолбинлик қилардим, лекин аслида мен бундай эмас эдим, шунчаки алдар эдим, менга тўлов ҳам беришарди”. Абу Бакр: «Қилган ишинг ёмон, мени ҳалок қилишингга оз қолди!» деди. Шундан сўнг у еган нарсасини қусмоқчи бўлди, лекин қила олмади. Унга сув билан бирга чиқишини айтишди. Шундан сўнг у сув ичиш ва қусишни бошлади. Ва у ошқозонидаги ҳамма нарсани қусди. Унга: “Буларнинг ҳаммасини бир бўлак учун қилдингми?!”, дейишганда, у: “Агар у мендан фақат жоним билан чиқганида ҳам барибир қусган бўлардим!.. Дарҳақиқат, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳаром билан озиқланган ҳар қандай тана дўзахга энг муносибдир!”, деганларини эшитдим. Абу Нуайм 1/31, Байҳақий 5760 ривояти. Ҳадис саҳиҳ. Қаранг: Саҳиҳ ал-Жомиъ 4519.
|
Бир куни одамлар Жундуб розиёллоҳу анхуга «Бизга насиҳат қил», дедилар. У зот: "Албатта, инсонда биринчи бўлиб чирийдиган нарса унинг қорнидир! Бас, ким қодир бўлса, фақат яхши ҳалол овқатдан есин", дедилар. Бухорий 7152.
Жундуб бу сўзларни фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзидан эшитган бўлиши мумкин эди, чунки саҳобалар ғайб ва келажакда содир бўладиган нарсаларни ўз номидан гапирмасдилар.
|
Имом Фудайл ибн Иёд айтдилар: “Суннатга эргашувчилар фақат қоринларига кирган нарса ҳалол эканини биладиганлардир!”. Лалақои 51.
|
Тақиқланган овқатни истеъмол қилишнинг икки тури мавжуд:
|
Биринчиси, бирор киши асосан рухсат этилган, лекин ҳаром пул эвазига орттирилган, масалан, судхўрлик, пора, зино ёки ўғирлик йўли билан топилган, зўрлик билан олинган ёки ҳаром нарсаларни сотишдан, масалан, спиртли ичимликлар ва ҳоказолардан орттирилган нарсаларни еса.
|
Иккинчиси, одам асосан ҳаром бўлган нарсаларни, масалан, чўчқа гўшти, йиртқич ҳайвонлар, шароб ва бошқа ҳаром бўлган нарсаларни, ҳатто рухсат этилган йўл билан ишлаб топилган пулга сотиб олинган бўлса ҳам, ейиши.
|
🌱🌱🌱
ЕЙЛИШИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН ГЎШТЛАР.
|
Ўлимтик гўшт, чўчқа гўшти, қон, ва маст қилувчи шароб.
|
Аллоҳ Таоло деди:
"Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич еган ҳайвонлар ҳаром қилинди. Магар, (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз, (ҳалол). Ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳам, чўплар ила фол очишингиз ҳам ҳаром қилинди. Бундай қилмоғингиз фосиқликдир.
(Моида, 3).
|
Имом Заҳабий айтадилар: "Кимки буни қасддан ва сабабсиз еса, жиноятчидир. Ва мен чин мусулмон қасддан чўчқа гўштини ейиши мумкин деб ўйламайман. Фақат бидъатчи бундай ишни қилади!" Қаранг: “Кабоир” 128.
|
Шунингдек, ейиш ман этилган ўлик гўшт тирик бўлган ҳайвондан кесилган гўштдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тирик ҳайвондан кесилган нарса ўликдир!” дедилар. Абу Довуд 2841, Ибн Можа 3216. Шайх Албоний ҳадиснинг саҳиҳлигини тасдиқлаган.
Шунинг учун, тирик ҳайвондан ҳар қандай қисмини кесиб ейиш тақиқланади.
|
Аллоҳ Таоло айтади: "Эй иймон келтирганлар, албатта, шароб, қимор, тош (бутлар учун) қурбонгоҳлар ва фол очиш учун ўқлар шайтоннинг жирканч ишларидан. Бас, ундан сақланинглар, шояд нажот топсангизлар. Албатта, шайтон сизларни шароб ва қимор билан орангизга адоват ва навратни сепишни хоҳлайди. Бас, тўхтамайсизми? (Моида, 90-91).
|
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир!” дедилар. Яна айтдилар: "Ҳар бир маст қилувчи нарса шаробдир ва ҳар қандай шароб ҳаромдир!" Муслим 2002 ривояти.
|
--; Озиқ тишлик бўлган нарсаларни ейиш тақиқланади.
|
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Озиқ тишлари бўлган йиртқич ҳайвондан бирор нарса ейиш ҳаромдир”, дедилар. Муслим 1933 ривояти.
|
Ҳадисда шер, йўлбарс, бўри, тулки, ит кабилар ҳақида гап боради.Қаранг: “ал-Муғний” 13/317.
|
-- Ўткир тирноқли қушлар гўшти.
|
Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам озиқ тишлари бор ҳайвон ёки тирноқли қушларни ейишдан қайтардилар”. Муслим 1934 ривояти.
|
Бунга бургутлар, лочинлар, ва бошқалар киради.
|
-- Эшак гўшти.
|
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни эшак гўштини ҳаром қилдилар ва от гўштини ҳалол қилдилар”. Бухорий 4219, Муслим 1941 ривояти.
|
-- Хачир гўшти.
|
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар кунида эшак, хачир, тишли ёввойи ҳайвонлар ва оёқларида тирноқли қушларнинг гўштини ҳаром қилдилар”. Аҳмад 3/323, Термизий 4/61. Ҳадиснинг исноди яхшидир.
|
Имом Нававий айтадилар: “Имом Шофиъий ва унинг бошқа тарафдорлари хачир ва бошқа ейлиши ҳаром ва ҳалол ҳайвонларни ўртасидаги яқинлик натижаси бўлган ҳайвонларни истеъмол қилишни ман қилганлар”. Қаранг: ал-Мажмуъ 9/27


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев