
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ га
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ ﷺ: «ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта сўраганида ҳам Расулуллоҳ ﷺ «ғазаб қилмагин», дедилар.
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
⚘️🌱🪴
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Курашда куч билан енгадиган одам кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини босиб олган киши кучлидир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
🌺🌻🌼
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Қулларимдан бирининг танини, молини ёки боласини бир мусибатга солганимда у қулим буни яхши бир сабр ила қаршиласа, қиёмат кунида у кимса учун тарозу қурмоқдан ёхуд номаи аъмолини очмоқдан уялгайман»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а) .дан)
🌹🏵🪷
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло деди: "Мўмин қулимни бирор дардга дучор этганимда уни зиёрат қилгани келганларга Мендан шикоят этмаса, унга шифо бергайман. Сўнгра эти ўрнига аввалгидан кўра хайрли эт, қони ўрнига аввалгидан кўра хайрли қон бергайман. Энди у покиза ҳолда ишини бошлагай»
Байҳақий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
🌹⚘️🪻
#Ҳадис_3
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Иймонли бўлмагунларингизгача жаннатга кира олмайсизлар. Бир бирингизни севмагунингизгача мўъмин бўла олмайсизлар. Бир бирларингизни севишингиз учун сизларни бир ишга йўллайми? Ораларингизда саломни ошкор килинглар».
(Имом Муслим ривояти)
⚘️🪻🌷
#Ҳадис_4
Ibn Abbos roziyallohu anhumo aytadilar: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam ayollarga taqlid qiluvchi erkaklarni va erkaklarga taqlid qiluvchi ayollarni la'natladilar»
(Buxoriy, Abu Dovud rivoyati).
🌷🪻⚘️
#Ҳадис_5
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:
«Аллох кийналган одамга ёрдам берган кишига дунё ва охиратда ёрдам беради».
(Имом Муслим ривояти: 2699)
💐🌸🪷
#Ҳадис_980
عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : (( ليأتين على الناس زمان ، لا يبالي المرء بما أخذ المال ، أمن حلال أم من حرام ))
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Одамларнинг бошига бир замон келади, киши мол - дунёни ҳалолданми ёки ҳаромданми - қаердан топганига парво қилмай қўяди", дедилар.
(Бухорий ривоят қилган)
⚘️🪻🌷
#Ҳадис_1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳидоятга чакирган кишига, шу ҳидоятга эргашган кишиларнинг савобларича савоб берилади. Бу у(хидоятга эргашган киши) ларнинг савобларидан бирон нарсани камайтирмайди»
(Имом Муслим ривояти: 2674)
🌷🌺⚘️
#Ҳадис_2
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва саллам дедилар: «Аллоҳ илм излаб чиққан кишининг жаннат сари йўлини енгил қилади».
( Имом Муслим ривояти: 2699)
🌹🥀🌺
#Ҳадис_6
Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан кўпрок жаннатга олиб кирадиган амал хакида сўралганида: «Аллохдан такво килиш ва гўзал хулк» — деб жавоб бердилар.
(Имом Термизий ривояти: 2003)
🌷🪻⚘️
#Ҳадис_7
•«Kim birodarining hojatida bo'lsa Alloh uning hojatida bo'ladi».
(Buxoriy, Muslim rivoyati.)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев