#Ҳадис_97
Aбу Мусо Aшъарийдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатда яхлит дурдан ўйиб ясалган чодир бор, кенглиги олтмиш мил. Ҳар бурчагида мўмин учун аҳллар бор. Мўмин уларни айланиб юради. Улар бир-бирларини кўрмайдилар".
(Имом Муслим ривояти).
⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_98
Muoz ibn Jabal roziyallohu anhu aytadilar:
“Oldingizda shunday fitnali kunlar borki, u kunlarda mol-dunyo koʻpayadi, Qurʼonni hamma oʻqiydi – moʻminu munofiq, erkagu ayol, yoshu qari. Baʼzilar: “Qurʼon oʻqisam ham nima uchun odamlar menga ergashmayapti?! Qurʼondan boshqa biror yangilik oʻylab topmagunimcha ular menga ergashmaydigan koʻrinadi…”, deydi. Yangi oʻylab topilgan bidʼatlardan saqlaninglar, zero, ularning hammasi zalolatdir”.
(Abu Dovud “Sunan”da rivoyat qilgan).
⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_99
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Киши мусулмон биродарининг (совчилиги) устига совчи қўймасин. Ҳатто у уйланиши ва ё тарк этишигача (сабр қилсин)”.
(Бухорий ва Муслим ривоят қилган).
⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_100
Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки хислат мўмин кишида жамъ бўлмайди. Биринчиси бахиллик, иккинчиси бадҳулқлик», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).
🌹🌹🌹
#Ҳадис_1402
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:“Сизнинг яхшиларингиз менинг асримдагилардир. Сўнгра улардан кейин келадиганлар, сўнгра улардан кейин келадиганлар.
Кейин шундай бир қавм келадики, улар гувоҳлик сўралмаган ҳолда гувоҳлик беришади, хиёнат қилишади, омонатдор бўлишмайди, назр* қилиб, вафо қилишмайди, уларда семизлик пайдо бўлади”.
Шарҳ: Уламолар ушбу ҳадисда касаллик ёки бошқа физиологик хусусиятлар туфайли туғма семизлик эмас, балки айнан овқатга очкўзлик ва нафсни тиймаслик, ортиқча овқатланиш натижасида орттирилган семизлик ҳақида гап кетаётганини айтишади.
Назр қилиш — Исломда бирор мақсадга эришиш ёки бирор ишни бажариш учун инсон ўз зиммасига юклайдиган, Аллоҳга қилинадиган ваъда ёки аҳддир. Масалан, "агар фалон ишим битса, битта қўй сўйиб қурбонлик қиламан" деб ният қилиш. Назрга вафо қилиш вожиб ҳисобланади.
Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.
(Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан)
🌹🌹🌹
#Ҳадис_1403
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
“Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради. Одамларга чиройли хулқ ила муомала қил”.
Имом Термизий ривояти.
(Абу Зар розияллоҳу анҳудан)
🥀🥀🥀
#Ҳадис_1089
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биров ўз биродарини бир гуноҳда айбласа, ўшани ўлимидан олдин ўзи ҳам қилиши бор», дедилар».
Имом Термизий ривояти.(Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан )
☘️Шарҳ:
Бировларнинг айбини беҳуда равишда, ғийбат тариқасида гапириш ўз эгасининг бошига кулфат келтиради. Тавба қилиб, хатосини яшириб юрган одамларни айблаш яхши эмас. Аммо тавба қилмай, ошкора тарзда гуноҳ қилиб юрганларни танқид қилиш жоиз.
🥀🥀🥀
#Ҳадис_1088
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки жағи ва икки оѐғи орасидаги нарсанинг ѐмонликдан тийиш кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган)
Шарҳ:
Банда тилини ва фаржини ѐмонликдан тийса, жаннатга кириши кафолатли бўлиб қолар экан. Бас, ҳар банда ўша кафолатни Пайғамбар алайҳиссаломдан олишга ҳаракат қилмоғи лозим.
🥀🥀🥀


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев