
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Иситма жаҳаннам нафасидандир, уни сув билан совутинглар».
Муттафақун алайҳ
Шарҳ:
Иситма жаҳаннамнинг бир ифори бўлиб, бу дунёга инсонларга эслатма, ибрат ва мусулмонларни гуноҳларига каффарот бўлиши учун юборилган. Олов сув билан ўчирилгани каби иситма сув билан совутилади. Иситмаси бор инсоннинг танасига муздек латтани қўйиш фойдали, афзали тиббий мутахасислар маслаҳати билан қилингани.
Набий ﷺ вафот этишларидан олдин бемор бўлиб ётганларида иситмалари кўтарилди. Шунда у зот ﷺ устларидан етти марта мешдан сув қуйишларини буюрганлар.
Иситмани тушириш учун қўлланадиган дори воситалари, тиббий чора-тадбирлар кўп бўлишига қарамасдан, Набий ﷺнинг тиббий кўрсатмалари энг фойдали услублигича қолмоқда. Кўп ҳолларда беморнинг иситмаси бирданига кўтарилиб кетиб, кўплаб дори-дармонлар ҳам таъсир қилмайди. Ана шу пайтда шифокорлар беморнинг устидан сув қуйиш, уни сув билан совутиш чорасини қўллайдилар ва самарали натижага эришадилар.
#Ҳадис_589
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади».
Муслим ривояти
Шарҳ: Яхшилик бор уйда шайтон бўлмайди. Энг катта яхшилик Қуръондир. Бу ҳадисда Қуръонда алоҳида ўрни бўлган Бақара сурасининг фазилати аён қилинмоқда. Оят ўқишни билмайдиганлар Қуръонни mp3 кўринишда қўйиб қўйса ҳам бўлади (валлоҳу аълам).
Бақара сураси – Мадинада нозил қилинган энг аввалги сурадир. Суранинг бошидаги тўрт оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар ҳақида ва улардан кейинги ўн уч оят мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бақара сураси Қуръони каримдаги энг узун сурадир. Энг узун оят ҳам айнан мазкур сурада бўлиб, у қарз ҳақидаги 282-оятдир. Бу оят тўлиқ бир бетни ташкил этади. Бақара сурасини доим ўқиб юрган кишиларга Аллоҳнинг изни билан сеҳру жоду таъсир қилмайди.
#Ҳадис_491
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ ﷺ мени Яманга юбораётганларида: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга тавсия беринг», дедим. У зот ﷺ: «Динингда холис бўл, шунда озгина амал ҳам сенга кифоя қилади», дедилар».
Ҳоким ривояти
Изоҳ: Инсон иймонини нафсининг васвасасидан, тоатини риёга олиб борувчи нарсалардан покласа, ихлос билан қилган озгина амали ҳам унга кифоя қилади.
#Ҳадис_493
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шак-шубҳасиз, уч хил дуо ижобат қилингандир:
1) Мазлумнинг дуоси,
2) Мусофирнинг дуоси,
3) Отанинг фарзандига қилган дуоси»
Абу Довуд ва Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_488
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қачонки, азонни эшитсангиз муаззин айтаётган нарсани айтинглар».
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Саъид розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_490
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким таҳорат қилиб, уни мукаммал адо этса, унинг гуноҳлари танасидан, ҳатто тирноқлари остидан чиқиб кетади»
Муслим ривояти
(Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_491
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ ﷺ мени Яманга юбораётганларида: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга тавсия беринг», дедим. У зот ﷺ: «Динингда холис бўл, шунда озгина амал ҳам сенга кифоя қилади», дедилар».
Ҳоким ривояти
Изоҳ: Инсон иймонини нафсининг васвасасидан, тоатини риёга олиб борувчи нарсалардан покласа, ихлос билан қилган озгина амали ҳам унга кифоя қилади.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев