
Ториқ ибн Ушам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Агар (бирор) киши Исломга кирадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намоз ўргатардилар. Сўнгра мана бу калималар ила дуо қилмоқни буюрардилар:
«Аллоҳумма иғфир лий варҳамний ваҳдиний ва офиний варзуқний».
Маъноси:
«Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм айла, ҳидоят қил, офият этиб ризқлантиргин».
Имом Муслим ривояти.
Имом Муслимнинг Ториқ розияллоҳу анҳудан қилган бошқа бир ривоятида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб: «Эй Расулуллоҳ, Раббимдан сўраган пайтимда қандай қилиб айтаман?» деганида, у зот: «(Унда): «Аллоҳумма иғфир лий варҳамний, ва офиний варзуқний», деб айтгин. Чунки мана шу калималар дунёинг ва охиратингни жамловчидир», дедилар.
Маъноси:
«Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм эт, мени офиятда қил ва ризқлантир».
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар Аллоҳ сенга мол ато этса, Аллоҳнинг сенга берган неъмати ва каромати устингда кўринсин»
Хоким ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаққимни барчасини оламан ундан бирор нарса қолдирмайман», деб айтиш кишини бахил эканига кифоя қилади»
Дайламий ривояти
(Абу Умома (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«.. бахиллик ва хасисликдан сақланинглар. Чунки у сизлардан аввалги умматларнинг ҳалокатга учрашига ва қон тўкишларига ҳамда ҳаром нарсаларни ҳалол қилиб олишларига сабаб бўлган эди»
Муслим ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда тонг оттирганида икки фаришта тушади. Улардан бири: «Аллоҳим, инфоқ қилувчиларга ўрнини қоплайдиган нарса ато эт», дейди. Иккинчиси: «Аллоҳим, хасис, зиқналарга талофот бергин», дейди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ бир қавмга яхшиликни хоҳлаб қолса, у қавмнинг ишларини Оллоҳ ҳаким кишиларга топшириб қўяди. Мол дунёларини эса саховатли кишилар қўлида қилиб қўяди. Шунингдек, Оллоҳ бир қавмга ёмонликни хоҳлаб қолса, Оллоҳ уларнинг ишларини бефаҳм кишиларнинг қўлига топшириб қўяди. Мол-дунёларини эса бахил кишиларнинг қўлларида қилиб қўяди»
Абу Довуд ривояти
(Ҳасан (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Саховатли инсон Оллоҳга, инсонларга ва жаннатга яқин, дўзахдан эса узоқ бўлади. Бахил инсон эса Оллоҳдан, инсонлардан ва жаннатдан узоқ, дўзахга эса яқин бўлади. Саховатли жоҳил кимса бахил обид кимсадан Оллоҳга маҳбуброқдир»
Имом Термизий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«... Эй инсонлар! Вафот этмасингиздан аввал Аллоҳга тавба қилинглар. Машғул бўлиб қолишингиздан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳ таолони кўп зикр қилишлик, Яширин ҳамда ошкора садақани кўпайтириш ила Аллоҳ билан ўзларингизни ўрталарингизни боғлаб олинглар. Шундай қилсангиз; ризқланасизлар, ёрдам бериласизлар ва мукофотланасизлар»
Ибни Можа ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«... Киши молининг қанчасини инфоқ қилган бўлса, ўша ўзиникидир. Инфоқ қилмай йиғиб қўйгани эса меросхўрлариникидир»
Имом Бухорий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Киши гердайиб юришда бардавом бўлади, ҳаттоки, шафқатсиз золимлар қаторига ёзилади. Ва уларга келган азоб бу кишига ҳам келади»
Имом Термизий ривояти
(Салама ибн Акваъ (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«...қалбида хантал уруғи мисқолича кибри бор бирор киши жаннатга кирмайди»
Имом Муслим ривояти
(Абдуллоҳ (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«...Сизларга аҳли дўзах кимлар эканини айтайми? Улар қўпол, дағал, гердайиб юрувчи мутакаббирлардир»
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло: «Азизлик изорим, кибрлик эса ридоимдир (яъни бу икки сифат менга хосдир). Кимки менинг бу сифатларим устида мен билан низо қилса, уни азобимга гирифтор қиламан» деди
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев