#Ҳадис
"КИМГА МАЪРУФ ҚИЛИНСА, У ЖАВОБАН МУКОФОТ БЕРСИН"
-------------
Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорийдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимга маъруф қилинса, жавобан мукофот берсин. Агар мукофотга берадиган нарса топмаса, унга мақтов айтсин. Унга мақтов айтса, шукр қилган бўлади. Агар айтмаса, куфрони неъмат қилган бўлади. Ким ўзига берилмаган нарса билан зийнатланса, худди иккита ёлғон қийимни кийгандек бўлади».
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Яхшилик қилган ҳар қандай кишига мукофот бериш одобдан экани.
2. Яхшилик қилган одамга берадиган мукофоти бўлмаса, унга ташаккур сўзларини айтиш лозимлиги.
3. Қилинган яхшилик эгасига мақтов сўзларини айтиш шукрона экани.
4. Қилинган яхшилик эгасига мақтов сўзларини айтмаслик куфрони неъмат экани.
5. Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатишга уриниш яхши эмаслиги.
«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Hadis-1086
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда бир калимани гапиради. Унда нима борлигини ажратмайди. У билан дўзахга, машриқ ва мағриб орасидан ҳам узоқроққа қулайди»
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган)
Термизийнинг лафзида: «Киши бир калимани гапиради. У бунда ҳеч гап йўқ, деб ўйлайди. У билан дўзахга етмиш йилга қулайди», дейилган.
Шарҳ:
Шунинг учун тилни тийиш керак. Оғзига келганни бўғзига ютмай гапиравериш керак эмас. Мўмин банда оғзидан чиқаѐтган ҳар бир сўзнинг жавобини беришини унутмаслиги зарур. Шу билан бирга, банда бир оғиз сўз билан дўзахи бўлиб қолиши ҳеч гап эмаслигини зинҳор эсдан чиқармаслиги керак.
🌹🥀🌹🥀
#Ҳадис_1087
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат олсаю таҳоратини чиройлик қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки, тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади», дедилар».
(Муслим ривоят қилган)
Шарҳ:
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни яхши биламиз ва таниймиз. У кишидан ривоят қилинган бу ҳадисда таҳоратнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Шу билан бирга, таҳоратни яхшилаб қилиш зарурлиги таъкидланмоқда. Инсон таҳоратни яхшилаб олса, ҳатто тирноқлари остидаги гуноҳлари ҳам тўкилиши баѐн қилинмоқда. Аввал айтганимиздек, таҳорат ҳам ўзига яраша ибодат
🌹🥀🌹🥀


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев