
|
-- (Бир куни) Пайғамбар (алайҳиссалом) айтдилар: " Шу икки амални тўҳтовсиз адо қилган (Аллоҳнинг) Бандаси борки сўзсиз Жаннатга киради. У (амал) жуда онсон, аммо бу амалларни қиладиганлар жуда камдир: (ҳар намоздан кегин) ўн маротаба Аллоҳни поклаб зикр қилса[1], ўн маротаба Унга ҳамд айтса[2] ва ўн маротаба Уни улуғласа[3]. (Бу зикрларни барчаси бир кунда юз эллик марта бўлади ва Тарозида бир минг беш юз ( карра ҳайрлик савоб амал даражасида) бўлади. [4] Бундан ташқари, мусулмон киши ётганида, Аллоҳни ўттиз тўрт марта улуғласа[5] ўттиз уч маротабадан Унга тасбеҳ[6] ва ҳамд[7] айтса (Бу зикрлар ҳар оқшомда юз маротаба бўлади, ва Тарозида мингта (савоб амал даражсида) бўлади. "
|
(Абдуллоҳ ибн Амр) айтадилар:
|
- Ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу зикрларни (ўнг) қўллари (бармоқлари) ёрдамида санай бошлаганларини кўрдим. (Одамлар): "Ё Расулуллоҳ, агар бу амаллар осон бўлса, нима учун уларни қиладиганлар кам бўлади?" (Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар:
"Баъзиларингизнинг (шайтони) бу сўзларни у айтишдан олдин унга намаён бўлади ва уни чалғитади ва ( у шайтон) намоз пайтида пайдо бўлади ва одамга бир нарсани эслатади (шу билан у одам бу зикрларни айтишдан чалғиб қолади ёки унутиб қўяди).
|
1⃣ "Субҳаналлоҳ" 10 маротаба.
|
2⃣ "Алҳамдулиллаҳ" 10 маротаба.
|
3⃣ "Аллоҳу Акбар" 10 маротаба.
|
4⃣ Бу шуни англатадики, Қиёмат куни ҳар бир яхшилик учун, шу жумладан Аллоҳни зикр қилиш сўзлари учун мукофот камида ўн баравар бўлади.
|
5⃣ "Аллоҳу Акбар" 34 маротаба.
|
6⃣ "Субҳаналлоҳ" 33 маротаба
|
7⃣ "Алҳамдулиллаҳ" 33 маротаба.
|
Аҳмад 2/161, 205, Абу Довуд 5065, Термизий 3410, Насоий 3/74, Ибн Можа 926 ривоят қилган. Шайх Албоний саҳиҳ деган. "Саҳиҳ ат-тарғиб ват-тарҳиб" 606 ва "Калим ат-тоййиб" 112.
|
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
Миқдод ибн Маъдикариб розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
“Бир куни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) одамлар орасида туриб, Аллоҳга ҳамд айтдилар ва уч марта айтдилар: “Албатта, Аллоҳ Таоло аёлларга яхши муомала қилишга буюради! Дарҳақиқат, улар сизнинг оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, холаларингиздир. Дарҳақиқат, Аҳли Китоблардан бир киши аёлга уйланган (уни ҳеч қачон урмаган, баданида из қолдирмаган) ҳолда унга сабр қилди. Ва улар бир-бирларини севиб, кексаликда вафот этдилар."
|
Ушбу ҳадисни ривоят қилган Абу| Салама розиёллоҳу анҳу бу ҳадис ҳақида Аьло Ғасонийга гапирганда охирида шундай деди: "Менга етиб келишича Аллоҳ таъқиқлаган ёмон амаллар ичида аммо бу ҳақидана Қуръони Каримда айтилмаган ифлос ишлардан бири шуки, эркакнинг бир аёлга уйланиши ва улар узоқ умр кўриб, хотини унга туғиб бериб, сўнг ҳеч қандай сабабсиз уни талоқ қилишидир".
|
Табароний “Муъжам ал-кабир”да 20/374, Ибн ʼАсокир “Тарих Димашк”да 18/45. Ҳадис саҳиҳдир. Қаранг: ас-Силсила ас-саҳиҳа 2871, Ирвоул-ғалил 7/42.
|
Бу улуғ ҳадиснинг маъноси мусулмонларни хотинларига яхши муомала қилишга, уларга сабр-тоқатли бўлишга ундашдир, чунки Аҳли Китобдан бўлган бу киши адашган ва кофир бўлишига қарамай ўз аёлига нисбатан шундай чиройлик муомалада бўлга. Мусулмонлар эса бундай солиҳ амалларда Аҳли Китоблардан ўзиб еетишлари керак экани ва муслима аёллар бундай гўзал муносабатларга энг ҳақликроқ экани таькидланмоқда.
|
Ушбу ҳадисдан олинган яна бир фойда шуки, мусулмонлар учун кофир ва мушриклар ҳаётидан Исломга муофиқ ва Ислом тарғиб қиладиган амаллар кўрилса, улардан намуна олиш жоиздир.
|
Шайҳ Альбоний ушбу ҳадис ҳақида шундай дейдилар:"Бу,- Аҳли Китоблар орасида улар гўзал ҳулқ ва диндор бўлган маҳалларида бўлган ҳатто улар ботил динга эьтиқод қилишган бўлса ҳам. Бизни кунларга келсак, улар Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қиляптилар, ажримлар, ва очиқчасига зинога ва ҳатто бачавозликга руҳсат бермоқдалар".
|
“Ас-Саҳиҳа” 6/874.
|
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
Мўминларнинг онаси Жувайрия бинт Ҳорис розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
|
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб бомдодни ўқиганларидан кейин унинг (Жувайриянинг) олдидан чиққанларида у ўзининг намозгоҳида ўтирган эди. Чошгоҳда келсалар, ҳали ҳам ўтирган экан. Шунда у зот: «Боя олдингдан кетганимдан бери шундай ўтирибсанми?» дедилар. У: «Ҳа», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Мен сендан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар улар билан сен бугун айтган нарсалар тарозига қўйилса, улар оғир келади: "Буюк Аллоҳни махлуқотларининг ададича, Нафси рози бўлгунча, Аршининг вазнича ва калималарининг миқдорича ҳамду сано билан поклаб ёд этаман" дедилар".
|
Аҳмад 6/325, 430, Муслим 2726, Абу Довуд 1503, Термизий 3555, Насоий 4/77 ва Ибн Можа 3808.
|
Субҳаналлоҳил Азими ва биҳамдиҳи, адада ҳолқиҳи, ва ризо нафсиҳи, ва зината аршиҳи, ва мидаада калимаатиҳ".
|
-- "Субҳааналлоҳил азийми ва биҳамдиҳ
|
-- Субҳааналлоҳил азийми ва биҳамдиҳ.
|
-- Субҳааналлоҳил азийми ва биҳамдиҳ.
|
-- Aдада холқиҳи.
|
-- Aдада холқиҳ.
|
-- Aдада холқиҳи.
|
-- ва ризо нафсиҳи.
|
-- ва ризо нафсиҳи.
|
--; ва ризо нафсиҳи.
|
-- ва зината аршиҳи.
|
-- ва зината аршиҳи.
|
-- ва зината аршиҳи.
|
-- ва мидаада калимаатиҳ".
|
-- ва мидаада калимаатиҳ".
|
-- ва мидаада калимаатиҳ".


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев