
|
-- Абу Ҳурайра (розиёллоһу анҳу)дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
-- Қиёмат Кунида, тўрт тоифа одам (ўзининг куфрига) узр айтади: қулоғи кар, ақли ноқис, қари чол, ва (Ислом) даъвати етиб бормаган қавмлар (аҳли фатра). Қулоғи кар айтади: "Ё Роббим! Ислом (даъвати) келди, лекин мен (қулоғим карлиги сабаб даъватингни) эшитмадим". Ақли ноқис айтади: "Ё Роббим! Ислом (даъвати) келганда ақлим ноқис эди ҳатто болалар мени кариҳ жойларга итариб юборишар эди". Қари чол айтади: "Ё Роббим! Ислом (даъвати) келди, аммо мен (қарилик ҳасталигим сабаб) ҳеч нимани англамадим". (Ислом) Даъвати етиб бормаган айтади: "Ё Роббим! Менга, Сенинг даъватинг етиб келмади". Ва ҳар биридан (Аллоҳга итоат қилишлари учун) аҳд олингай ва уларга, уларни имтиҳон қилиш учун элчи юборилади ва элчи уларга Оловга киришни амр этади. Нафсим Қўлида бўлган Зотга қасамки, қай бири (Аллоҳга берган аҳдига вафо қилган ҳолида) оловга кирса, унинг учун салқин ва амонлик бўлгай. Ким бош тортса (хақиқатдан) Оловга киритилурлар.
|
Абу Ҳурайра (розиёллоһу анҳу) ҳадисни сўнгида Аллоҳнинг ушбу оятини тиловат қилди: "Биз бирор қавмни уларга огоҳлантиргувчи жунатмасдан аввал жазоламагаймиз" [Ал Исро: 15].
|
-- Аҳмад 4/24, Ибн Ҳиббон 1827, Табароний 1/ 841 ва Баззор 3/217 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.
|
-- Шайҳул Ислом ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Даъват етиб бормаган ҳар қандай кимса Қиёмат Кунида имтиҳон қилингай. Магар шайтонга эргашганлар мустасно (яни, имтиҳон қилинмасдан,азобга киритилгайлар). (Аллоҳ гуноҳларини,мағфирот қилиб) бирор гуноҳ қолмаган одам, дўзахга кирмагай. Даъват етиб бормаган болалар, ақли ноқис, кар ва росуллар узилиши орасида яшаб ўтган даватдан бе ҳабар қолганлар ҳадисда айтилгандек Қиёмат Кунида имтиҳон қилингайлар".
|
"Мажма ал-Фатово" 14/477].
|
-- Ҳадисда зикр қилинган тўрт тоифа одамлар ҳақида Шайҳ Муҳаммад Ибн Иброҳим роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Уларни ҳукми кофирлардир. Фақат қолган кофирлардан фарқлик, улар Қиёмат Кунида аввал имтиҳон қилиниб сўнг жазога тортилгайлар. [Фатвоий Ибн Иброҳийм].
|
💐🌸🌹🥀🌺🌷⚘️🌱🪴🌿
🌴 ҚАЕРДА ҚУРЪОН ЎҚИЛСА ЎША ЕР АХЛИ УЧУН КУФР ШИРКГА ТУШИШИДА УЗР ЙЎҚ...
|
-- Савол:
"Қуръон етиб келган ҳолда жоҳиллиги сабаб катта ширка тушиб қолганларни (жоҳиллиги сабаб) оқлайдиганларниниг далили нима?
|
-- Жавоб: "Уларда ҳеч қандай далил йўқ. Уларда ҳеч қандай далил йўқ! Улар адашиб қолганлар. Ҳа".
|
-- Шайҳ Солиҳ алъ-Фавзон (ҳофизаҳуллоҳ) Эштинг: "Фотҳул Мажид" дарси - 10.5.1434, 59 дақиқа.
|
-- Шайҳ Фавзон ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
|
"Ҳозирда, ер юзини бирор бурчаги йўқки Ислом давати етиб бормаган бўлса. Дунёни ҳар бир жойида Исломга дават авжида. Ислом давати ва талимотидан беҳабар қолишга ҳеч кимга узур йўқдир.".
|
-- "Фатовоий Шайҳ Фавзан"].
|
-- Савол: "Ҳозирги кунда бирор кишига, Исломдаги катта мавзулардан жоҳилик сабаб беҳабар қолишига узур борми?".
|
-- Жавоб: "Узур йўқ! Чунки Ислом давати ер юзи бўйлаб ёйилган. Ким даватни, эшитиб жоҳилик сабаб жавоб қилмаса унга Қиёмат Кунида узур йўқ".
|
-- "Фатовойи Шайҳ Фавзон"].
|
-- Шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳ "жоҳиллик узурга ўтадими ёқми" деган масалага ойдинлик киритиб айтади:
|
-- Жоҳиллик икки қисмдан иборатдир:
|
1. Оқланадиган жоҳиллик.
|
2. Оқланмайдиган жоҳиллик.
|
1. Оқланадиган жоҳиллик шуки, шаҳс билан Ислом ўртасида катта тўсиқ бўлади ва шу тўсиқ уни ҳақдан ажратиб туради. Масалан: ҳадисдаги тöрт тойифа одамлар, исломдан умуман беҳабар қолиб кетган қавмлар, инсонлар ва шулар кабилар. Буларни ҳукми кофирдир. Аммо, Қиёмат Кунида уларга жазо тезлаштирилмайди то имтиҳон қилинмагунча.
|
2. Оқланмайдиган жоҳиллик шуки, шаҳс билан Ислом орасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Уни, Ислом талимотини ўрганишдан; имон, куфр, ширк, ақида ва шулар каби талимотларни ўқиб ўрганишдан уни ҳеч нима тöсиб турмайди. У эса бу имконятлардан фойдаланмади. Бундай кимсаларни,амалига қараб ёки,кофир ёки ,мушрик ёки, фосиқга ажратилади.
|
Бундайлар учун Қиёматда узур ва оқлов булмайди.
|
-- Яний: Бир шахс хақни ахтариш учун етарлик имкон ва шароитлар кенг ёйилган замонда, хақни излашни ўрнига илмсизлик билан содир этаётган куфр, ширк ва бидат хурофот ишлари уни зиёнига хужжат бўлади. Қиёмат Кунида "билмай" қилинган эьтқодий куфр ва ширк амаллар кечирилмас. Чунки Аллоһ ва Унинг Росули саллоллоһу алайһи васаллам барча нарсани баёнини қилиб қўйган, хужжат барпо қилинган, жохиликнинг ипи узилган.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев