
--
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кулгини камайтиринглар. Зотан, кўп кулги қалбни ўлдиради", дедилар".
Шарҳ:
Демак, беҳуда, ноўрин кулавериш инсоннинг қалбини ўлдирар экан, бундан эҳтиёт бўлиш лозим. Бундай ноқулай ҳолатни бошқа халқлар ҳам маданиятсизлик ҳисоблайдилар. Зотан, ҳар бир нарса меъёрида бўлиши лозим. Лекин одамларни кулдириш учун қизиқчилик қилувчилар , бехуда бепошна ёлғон сузлар билан кулдирадиганларни холига вой ва уларга эргашиб кулиш учун пул сарфлаб концертларга кирувчилар холи оғир булади , шунинг учун муъмин мусулмон одам ундай манфур ишлардан олисда булиши керак.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кулгини кўпайтирманглар, чунки кўп кулги қалбни ўлдиради", дедилар".
Шарҳ:
Бу ҳадис аввалги ҳадиснинг сал бошқачароқ шаклидир.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гуруҳ саҳобаларининг олдига чиқдилар. Улар кулишиб, гаплашиб ўтиришарди. Шунда у зот:
"Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар мен билган нарсани билганингизда эди , оз кулиб, кўп йиғлаган булар эдингиз", дедилар-да, қайтиб кетдилар. У гап қавмни йиғлатди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтиб келиб:
"Хушнуд бўлинглар! Тўғри бўлинглар,
(ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар" дедилар".
Шарҳ:
Ушбу ҳадисдан ўрганишимиз керак бўлган жиҳат шуки, одамларни ноумид қилиш, ҳадеб қўрқитавериш, салга "дўзахга тушасан, фалон бўласан", деявериш тўғри эмас.
Балки одамларга хушхабар бериб, енгиллик билан, уларни жаннатга, савобга қизиқтириб тарғиб қилиш керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қўрқитишга, ноумид қилишга эмас балки Аллоҳ таоло у зотни қайтиб бориб, саҳобаларга башорат берувчи гапларни ҳам айтишга амр қилди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев