|
Ҳар бир мусулмон одам шуни билиши зарурки, хар қандай ҳайвоннинг гўшти, ҳатто ейиши мумкин бўлган ҳайвонларнинг ҳам гўштлари то уларни ейиш жоиз эканига аниқ далил келмагунча харом ҳиосбланади. Шунинг учун олимлар гўшт халол бўлиши учун қуйдаги шартларни қўйганлар:
|
1. Жонлиғ ейлиши халол қилинган жониворлар қаторига кириши керак.
|
2. Жониворни сўяётган одам мусулмон, ёки аҳли китобдан яъний насоро ва яҳудийлик динига эътиқод қилувчи бўлиши керак.
|
3. Сўювчининг ақли соғ, нима деётганини биладиган соғлом ақл соҳиби бўлиши керак.
|
4. Сўйишда Аллоҳ розилиги учун сўйиш керак.
|
5. Сўйишдан олдин Аллоҳнинг исмини талаффуз қилиш керак. (Бу масалада батафсил кейинроқ тўхтаб ўтилади).
|
6. Сўйишда бўйининг икки томон томирларини, томоқ ва қизилўнгачни кесиб, қонни чиқариш керак.
|
Ушбу шартлар бажарилгандан сўнг ейлиши жоиз қилинган ҳайвонинг гўшти ҳалол бўлади!
|
Шу сабабли имомлар муҳим қоидани киритдилар: “Дунёдаги ҳар бир нарсада асос жоиздир, жинсий аъзолар ва гўштдан ташқари”.
Бу шартлар ва улар учун далиллар шу ерда батафсил баён этилган: “Ҳайвон гўшти истеъмолга жоиз бўлиши учун зарур шартлар” кабидир.
|
♻️
ИСТЕМОЛ ҚИЛИНИШИ ХАЛОЛ ҚИЛИНГАН ЖОНИВОРЛАР ИККИ ҚИСМГА БЎЛИНАДИ:
|
Истемоли халол бўлган гўшт икки турга бўлинади:
|
Биринчиси: Сувда яшовчи барча нарсалар каби ҳеч қандай шартларсиз ейиш жоиз. Уларни жоиз эканига Қуръондан "Моида" сурасининг 96-ояти ва Росулуллоҳсаллоллоҳуалайҳивасалламнинг сув жониворлари хақидаги: "Унинг суви тоза ва ўлимтиги халолдир" деган сўзлари. Термизий 1/69 ривояти. Саҳиҳ ҳадис.
|
Иккинчиси, гўштини истеъмол қилиш жоиз бўлган, лекин маълум шартларга риоя қилинган ҳолда, масалан, юқоридаги шариат талаблари асосида сўйиладиган ҳайвонлар турларидир. Бу талаб сўйган кишига ва қандай сўйишига тааллуқлидир.
|
Энди ҳайвон гўштини истеъмол қилишга келсак, уларга нисбатан тақиқ икки турга бўлинади:
|
1. Шариат Қуръон оятлари ва Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам сўзлари билан истемол қилиниши асли харом қилинган жониворла. (Буларга хам ин шаа Аллаҳ дарслик давомида батафсил далиллар асосида тўхтаб ўтамиз).
2. Ўзи асли шартлар асосида ейлиши жоиз бўлган лекин бирор сабабга кўра истемоли харом бўлиб қолган жониворла, масалан Аллоҳ розилигидан бошқа мақсадда сўйилган ёки шариат шартларига мувофиқ бўлмаган ҳолда сўйилган, гарчи бу ҳайвонларнинг гўшти асосан жоиз бўлса ҳам ёки ҳаром билан озиқланган, аниқ маълум бўлган, тозаланмагунча ва шулар кабилар.
|
Ҳар қандай ҳайвон (денгиз жониворларидан ташқари) шариатга мувофиқ сўйилмаса, уни истеъмол қилиш жоиз эмас!
|
Юқорида айтиб ўтганимиздек, мусулмон, насроний ёки яҳудий бўлиши керак.
Мусулмонлар томонидан сўйилган нарсанинг жоиз эканлигига шубҳа йўқ. Худди шу нарса аҳли китоб сўйган нарсага ҳам тааллуқлидир.
|
Аллоҳ Таоло: “Бугун сизларга покиза таомлар ҳалол қилинди, аҳли китобларнинг таомлари ҳам сизларга ҳалолдир”, деди (Моида, 5).
|
Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу ушбу оят ҳақида айтдилар: “Аҳли китобларнинг таомлари” улар сўйган ҳайвонларнинг гўштидир”. Қаранг: “Саҳиҳ Бухорий” 4/636.
|
Бир киши Абу Дардо розиёллоҳу анҳудан Жаржас номли черков учун сўйилган қўй ҳақида сўради, унинг бир қисми унга совға сифатида берилган: “Бу гўштни еймизми?”
|
Абу Дардо: "Албатта, улар аҳли китобдирлар ва бизнинг овқатимиз уларга ҳалол бўлгани каби, уларнинг таомлари ҳам бизга ҳалолдир!" Ва унга ўша гўштни ейишни буюрди.
|Табарий 6/66. Шайх Албоний унинг иснодини саҳиҳ деб баҳолаган.
|
Ибн Масъуд, Абу Умома, Мужоҳид, Саъид ибн Жубайр, Икрима, Ато, Махул, Иброҳим ан-Нахаъий, Муқотил ва бошқалар ҳам шундай деганлар. Қаранг: “Тафсир Ибн Касир” 2/19.
|
Мусулмонлар насронийлар ва яҳудийлар сўйган ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилиш жоиз эканига якдиллик билан келишган ва бу борада Имом Ибн Мунзир, Ҳофиз Ибн Абдулбарр, Имом Ибн Қудома ва Имом Нававий ва бошқа кўплаб олимлар ижмо қилган.
|
Агар сўювчи Аёл бўлса ҳам (мусулмон, насроний ёки яҳудий) бўлса у томонидан сўйилган ҳайвоннинг гўшти ҳам жоиздир, гарчи кўп доираларда бу жоиз эмас деган фикр мавжуд бўлса ҳам.
|
Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни бир аёл қўйни тош билан сўйди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўради, у зот уни ейишни буюрдилар”. Бухорий 5504 ривояти.
|
Бу ҳадисда аёлларнинг чорва сўйиши жоиз эканлигига далил бор, шунингдек, агар пичоқ бўлмаса, тош ўткир бўлса, ҳайвонни тош билан сўйиш жоиз эканига ҳам далолат қилади.
|
Иброҳим Нахаий аёллар ёки болаларнинг қурбонлик қилишлари ҳақида: “Агар улар ҳайвонни сўйишга қодир бўлсалар ва Аллоҳнинг исмини талаффуз қилсалар, ҳеч қандай муаммо йўқ”, дедилар. Саид ибн Мансур. Ҳофиз Ибн Ҳажар унинг иснодини саҳиҳ деб ҳисоблаган. Қаранг: Фатҳул Борий 9/575.
|
Имом Ибн Мунзир айтадилар: “Уламолар бир овоздан болалар ёки аёлларни сўйган жонлиғи жоиз эканига ижмо қилганлар”. “Ал-Ижмо” 43.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев