
---------------
Ибн Аббос родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда:
«Лаа илаҳа иллаллоҳул Азиймул Ҳалийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббус самавати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм», дер эдилар».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган)
Шарҳ:
Бу ривоятда дуо маъносидаги гаплар йўқ. Аммо таҳлил ва Аллоҳ таолонинг улуғ сифатларининг зикри бор. Ана шу зикрларни ихлос билан такрорлаш баъзи сўзларни айтиб дуо қилишдан кўра, мушкулни кушойиш қилишда катта ўрин тутади.
Имом Термизий ривоят қилган
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло «Кимни Қуръон ва Менинг зикрим Мендан сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман», дедилар» деган мазмундаги ҳадиси шариф шу ерда амалга ошади.
Мушкулнинг номини айтмай, уни аритишни ҳам тилга олмай, фақат ушбу ривоятда келган иборалар ихлос ила такрорлайверилса, Аллоҳ таоло албатта кушойиш беради.
Абу Бакра родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мушкули борнинг дуоси «Аллоҳим! Раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб юмгунча ҳам ўзимга ташлаб қўймагин. Менинг ишларимни Ўзинг ўнглагин. Сендан ўзга ибодатга сазовор илоҳи маъбуд йўқдир», дедилар».
(Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган)
💐🌸🪷🌹🥀🌺🌼🌷🪻⚘️
МЎМИНА СИНГЛИМ, ҚЎЛЛАРИНГИЗ ТОЛИҚҚУНЧА ДУО ҚИЛИНГ ...
_____
Мўмина синглим, сизга фарзанд тарбиялашда кичик тавсиялар бераман, уларни ўзингизга тамойил қилиб олинг:
– Фарзандларингиздан хавотирланинг, бу хавотир васвасага айланиб кетмасин. Турмуш ўртоғингиз билан давомли равишда мувозанатни сақланг.
Бир сиз, бир у ташаббусни қўлга олсин. Шунда ҳаётда қоқилмай, олға кетасиз;
– Фарзандларингиз ибодатда бўлишига қатъий туринг, лекин йигирма ёшларигача баъзи-баъзида улардаги дангасаликка ўхшаш камчиликларни кўрмаганга олинг.
– Ёшига номуносиб талабларни қўйсангиз, сиздан узоқлашиб кетишлари мумкин. Вақти-вақти билан бир кўз, бир қулоғингизни юминг. Ўта талабчан бўлсангиз, қувватингиз тез тугаб қолиши мумкин;
– Болаларга берадиган энг яхши ёрдамингиз уларга ибодатли ва Қуръон ўқийдиган дўст топишингиздир;
– Ҳеч қачон ҳадеб танқид қиладиган, камчилик топаверадиган, ҳар доим маломат этадиган одам бўлманг. Худди қиши бўронли, баҳори гулларга тўла дунё каби бўлинг;
– Болаларнинг баъзи-баъзида кўнгилхушлик ва шўхликлар қилгилари келади, бу табиий ҳол. Сиз бу эҳтиёжни таъминлаб беролмасангиз, улар буни амалга ошириш учун сизга ёқмайдиган томондан йўл топишади. Жуда эҳтиёт бўлинг;
– Бола тарбияси ҳар доим жиҳод қилиш билан тенг бўлган. Ҳозирги вақтда эса энг катта жиҳодга айланди. Бу ишнинг муҳимлигини тушунинг. Бу мақсад йўлида ёлғиз қолишингиз мумкинлиги билинг ва бунга тайёр туринг;
– Қўлингиз дуода бўлсин. Ҳеч қачон қўлингизни пастга туширманг. Аллоҳдан ёрдам сўранг. Сабр-матонат тиланг;
– Куч-қувватингизни замонга тарқатинг. Юз йиллаб давом этадиган умид – фарзандларингиз, турмуш ўртоғингиз, ўзингиз ва биз учун дуо қилинг.
Дуо қилинг, синглим. Қўлларингиз толиққунча дуо қилинг.
Намозларингиздан кейин ҳам, намозларингиздан олдин ҳам дуода бўлинг.
Сиз кўрмасангиз ҳам, осмон сизнинг дуоингизга «омин» деб турадиган фаришталарга тўла.
Аёллар – оналар мебель, сарпо-суриқ, қўни-қўшни билан ғийбатлашиш, уйни тозалаш, рўзғор кабилар билан ўралашиб қолишгани учун самовий ёрдам кечикди.
Бизнинг дунёқарашимизни ўзгартиринг, синглим, ўзгартиринг.
Қўлларингизни очингки, осмондаги булутлар тушсин. Ҳасратларимиз тугасин.
Қори болаларимиз, Қуръон булбулларимиз келсин. Бу умматни Исломга ошиқ, мақсадига муҳаббатли болалар билан тирилтиринг!..


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев