
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ДУОЛАРИ.
------
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ушбу дуони худди Қуръондан бир сурани таълим бергандек таълим берар эдилар: «Аллоҳим!
Мен Сендан жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан ҳаѐт ва мамот фитнасидан паноҳ сўрайман».
(Сунан эгалари ривоят килган)
-- Шарҳ:
Демак, мўмин-мусулмонлар жаҳаннамдан, қабр азобидан, Дажжол ва ҳаѐтмамот фитналаридан паноҳ беришини сўраб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ѐлворишлари, дуо қилишлари лозим экан.
Уламоларимиз ҳадиси шарифда қабр азоби билан Масийҳи Дажжолнинг фитнаси кетмакет зикр қилиниши бежиз эмас, бошқа ривоятларда Дажжолнинг фитнаси қабрда ҳам бўлиши ҳақида хабар келган, дейдилар.
Ҳаѐтнинг фитнасидан мурод, инсон ҳаѐтида бўладиган маъсият ва мусибат фитналарига ўхшаш фитналардир.
Мамотнинг фитнасидан мурод эса, Мункар Накийрнинг саволи ва қабр азобидир.
Хадис ва Хаёт 35
🌺💐🌸🌼🪷🌷🏵🌹🥀🌲🌷
БЕШ НАРСА КЕЛМАСДАН БЕШ НАРСАНИ КАДРИНИ БИЛИНГ.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил: кексалигинг олдидан ёшлигингни, касаллигинг олдидан саломатлигингни, камбағаллигинг олдидан бойлигингни, машғуллигинг одидан бўшлигингни, ўлиминг олдидан ҳаётингни», дедилар».
(Имом Ҳоким ривоят қилган)
🌺🌻🌸💐🌹🪷🥀🌹🌱⚘️🌷
#ҲАДИС_1356
Муоз розияллоху анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга бир амалнинг хабарини берингки, у мени жаннатга киритиб, дўзахдан узоқ қилсин», десам,
у зот: «Сен жуда катта нарса сўрадинг. Албатта у Аллоҳ осон қилган кишига енгилдир.
Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмасдан ибодат қиласан. Намозни қоим қиласан.
Закотни берасан. Рамазон рўзасини тутасан. Байтуллоҳни ҳаж қиласан. Сени эшикларнинг
яхшисига далолат қилайми? Рўза пардадир.
Садақа хатоларни худди сув ўтни ўчиргандек
ўчиради», дедилар.
Кишининг кечанинг ўртасидаги намози ҳақида қуйидаги оятни ўқидилар:
«Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур. (Яъни, тунларини ибодат билан
ўтказишиб, оз ухлайдилар.)
Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар.
Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни, охират неъматларини) бирор жон билмас»
(Сажда сураси, 16-17-оят).
Сўнгра яна у
зот: «Ишнинг боши ва устуни ҳамда юксак чўкқисининг хабарини берайми?»
деганларида,
«Ҳа, эй Расулуллоҳ», дедим.
Шунда у зот:
«Ишнинг боши - Ислом.
Устуни - намоз.
Юксак чўққиси - жиҳоддир.
Буларнинг ҳаммасидан ҳам асосийсининг хабарини берайми?» дедилар.
Мен: «Ҳа, эй Расулуллоҳ», дедим.
У зот тилларини ушлаб, «Сен мана
буни тийгин», дедилар.
Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, гапирган нарсаларимизга ҳам
жазоланамизми?» десам, у зот: «Онанг сени ёқотиб қойгур, кишиларнинг юзлари билан
дўзахга ағдарилишлари фақат тиллари гапирган нарсалар сабабидандир», дедилар.
(Имом Термизий ривоятлари).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев