
Оллоҳ таоло ояти каримасида: «Кимки исломдан бошқа динни ихтиёр этгай, тоати қабул қилинмагай», — деган.
Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпчилик билан суҳбатлашиб турган эдилар. Бир киши қошларига келиб, салом бергач: «Иймон надур?» — деб сўради. «Иймон Оллоҳга, унинг малоикаларига, пайғамбарларининг ҳақ эканлигига, Оллоҳни қиёмат кунида кўришга, ўлгандан кейин тирилишга ишонмоғингдур», — дедилар. «Ислом надур?» — деди. «Ислом Оллоҳга (ширк келтирмасдан) ибодат қилмоғинг, беш вақт намоз ўқимоғинг, фарз закотни бермоғинг ва Рамазон рўзасини тутмоғингдур», — деб жавоб қилдилар. «Эҳсон надур?» — деди. «Оллоҳга уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғингдир. Агар сен кўрмаётган бўлсанг, у сени кўриб турибдир», — дедилар. «Қиёмат қачондур?» — деб сўради. «Сўралаётган киши сўрагувчидан ортиқ билмайдир, бироқ аломатларини айтиб берай, улар қуйидагичадур: хотинлар ўз эгаларини туғадиган бўлганда (болалар ота-оналарига хўжайин бўлиб, уларнинг дилини оғрита бошлаганда), туябоқар чўпонлар баланд-баланд иморат сола бошлаганда. 5 та ғойибий (сир) нарса бор, уни фақат Оллоҳ билур, улардан биттаси — қиёматнинг қачон бўлмоғидур», — деб ўша мазмундаги ояти каримани ўқидилар. Кейин, ҳалиги киши қайтиб кетди. Расулуллоҳ дедилар: «Қайтаринглар ҳалиги кишини (саҳобалар тушунсинлар деб шундай қилдилар)!» Орқасидан чиқиб, топмадилар. Расулуллоҳ дедилар: «Бу Жаброилдур, сизларга динингизни ўргатгали келгандир». Имом Бухорий айтадилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам юқоридаги ҳамма нарсаларни иймондан деб ҳисобладилар».


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев