
|
Бусайра бинт Ёсир (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга айтдилар:
|
"Тасбиҳ, таҳлил ва тақдис қилишингиз керак! Ва бармоқларингиз учлари билан ҳисобланг, чунки улар (қиёмат куни) сўралади ва улар гапиришади!".
|
Ҳофиз Ибн Ҳожар, Имом Суютий, Шайҳ Албонийлар ҳасан деган. Қаранг: "Таҳриж мишкотул-масобиҳ" 2439, "Саҳиҳ ал-Жоми" 4087, "Саҳиҳ Абу Довуд" 1501.
|
Ёсира бинти Ёсир (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга, такбир, такдис ва таҳлил зикрларига катта эътибор беришни буюрдилар. Ва уларни бармоқлари учи билан санашларини амр қилдилар ва - чунки улар (бармоқлар Қиёмат Кунида) жавобгарликка тортилади ва сўроқ қилинади" дедилар.
|
Имом Нававий "Ал-Азкор" 24 да ҳадисни ҳасан деган. Ҳофиз Ибн Ҳожар "Футуҳот ар-раббония" 1/248 да ушбу ҳадисни ҳасан деган. Шунингдек Шайҳ Албоний ушбу ҳадисни "Саҳиҳ Аби Дауд" 1501 да ҳасан деган.
|
Ёсира бинти Ёсир (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Тасбиҳ, тақдис ва таҳлил қилишингиз керак ва буни бармоқларингиз учлари билан қилинг, чунки бармоқларингиз жавобгарликка тортилади ва сўроқ қилинади. Аллоҳнинг раҳматини унутиб, бу борада бепарво бўлманг" - дедилар".
|
Имом Муҳаммад ал-Мунавий "Тахриж ал-аҳадис ал-масобиҳ" 2/282 да ушбу ҳадисни "солиҳ", яний: амал қилиш даражасида қувватлик деган. Ибн Ҳожар "Таҳриж-ул-Мишкотул масобиҳ" 2/439 да ҳадисни ҳасан деган. Шайҳ Албоний ҳам ҳадисни ҳасан деган.
"Саҳиҳ ат-Термизий" 3583, "Саҳиҳ ал-Жоме" 4087 ва "Тахриж мишкотул-масобиҳ" 2256.
|
Жобир Ибн Абдуллоҳ (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:
|
"Мен Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни, қўллари билан тесбих зикрларни санаб ўтирганларини кўрганман".
|
Термизий 3486 ва Абу Довуд 1502 ривояти. Ҳасан ҳадис.
|
Имом Ибн Қудома айтадилар: "Ҳадисдаги "қўллари билан" дегани, балким бармоқ учлари биландир. Чунки "анъамил" таржимада "бармоқ" гаҳам ишора қилади.
|
Шайхул Ислом ибн Таймийя айтадилар: "Уларнинг баъзилари ўзларини елкаларига тасбеҳни илиб олиб, ёки қўлларида тасбеҳ тутиб олиб, буни дин ва ибодат рамзига айлантирмоқдалар. Мутавотир хабарларидан шу нарса маълумки, на Пайғамбар (алайҳиссалом) ва на ул зотнинг саҳобалари (Аллоҳ уларни барчасидан розе бўлсин) буни (тасбиҳ тошчаларини ибодат) рамзи сифатида ишлатишмаган. Ҳадиси шарифда айтилганидек: "Бармоқларингиз билан ҳисобланглар, чунки улар (Қиёнат Кунида) сўралади ва гапиришга мажбур бўладилар", деган сўзга таянган ҳолда тасбиҳ зикркарини бармоқ учлари билан санадилар".
|
"Ал-Фатово" 22/187.
|
Саудия Арабстонинг "Фатволар бўйича Доимий қўмита" райислигидаги катта Уламоларга, - қандай қилиб тасбиҳ қилиш мумкинлиги ва иккала қўлда ҳам тасбиҳ қилиш мумкинми? - деб савол берилганда, улар жавоб беришди: «Бу масала кенг ва ҳар иккала бармоқнинг учларидан фойдаланишда муаммо йўқ. Ёсиранинг ҳадиси шуни англатади. Аммо (тасбиҳда) ўнг қўлнинг бармоқ учларини ишлатиш яхшироқдир.
|
"Фатово ал-Лажна" 7/107.
|
☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️
♻ Аллоҳ Таоло ёқтирган зикр.
|
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
“Иккита сўз борки Раҳмон яхши кўради, улар тилга осон, лекин тарозида [1] оғир бўлади. (Бу сўзлар) “Аллоҳ Таоло покдир ва Унга ҳамд бўлсин, Аллоҳ таоло буюкдир! /СубҳанаЛлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳанаЛлоҳи-Азим!/".
|
1⃣ Яний Қиёмат Кунидаги амаллар тарозиси.
|
Аҳмад (2/232), Бухорий (7563), Муслим (2694), ат-Термизий (3467) ва бошқалар ривоят қилган.
|
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
" Ким бир кунда юз марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамди-ҳи” деса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигидек бўлса ҳам ўчирилади”.
|
Бухорий 3293, 6405 ва Муслим 2691 ривояти.
|
Жобир розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
“Кимки “Субҳаналлоҳил Аьзими ва биҳамдиҳи" деса, унга Жаннатда битта ҳурмо дараҳти экилади".
|
Термизий 3464 ривоят қилган ва: «ҳасан ҳадис», деган. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди.
“Саҳиҳ ал-Жомиъ ас-сағир” (6429), “ас-Силсила ас-саҳиҳа” (64).
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Дарҳақиқат, Аллоҳ Таолонинг энг севимли калималари (сўзларидир): “Аллоҳ Таоло Покдир ва Унга ҳамду санолар бўлсин!” / СубҳанаЛлоҳи ва би-ҳамдиҳи!".
|
Муслим 2731 ривояти.
|
Ушбу ҳадислардан олинган фойдалар:
|
Ушбу ҳадисларда Аллоҳ Таолони солиҳ амалларни яҳши кўришига ва Аллоҳда "Севувчи Яҳши кўрувчи" Сифати бор экани исботланмоқда. Баьзи бидат аҳли Аллоҳда "Севиш" Сифати йўқ дейдилар. Бу ҳадислар ҳам уларнинг бу даьволари пуч ва куфр эканига қарши раддиядир.
|
Аллоҳ Таолога энг ёқимлик сўзлар айнан Унинг Ўзини Илоҳий Комил Сифатлари экани таькидланмоқда. Ва албатта Аллоҳни Комил Буюк Сифтларидан бири ҳам айнан У барча айбу ноқсондан мутлақо пок экани ва барча ҳамду саноларнинг Ягона соҳиби экани таькидланмоқда.
|
Қиёмат Куни инсонларнинг амаллар Аллоҳни Қудрати билан жисмоний шаклга киради ва тарозида тортилади. Инсонлар буни кўзи билан кўради ва бу ҳам Аллоҳ Таолонинг чексиз қудратига далолат қилади.
|
Ушбу ҳадисларда Аллоҳ Таолонинг Буюк марҳаматига далиллар бор. Аллоҳ Таоло мўьмин бандаларига жуда Меҳрибон ва Аллоҳ Таолонинг бандаларига нисбатан Ҳиммати жуда баландир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Таоло бандалари томонидан қилинган кичкина амалларга жуда ҳам кўп ажр мукофотлар бериши ва кўплаб гуноҳларни кечириб юборишига далиллар бор.
|
Ушбу ҳадисларда солиҳ амаллар учун Жаннатда алоҳида мукофотлар берилиши, ва мўмин киши солиҳ амалларни кўпайтириш билан Жаннатдаги ҳовлисни янада ҳурмозорлар билан бойтишига далиллар бор.
|
Мусулмон киши қанчалик ушбу зиерларга домий равишда банд бўлар экан, у Роббисига янада ёқа бошлайди, гуноҳлари муьттасил кечирилиб турилади, Қиёмат Еунида солиҳ амаллари Тарозида оғир келади ва Жаннатга киради ва Жаннатдаги ўзига аталган боғлардаги ўзи эккан Жаннат ҳурмозорларида яҳши кўрганлари билан бирга бўлади ин шаа Аллоҳ.
|
Бас шундай экан эй Диндошим ушбу зикрларни айтишдан ғофил қолма.
|
☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️☘️
♻ СУБҲАНАЛЛОҲ ВА БИҲАМДИҲИ БУ ПОКЛАНИШДИР.
|
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Кимки юз маротаба: "Аллоҳ Покдир ва Унга ҳамд бўлсин" - деб айтса, унинг гуноҳлари мағфирот қилинади ҳатто у денгиз кўпигичплик кўп бўлсаҳам".ِ
|
/Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи/
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِه
Ҳадисни Имом Молик "Муватто" 521 да, Аҳмад 2/302, 375, 515, Бухорий 6405, Муслим 2691, Насоий "Суннан кубро" 10593 ва "Алъ-Амали" 826 да, Ибн Можа 3812, Ибн Ҳиббон 829, Ибн Аби Шайба 10/290, Ҳотиб Бағдодий "Тариҳи Бағдод" 3/181 да ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.
"Саҳиҳ ат тарғйиб ват тарҳийб" 1542.
|
Ибн Қувво ҳикоя қилади: "Бир куни мен Али Ибн Абу Толиб розиёллоҳу анҳуга шундай дедим: "Биз Аллоҳ Улуғдир /Аллоҳу Акбар/ нима эканини билдик, Аллоҳга ҳамд бўлсин /Алҳамдулиллаҳ/ нима эканини билдик, Аллоҳдан ўзга ибодатга лоиқ илоҳ йўқ /Лаа илаҳа иллаллоҳ/ нима эканини билдик. Аммо Аллоҳ Покдир /Субҳаналлоҳ/ нима дегани?.
|
Али Ибн Абу Толиб розиёллоҳу анҳу айтди: "Онанг сендан маҳрум бўлгур! Бу шундай сўзки у билан Аллоҳ Таоло Ўзи учун рози! Сен ҳам рози бўлгин!".
|
Табароний "Дуо" 1760.
|
Маймун Ибн Миҳрон айтади: "Субҳаналлоҳ" /Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан Покдир/ дегани, - бу Аллоҳ Таолони улуғлаш ва У Аллоҳ, кофирлар Уни сифатлаётган ботил сифатлардан Покдир" деган.
Табароний "Дуо" 1764.
|
Ҳасан Басрий айтадилар: "Субҳаналлоҳ /Аллоҳ Покдир/ сўзи, - маҳлуқотлар ўзиники қилиб олишлари ҳаром қилинган Исмдир".
Табароний "Дуо" 1765.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев