
СУБҲАНАЛЛОҲ, АЛЬҲАМДУЛИЛЛАҲ, ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ АЛЛОҲУ АКБАР ЗИКРЛАРИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА.
|
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Кимки ётоғига ётганда айтса: "Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақлик илоҳ йўқдир Унинг шериги йўқдир, Унга тегишлик барча мулк, Унга ҳамду сано бўлсин, ва У ҳар қандай ишга Қодир Зотдир. Аллоҳдан ўзгада куч ва қувват йўқдир. Аллоҳ (барча айбу нуқсондан мутлоқ) Покдир, Аллоҳга ҳамду санолар бўлисин, Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақлик илоҳ йўқдир ва Аллоҳ Буюкдир"[1] - деса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича кўп бўлса ҳам мағфират қилинади".
|
Ҳадисни Ибн Ҳиббон 5528, Ибн Сунний "Амали" 229 да, Абу Нуаим "Аҳбару Асбаҳон" 1/267 да ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Силсила ас саҳиҳа" 3414.
|
[1]. /Лаа илаҳа илаллоҳу ваҳдаҳула шарикалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамд, ваҳува аъла кулли шаин қодийр. Ва-ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар/.
|
«لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ».
Умму Ҳоний бинти Абу Толиб розжёллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
|
"Бир куни менинг ёнимдан Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўтиб кетаётган эдилар, мен ул зотга дедим: "Эй Аллоҳнинг Росули! Мен қариб қолдим ва заифлашдим, - менга бирор амални ўргатинки токи мени уни ўтирган ҳолимда бажара олай!". Ул зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: "Аллоҳга юзта тасбеҳ[1] айт, бу сен учун Исмоил авлодидан юзта қулни озод қилганга тенг бўлади! Аллоҳга юз маротаба ҳамд[2] айт, бу сен учун тақдирланган ва яланғоч юзта отни Аллоҳ йўлига жўнатганга тенг бўлади! Аллоҳни юз маротаба улуғла[3], бу сен учун юзта туяни Аллоҳ учун қурбонлиғ қилганга ва Аллоҳ уни сендан қабул қилганга тенг бўлади!. Ва юз маротаба айт: "Аллоҳдан ўзга ибодатга лоиқ илоҳ йўқдир"[4].
|
Ҳадисни шу ерида ровий Ибн Ҳалаф айтади: "Менинг фикримча Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Бу калима осмонлар ва ерни тўлдиради ва бу кунда Аллоҳга сенинг амалинга тенг келадиган бирор амал Аллоҳга кўтарилмайди магар сендан бошқа одам сен қилган амални қилмаган бўлса".
|
Аҳмад "Муснад" 6/344 да ва Имом Байҳақий "Шуаиб имон" 1/379, 380 ривояти қилган. Шайҳ Албоний ҳасан деган. Қаранг: "Силсила ас саҳиҳа" 1316.
|
1⃣ Субҳаналлоҳ.
|
2⃣ Алҳамдулиллаҳ.
|
3⃣ Аллоҳу Акбар.
|
4⃣ Лаа илаҳа иллаллоҳ.
|
🌺🌻🌷🌼🌸💐🪷🌹
Абдуллоҳ Ибн Амр розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Кимки қуёш чиқиши ва ботишидан аввал юз маротаба "Аллоҳ Покдир"[1] деса, бу унинг учун юзта қурбонлиғдан яҳшироқдир. Кимки қуёш чиқиши ва ботишидан аввал юз маротаба "Аллоҳга ҳамд[2] айтса, бу унинг учун Аллоҳ йўлига юзта яланғоч отларни ҳадия қилгандан яҳшироқдир. Кимки қуёш чиқиши ва ботишидан аввал юз маротаба "Аллоҳ Буюк"[3] деса, бу унинг учун юзта қулни озод қилгандан яҳшироқдир. Кимки қуёш чиқиши ва ботишидан аввал юз маротаба "Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақлик илоҳ йўқдир, Унинг шериги йўқдир, Унга тегишлик барча мулк, Унга ҳамду санолар бўлсин, У ҳар қандай ишга Қодир Зот" - деса, Қиёмат Кунида ҳеч ким унингчалик солиҳ амал билан келмайди магар ундан бошқа одам ҳам бу сўзларни айтмаган бўлса ёки унга зиёда қилмаган бўлса".
|
Ҳадисни Имом Насоий "Суннан кубро" 10657 да ривоят қилган. Ҳофиз Ибн Ҳожар ва Шайҳ Албонийлар ҳадисни ҳасан деган. "Фотҳул борий" 11/202 ва "Саҳиҳи ат тарғийб ват тарҳийб" 1/415.
|
1⃣ Субҳаналлоҳ.
|
2⃣ Алҳамдулиллаҳ.
|
3⃣ Аллоҳу Акбар.
|
4⃣ Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳула шарикилаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамд, ваҳува аъла кулли шайин қодир.
|
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Кимки юз маротаба: "Аллоҳ Покдир ва Унга ҳамд бўлсин" - деб айтса, унинг гуноҳлари мағфирот қилинади ҳатто у денгиз кўпигичплик кўп бўлсаҳам".ِ
|
/Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи/
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِه
Ҳадисни Имом Молик "Муватто" 521 да, Аҳмад 2/302, 375, 515, Бухорий 6405, Муслим 2691, Насоий "Суннан кубро" 10593 ва "Алъ-Амали" 826 да, Ибн Можа 3812, Ибн Ҳиббон 829, Ибн Аби Шайба 10/290, Ҳотиб Бағдодий "Тариҳи Бағдод" 3/181 да ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.
"Саҳиҳ ат тарғйиб ват тарҳийб" 1542.
|
Ибн Қувво ҳикоя қилади: "Бир куни мен Али Ибн Абу Толиб розиёллоҳу анҳуга шундай дедим:
|
"Биз Аллоҳ Улуғдир /Аллоҳу Акбар/ нима эканини билдик, Аллоҳга ҳамд бўлсин /Алҳамдулиллаҳ/ нима эканини билдик, Аллоҳдан ўзга ибодатга лоиқ илоҳ йўқ /Лаа илаҳа иллаллоҳ/ нима эканини билдик. Аммо Аллоҳ Покдир /Субҳаналлоҳ/ нима дегани?.
|
Али Ибн Абу Толиб розиёллоҳу анҳу айтди: "Онанг сендан маҳрум бўлгур! Бу шундай сўзки у билан Аллоҳ Таоло Ўзи учун рози! Сен ҳам рози бўлгин!".
|
Табароний "Дуо" 1760.
|
Маймун Ибн Миҳрон айтади: "Субҳаналлоҳ" /Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан Покдир/ дегани, - бу Аллоҳ Таолони улуғлаш ва У Аллоҳ, кофирлар Уни сифатлаётган ботил сифатлардан Покдир".
Табароний "Дуо" 1764.
|
Ҳасан Басрий айтадилар: "Субҳаналлоҳ /Аллоҳ Покдир/ сўзи, - маҳлуқотлар ўзиники қилиб олишлари ҳаром қилинган Исмдир".
|
Табароний "Дуо" 1765.
|
🌺🌻🌼🌷🪻🪷🌸💐
Абу Ҳурайра (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:
|
- (Бир куни саҳобалар ичидан баъзи) камбағаллар Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: "Бойлар энг юқори мартабага эришадилар ва абадий саодатга мушарраф бўладилар. Улар биз каби ибодат қиладилар ва биз каби рўза тутадилар, лекин (бундан ташқари) улар бойликга эгалик қилишнинг фазилатига эгадирлар, шу туфайли улар ҳаж ва умра қиладилар, ва яна Аллоҳ йўлидаги жиҳодларда (молу мулклари билан) қатнашадилар ва (ғариб бечораларга) садақа берадилар" - дейишди. Уларга жавобан (Пайғамбар алайҳиссалом) айтдилар: "Мен сизларга, - сизлардан (бу амалларда) ўзиб кетаётганларга (қандай қилиб) етиб олишингизга ишора қилайми, ва сиздан кейинглар бирортаси ҳам сизга етолмайдилар агар улар худди шундай қилмасалар сиз кимлар орасида бўлсангиз ҳам (солиҳ амал қилувчиларнинг) энг яхшисига айланасиз? (Бас шундай экан) Ҳар бир намоздан[1] кейин ўттиз уч мартабадан "Аллоҳ барча айбу нуқсондан Покдир / Субҳана-Аллоҳ /", "Аллоҳга ҳамдлар бўлсин /Алҳамдулиллаҳ/" - ва "Аллоҳ улуғдир / Аллоҳу акбар /" "деб айтинг" - дедилар.
|
Абу Солиҳ ривоят қиладирлар: Абу Ҳурайра деди:
|
- Одамлар ушбу сўзларни қандай талаффуз қилишни сўрашни бошлаганларида, Пайғамбар (алайҳиссалом): "Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, ва Аллоҳу Акбарни" ўттиз уч маротабдан айтиш керак" деб таълим бердилар".
|
[1]. Фарз намозидан кегин дейилмоқда.
|
Имом Молик "Муватто" 1/209, Бухорий 843 ва Муслим 595 ривояти.
|
Каъб бин Уъжро (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:" Ҳар бир фарз намозидан кейин "Субҳана-Аллоҳ"ни, "Алҳамдулилллаҳ"ни ва "Аллоҳу Акбар" ни ўттиз уч маротабадан айтган одам асло маҳзун бўлмайди".
|
Муслим 596, Термизий 3412 ва Имом Насоий 3/75 ва ʼАмали явум вал-леилаъ 155, 156 да ривоят қилган.
|
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
|
"Ҳар бир намоздан кейин[1] ўттиз уч маротаба "Субҳаналлоҳ", ўттиз уч маротаба "Алҳамдулиллаҳ" ўттиз уч маротаба "Аллоҳу Акбар" деб сўнг "Лаа-илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа-шарикалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува аъла кулли шайин Қодийр" деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфирот қилинади ҳатто денгиз кўпигича кўп бўлса ҳам"
|
[1] Гап фарз намозлар ҳақида кетмоқда.
|
Имом Муслим 597 ривояти.
|


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев