
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч тоифа киши жаннат аҳлидир:
1. Адолатли подшоҳ;
2. Қариндошлари ва мусулмон биродарларига раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши;
3. Болалари кўп ва ўзи муҳтож бўлсада тиланчилик қилмайдиган киши»
Муслим ривояти
(Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_214
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Адолатли бўлган (бошлиқ)лар учун Аллоҳ ҳузурида нурдан бўлган минбарлар бордир»
Муслим ривояти
#Ҳадис_215
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шаҳидларнинг олган қарзидан ўзга ҳар қандай гуноҳи мағфират қилинади»
Муслим ривояти
#Ҳадис_216
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимки менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафилдурман...»
Абу Довуд ривояти
(Савбон розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_155
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимга мухтожлик етса, у ўша мухтожлигини одамларга шикоят қилса, у кишидан мухтожлик аримайди. Кимки ўша мухтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга ризқ ато этилади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_156
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яралган. Агар ғазабингиз келса, таҳорат қилинг!»
Абу Довуд ривояти
▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎▪︎
Иброҳим Ховвас раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
“Қалбнинг давоси беш нарсададир:
1 - Қуръонни тадаббур билан ўқиш,
2 - Кам таом ейиш,
3 - Тунни қоим қилиш,
4 - Саҳар вақти ёлвориб дуо қилиш,
5 - Солиҳлар билан ҳам суҳбат бўлиш”.
“Ҳикматлар чашмаси” китобидан
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Зайд ибн Собит (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:
اللهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي
«Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳада атил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, ла тахузука синатун ва ла навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».
(Маъноси : Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй тирик ва қойим бўлган Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.)
Ибн Сунний ривоятлари.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ерда содир бўладиган зилзила ва ер ютиши каби офатлар ер юзида Аллоҳга қилинаётган гуноҳ-маъсиятлар асоратларидир».
«Ал-жавобул кофий», 1-ж., 65-б.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев