
|
Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
“Ҳар қандай (Аллоҳга) мусулмон банда ўзининг ғойибона бўлган биродарига дуо қилса, (унинг учун нозир қилинган) фаришта доимо: “Омийн! Сенга ҳам баробар бўлсин!" дейди”.
|
Муслим (2732) ва Абу Довуд (1534) ривояти.
|
Ушбу ҳадиснинг яна бир ривоятида, Абу Дардо (розиёллоҳу анҳу), Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дан ул зотни кўпинча шундай деганлари ҳақида хабар берадилар:
|
"Мусулмоннинг биродари йўқлигида унга қилган дуоси ижобат бўлади, чунки унинг бошида махсус вазифа берилган фаришта бор ва у ҳар сафар биродари учун дуо қилиб, унга яхшилик тилаб дуо қилганида, бу фаришта: "Омин, ва сенга ҳам шундай бўлсин!", дейди.
|
-- Муслим (2733) ривоят қилган.
|
-- Ўхшаш ҳадисда:
|
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлари ривоят қилинади:
|
"Ғойибдаги бошқа бир ғойибдаги одам учун дуо қилганда, фаришта: "Ва сенга ҳам шундай бўлсин", дейди.
|
Ибн Адий" Камил" (2/428) да ривоят қилган. Шайх Албоний бу ҳадисни саҳиҳ деб таснифлаган. Саҳиҳ ал-Жомиъ ас-Сағирга (535).
|
-- Изоҳ:
Бу ерда "ғойиб" сўзи ҳам сафардаги биродар ҳаққига дуо қилувчига ёки бировнинг орқасидан дуо қилувчига ишора қилади.
|
"...фаришта айтади: "Сенга ҳам шундай бўлсин!" - яъни, мен ҳам Аллоҳдан (Исломдаги) биродаринг учун нима сўраган бўлсанг ўша нарсани сенга ҳам бўлишини сўрайман. Қаранг: Файзул-Қодир (1/343).
|


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев