
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳар бир гуноҳни Аллоҳ Ўзи хоҳлаган тарзда қиёмат кунига кечиктиради. Магар ота-онага оқ бўлиш бундан мустасно. Зеро, Аллоҳ таоло уни соҳибига ўлимдан олдин мана шу ҳаётда тезлаштиради»
Ҳоким ва Байҳақий ривояти
(Абу Бакра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_75
Бир киши «Ё Расулуллоҳ, менинг мол-мулким ва болаларим бор. Отам эса мол-мулкимни олиб қўймоқчи», деган эди, у зот: «Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангникидир», дедилар»
Ибн Можа ривояти
(Жобир розияллоҳу анҳу)
○○ -------------- ○○
#Ҳадис_76
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб:
«Ё Расулаллоҳ, мен бир ёмон гуноҳ қилдим, қандай тавба қилсам бўлади?» деб сўради. У зот: «Онанг борми?» деб сўрадилар «Йўқ», деди. «Холанг борми?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди. «Унга яхшилик қил», дедилар»
Имом Термизий ривояти
(ибн Умар розияллоҳу анҳудан )
#Ҳадис_77
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, сиз Аллоҳнинг Расулисиз деб гувоҳлик бердим, беш маҳал намозни ўқидим, молимнинг закотни бердим, Рамазон (рўзаси)ни тутдим», деди. Шунда Набий ﷺ «Ким шу ҳолатда ўлса, қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан мана бундай бирга бўлади. Модомики ота-онасига оқ бўлмаса», деб икки бармоқларини тик
тутдилар»
Имом Аҳмад ривояти
(Амр ибн Мурра Жуҳаний розияллоҳу анҳудан)
🍀🌹🌱🌷💐⚘️🍁☘️🌺🌿🌸🌴🥀
#Ҳадис_933
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКР ВА ТАСБЕҲ
Умора ибн Шабийб ас-Сабаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шомдан кейин ўн марта «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ъала кулли шайин қодийр» деса, Аллоҳ уни тонг отгунча шайтондан муҳофаза қиладиган силоҳланган фариштани юборади. Аллоҳ унга бу ила вожиб бўлган ўн ҳасанот ѐзадир, унинг ўнта ҳалок қилувчи хатосини ўчирадир ва бу унинг учун ўнта озод қилинган қул каби бўлур», дедилар»
(Имом Термизий ривоят қилган).
Шарҳ:
Бу ҳам шом намозини ўқиб бўлгандан кейин ва дунѐвий гап гапирмасдан туриб бўлиши керак.
Хадис ва Хаёт 35
🌷🌹⚘️🍁🌸🌱🌺🍀☘️🥀🌴🌿💐
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!
Аллоҳ таоло Жума сурасида бундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (9-оят).
Аллоҳ таоло жума куни мусулмонларга байрам қилиб берган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади”, деганлар.
Бу кунда Аллоҳ таоло бу умматга жуда кўплаб неъматлар ато этган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи ва саллам: “Жума кунида бир вақт борки, бирор мусулмон намоз ўқиб турган ҳолда ўшанга тўғри келиб қолиб, Аллоҳдан яхшилик сўраса, унга буни албатта беради”, дедилар.
Жума кунининг бир қанча одоблари бўлиб, уларга ҳар бир мўмин банда амал қилмоғи лозим:
1. Ғусл қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ким жума куни таҳорат олса, қандаям яхши. Аммо кимки ғусл қилса, янада афзалдир!”.
2. Мисвок ишлатиш, сочни ёғлаб парваришлаш, хушбўйлик сепиш.
3. Энг яхши ва тоза либосларни кийиш.
4. Масжидга шошилмай, зикр айтиб юриб бориш.
5. Одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаслик.
6. Каҳф сураси ўқиш.
7. Дуолар қабул бўладиган вақтни ғанимат билиш. Уламолар ушбу вақт ҳақида 2 хил фикр билдиришган.
Биринчиси – қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир;
Иккинчиси – бу соат имом хутба айтиши билан жума намози тугагунга қадар бўлган вақт орасидадир.
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
ҲАҚИҚИЙ ОРЗУ-ҲАВАС НИМАЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?
“Эҳ, кошкийди қайтадан тупроққа айланиб кетсам” (Наба сураси, 40-оят).
“Эҳ, кошкийди ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам!” (Фажр сураси, 24-оят).
“Эҳ, қанийди номаи аъмол китобим берилмаса эди!” (Ал-Ҳаққо сураси, 25-оят).
“Қанийди фалончини дўст тутмаган бўлсам” (Фурқон сураси, 28-оят).
“Кошкийди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда” (Аҳзоб сураси, 66-оят).
“Кошкийди мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришсам” (Нисо сураси, 73-оят).
Модомики тирик эканмиз, ушбу орзу-умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.
Бир ҳаким зот ўғлига шундай насиҳат қилди: “Ўғлим! Хурсанд пайтингда дунёдан, унинг ўзгариб қолишидан хотиржам бўлма! Қийин ҳолатда эса Аллоҳнинг раҳматидан ҳам ноумид бўлма! Ҳамиша васатий – мўътадил бўл!”
“Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)” китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев