Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқлигини билган ҳолида вафот этса, Жаннатга киради" дедилар".
(Муслим ривояти).
#Ҳадис_96
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг ёмон жойни эгаллаган киши шундай кишидирки, хотини билан жинсий муносабатда бўлиб, сўнгра унинг сирини (бошқаларга) ёяди”.
(Имом Муслим ривоят қилган).
Аллоҳ сақласин ҳозирги кунда шунақа инсонлар кўпайиб кетяпти!!!
#Ҳадис_99
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Киши мусулмон биродарининг (совчилиги) устига совчи қўймасин. Ҳатто у уйланиши ва ё тарк этишигача (сабр қилсин)”.
(Бухорий ва Муслим ривоят қилган).
#Ҳадис_100
Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки хислат мўмин кишида жамъ бўлмайди. Биринчиси бахиллик, иккинчиси бадҳулқлик», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти).
#Ҳадис_1093
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
Шарҳ:
Исломда илм талаб қилиш, хусусан, динда фақиҳ бўлиш учун илм ўрганиш фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлади. Шундай қилган одам икки дунёнинг бахт-саодатига эришади. Бу дунёда ҳурматэҳтиром ила ҳаёт кечиради. Охиратда эса жаннати маъводан жой олади. Аммо кимки диний илмларни, яъни, ҳадисда айтилганидек, Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, яъни, мансаб учун, пулу мол учун, риё учун ўрганса, жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди. Шунинг учун диний илмларни талаб қилганда киши ўта ҳушёр бўлиши, ниятини соф қилиши, фақат Аллоҳ таолонинг розилигини ўйлаб иш тутиши керак.
#Ҳадис_1090
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аѐл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?» деди. «Йўқ», дедилар. Кейин у Зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аѐлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар».
Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилишган
Шарҳ:
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
-- Уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўраш яхшилиги.
-- Туғмас аѐлга, агар у гўзал ва аслзода бўлса ҳам уйланмаган маъқул экани.
-- Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аѐлга уйланиш кераклиги.
Бу сифатлар унга яқин аѐлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин, қариндош аѐллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, кўпинча уларнинг уруғида бўлган ѐшлар ҳам ўша сифатларга эга бўладилар.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев