
БУГУН ЖУМА
🌺🌹🥀⚘️🌸🌷🌹
Хўш, У зот алайҳиссаломга саловат айтишдан сизни нима тўсаяпти?!
Ҳадисларини ўрганиб, суннатларини ушлашдан нима тўсаяпти?!
.
Асcолату вассаламу алайка я Расулуллоҳ!
Асcолату вассаламу алайка я Расулуллоҳ!
Асcолату вассаламу алайка я Расулуллоҳ!
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!.
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтинг!” (Аҳзоб,56)
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
"Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид”–деб айтинглар".
Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти
Маъноси:
“Эй, Аллоҳим! Иброҳим алайҳиссаломга саловат айтганингдек, Пайғамбаримиз жаноби Муҳаммадга, азвожларига ва зурриётларига саловат айтгин ва Иброҳим алайҳиссаломни Ўз марҳаматингга сазовор қилганингдек, Пайғамбаримиз жаноби Муҳаммадни, азвожларини ва зурриётларини Ўз марҳаматингга сазовор қилгин. Албатта Сен Ҳамид (барча мақтовлар ила мақталган зот) ва Мажид (шон шарафли, қадри баланд ва чексиз)дирсан"


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев