
------------
МУСУЛМОНЛАР ОРАСИДА ФИТНАЛАР СОДИР БЎЛИШИ.
▪
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай бир замонлар ҳақида башорат бердики, мусулмонларнинг эътиқоди шу қадар катта зарбаларга учрайдики кўпчилик куфр, ширк ва залолатга дучор бўлади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Қиёмат келишидан аввал ҳудди қоронғу кечадек синовлар /фитналар/ бўлади. Эрталаб мўмин бўлган киши кечга қадар кофир бўлади, кечқурун мўмин бўлган киши эрталабга қадар кофир бўлади. Шунда ўтирган тургандан кўра яҳшироқ бўлади; турган киши юрганга қараганда яҳшироқ бўлади; аммо юрган югурганга қараганда яҳшироқ бўлади. (Бундай пайтлар келганда) камонингизни синдириб ёйни йиртиб ташланг ва қиличингизни тошга уринг. Агар улар (фитналар) сизнинг уйингизга бостириб кирсалар, Одам Атонинг энг яҳши авлодлари каби ўзингизни тутинг". Аҳмад 4/416, Абу Довуд 4259, Ибн Можа 3961, Ибн Ҳиббон 5962, Ҳоким 4/487. Шайҳ Албоний ҳадисни саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ал-Жоми ʼас-сағир" 2049, "Мишкатул-масобиҳ" 5399, "Ирваул-ғалил" 8/102, "Силсила ал-саҳиҳа"4/248.
Абу Ҳурайра (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "(солиҳ) Амалларни бажаришга шошилинг, то қоронғи кечаларнинг зулмати каби синовлар [1], келгунча, эрталаб одам мўмин бўлади, кечқурун эса кофир бўлади [2], ёки кечқурун мўмин бўлади ва эрталаб у дунёвий моллар учун ўз динини сотадиган кофир бўлади». Муслим 118.
[1] Бу ерда мусулмонлар ўртасидаги келишмовчиликлар ва тўқнашувлар, шунингдек, бошқа энгиб бўлмайдиган тўсиқлар назарда тутилган, шу сабабли инсон ўзи ҳоҳласа ҳам, солиҳ амалларни бажара олмайди.
[2] Бу ердаги куфрдан мурод, катта куфр ёки ношукурликдаги куфр назарда тутилган.
Валлоҳу Алам.
Салим Ибн Абдуллоҳ Ибн Умар (роҳимаҳуллоҳ) бир куни Ироқ аҳлига шундай дедилар: "Эй Ироқ аҳли, сизлар кичик (гуноҳ) лар ҳақида сўраб, катта (гуноҳ) ларни (бемалол) қилишингизга нима мажбурламоқда. Албатта мен, отам Абдуллоҳ Ибн Умар (розиёллоҳу анҳу) ни шундай деганини эшитганман: "Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: "Албатта фитна анави томондан келади" - деб қўллари билан шарқ томонни кўрсатдилар ва дедилар: "У ердан шайтонинг шоқи кўринади. Сўнг сизлар бир-бирларингни бошларингни уза бошлайсизлар. Аҳир фиравн аҳлидан бўлганни Мусо адашиб ўлдириб қўганида Аллоҳ Таоло деди: "Сен одам ўлдирниг, ва Биз сени қайғудан қутқардик ва сени оғир имтиҳонга солдик". (То. Хо: 40). Саҳиҳ Муслим 2905.
Ҳадисдаги шайтонинг шоқи ҳақида Уламолар бир нечта фикр айтишган. Масалан унинг кучи, ёки унинг эргашувчилари. Ёки қуёш ҳам бўлиши мумкун. Чунки ҳадисларда қуёш шайтонинг икки шоқи орасидан кўтарилади дейилган.
Бу илоҳий башоратлар мана минг йиллардан бери ўзини оқлаб келмоқда. Илоҳий башоратлардан бери айнан Шарқ минтақаси турлик ҳил фитналарнинг ватани бўлиб келмоқда. Саҳобалар (Аллоҳ уларни барчасидан розе бўлсинлар) дарвида Ироқдан биринчи ҳаворижлар оқими бош кўтарди. Бундан ташқари рофизия, қадария, ботиния ва жаҳмия оқимлари ҳам айнан Ироқ ерларидан пайдо бола бошлаган. Эрондан тоғут Мирзо Али Муҳаммад Шерозийнинг пайдо бўлиши. Кейинчалик уни қатл қилишган бўлишсада, унинг куфр эътиқодларини Мирзо Ҳусайин Али давом эттирди ва ҳатто у ўзини пайғамбар деб эълон қилган ва жуда кўп одамлар ҳақ йўлдан адашиб ушбу фитналар қурбонига айланди.
19 аср ўрталаридан бошлаб Ҳиндистонда Исломга қарши Мирзо Ғулом Аҳмад Қозиёнининг юриши бошланди. Ҳатто у ўзини пайғамбар деб эълон қилган. У 1908 йилда оғир касалликга учраб вафот этган.
Кўриб турганимиздек Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам томондан қилинган илоҳий башоратлар ҳар замонда шарқ минтақасида ўз воқейилиги билан юз бериб келмоқда.
Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, тириклигида, мусулмонлар соҳта пайғамбарларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ фитналарга дуч келишган. Бундан ташқари Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вафотидан кейин муртадлик фитнаси юз берган. Аммо мусулмон дунёсини қаттиқ ларзага келтирган биринчи фитна учинчи солиҳ ҳалифа Усмон ибн Аффон (розиёллоҳу анҳу) ҳукмронлиги даврида бошланди.
Ҳузайфа ибн Ямоний (розиёллоҳу анҳу) ривоят қиладирлар: "(Бир куни) биз Умар ибн Ҳаттоб (розиёллоҳу анҳу) нинг ҳузурида ўтирган эдик, у: Сизлардан кимлар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг синовлар (фитналар) ҳақида айтган сўзларини эслайди[1]?" деди. Мен: "Мен ул зот нима деган бўлсалар (ҳаммасини) эслаб қолганман?!"- дедим. Умар: "Дарҳақиқат, сен журъат қилдингми! Энди улар ҳақида бизга айтиб бергин - деди. (шундан кейин) Мен (Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини) айта бошладим: "Оила, мол-мулк, фарзандлар ва қўшнилар инсон учун синовдир[2], лекин намоз, рўза, садақа, одамларни ҳайрли ишларни қилишга ва ёмонликлардан воз кечишга ундайди, ва уларнинг камчиликларига каффорат бўлади". Умар: "Мен буни назарда тутмаяпман, (мен) ҳудди ғазабланган денгизнинг шиддати каби тарқаладиган мусибатлар (фитналар) ҳақида (сўрадим)" деди. Мен айтдим: "Буни сенга зиёни йўқ [3], эй мўминларнинг амири, чунки ҳақиқатдан ҳам сен ундан қулфланган эшик каби ажралиб турасан". Умар: (Бу эшик) бузиладими ёки очиладими?" - деди. Мен жавоб бердим: "У бузилади".[4] Умар деди: "Демак (бундан кейин) у бошқа ҳеч қачон ёпилмайди!".
Ҳузайфа айтди: "(мендан одамлар) сўрашди: "Умар қандай эшик (ҳақида гап кетаётганини) билганми? " Мен жавоб бердим, "(у буни ҳам билар эди), ҳудди тун тонгдан аввал келганидек. (Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалломниг) сўзларига келсак мен буни унга ҳатосиз етказдим. (Одамлар) Ҳузайфадан сўрашди: "Бу эшик ким эди?" У жавоб берди: "Бу эшик Умардир". Буҳорий 525 ва Муслим 144 ривояти.
[1] Бу эрда мусулмонлар ўртасида юз берадиган нотинчликкар ва низолар назарда тутилган.
[2] "Фитна" - бу инсон қаршилик қила олмайдиган ҳар қандай васваса, тартибсизлик; фалокат; алданиш, залолат ва адашувлар, тартибсизликлар, низо ва ўзаро келишмовчиликлар, уруш ва оммавий ҳунрезликкар қотилликлардир. Бундай синов инсон ҳаётига қаттиқ таъсир ўтказади ва ҳаёт меёрини издан чиқариб юборади ва катта бало офатлар мусибатларни олиб келади. Масалан, Қуръонда шундай дейилган: "... ва бБз сизни синов учун фитналарга дучор қиламиз ..." (Анбиё,:35). Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг (фитналарга ойид) бу сўзлари мусулмонлар ўртасида бўлаётган нотинчлик ва низоларга алоқадор.
[3] Яъни: Фитна Умар (розиёллоҳу анҳу) даврида бош кўтара олмайди.
[4]. Яний: Умар (ризиёллоҳу анҳу) вафоти назарда тутилган. Умар (розиёллоҳу анҳу) 644 йилда ўлдирилади. Сўнг учинчи адолатлик солиҳ Ҳалифа Усмон Ибн Аффон (розиёллоҳу анҳу) ўлдирилганидан бир неча йил ўтгач, мусулмонлар орасида оғир фитналар бошланди.
Абу Ҳурайра (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Тушимда қудуқни кўрдим, унинг четида челак бор эди (ва бу челак билан) Аллоҳ ҳоҳлаганча сув олдим. Кейин Ибн Аби Куҳофа ( Абу Бакр) уни олиб, бир-икки марта сув йиғди ва унинг ҳаракатларида заифлик бор эди, лекин Аллоҳ уни кечирди. Кейин бу челак катта идишга айланди ва уни Ибн Ҳаттоб олди. Ҳеч ким у ердан у каби кучли ва моҳирлик билан сув йиғиб олганини кўрмадим. Уни одамларнинг бошида турганини кўрдим ва булоқ ҳам тўлиб тошди". Буҳорий 3664 ва Муслим 2392 ривоят қилган.
Абдуллоҳ ибн Умар (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Тушимда булоғимдан сув тортиб, одамларга ичраётганимни кўрдим. Кейин Абу Бакр олдимга келиб, кетишим учун челакни қўлларимдан олди. У икки марта сув йиғди ва унинг ҳаракатларида заифлик бор эди, лекин Аллоҳ уни кечирди. Кейин Ибн Ҳаттоб келиб, пақирни Абу Бакрдан олди ва унинг қўлида у катта идишга айланди. Одамлар орасида ўз ишини у (Умар) каби усталик билан ва талабчанлик билан бажарадиган бирор Раҳбарни кўрмадим ҳатто одамлар [хотиржамлик билан] туяларини суғордилар».
Буҳорий 7019.
Имом Шофий айтадилар: «Пайғамбарлар тушлариҳам ваҳийдир. Абу Бакрнинг ҳаракатларининг заифлиги тўғрисида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг сўзларига келсак, бу унинг ҳукмронлигининг қисқа даври, тез вафот этиши , ва муртадлар билан қилган жинги билан боғлиқ. Бу Унга (Абу Бакрга) янги ерларни забт этиш ва мусулмонларнинг мол-мулкини кўпайтириш учун етарлик (вақт бўлмаган). Умар буни ўз ҳукмронлигининг бир неча йилларида қилгани каби.
Шунга қарамасдан Абу Бакр (розиёллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламдан кейин энг яҳши мусулмон бўлган ва ҳатто Умар ибн Ҳаттобдан ҳам ўз фазилатлари билан банча устун бўлган. У бошқалардан кўра кўпроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотидан кейин ҳалифа лавозимига сайланишга лойиқ эди ва буни Ҳазрати Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг қуйидаги сўзлари тасдиқлайди: Ойша (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) бетоб пайтида менга деди: "Менга васият ёзиш учун отанг Абу Бакрни, ва укангни чақириб кел, чунки мен "Мен лойиқроқман"[1] дейдиганлар пайдо бўлишидан ҳавсирайман лекин Аллоҳ ва мўминлар Абу Бакрдан бошқасини рад этадилар".
Буҳорий 5666 ва Муслим 2387 ривояти.
[1]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан кегин Мўминларга ҳалифа бўлишни ҳоҳловчилар кўпайиб "Бу лавозимга мен лойиқроқман, мен лойиқроқман" дейдиганлар пайдо бўлишини назарда тутдилар. Шунинг учун ҳам ўзларидан кегин Мўминларга бошчилик қилишга энг аввал Абу Бакр (розиёллоҳу анҳу) ни тайин қилиб қўйдилар.
Шундай қилиб, Абу Бакр ва Умар (розиёллоҳу анҳу) ларнинг мусулмонлар давлатининг ҳукмдорлари этиб сайланишини ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат қилдилар. Уларнинг сайланиши Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг барча саҳобалари томонидан маъқулланди ва буни Али ибн аби Толиб (розиёллоҳу анҳу) нинг Муовия ибн аби Суфён (розиёллоҳу анҳу) га ёзган мактубида айтган сўзлари тасдиқлайди: «Ўз вақтида менга байъат қилганлар Абу Бакр, Умар ва Усмонга байъат қилганлардир. У ерда ҳозир бўлганлар бошқа бировни сайлашга, у ерда бўлмаганлар эса бу қасамёддан бош тортишга ҳақли эмаслар. Фақат муҳожирлар ва ансоралар танлаш ҳуқуқига эга. Агар улар бирлашиб, ўзларининг ҳукмдорларини танлаган бўлсалар, демак бу иш Аллоҳга мақбул бўлгандир. Қаранг "Наҳж ал-Балаға" 298.
Аммо вақт келиб мўминлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар ибн Ҳаттобсиз қолдилар. Мусулмонлар жамоаси ўзларининг доно ва иродали қарорлари билан фитналарнинг тарқалишига тўсқинлик қиладиган Абу Бак ва Умарсиз қолдилар. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Ҳалифа Умарнинг шаҳид бўлишини пайғамбар Муҳаммад (алайҳиссалом) башорат қилган.
Анас ибн Молик (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: "Бир куни Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) Абу Бакр, Умар ва Усмон билан бирга Уҳудга кўтарилдилар. Шунда улар остидаги (тоғ) ларзага келди, шунда (Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: "Эй Уҳуд тинчлан, чунки сенинг устингда Пайғамбар, ростгўй (Абу Бакр) ва икки шаҳид (Умар ва Усмон) турибди!".
Аҳмад 3/112, Буҳорий 3675, 3686, 3699, Абу Довуд 4651, Термизий 3697, Абу Яъла 2910 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг "Саҳиҳ ал-Жоми ʼас-сағир" 131, ва "Силсила ал-саҳиҳа" 875.
23-ҳижрий йилда Абу Луълу Фируз исмли форс заҳарланган ханжар билан ибодат пайтида Умар ибн Ҳаттоб (розиёллоҳи анҳу) га олтита ўлим зарбасини этказди ва уч кундан кейин ҳалифа вафот этди.
Ҳалифа Умар (розиёллоҳу анҳу) ўлимидан сўнг, Исломни янги қабул қилган мусулмонлар орасида ҳавфли оқим тарқалди, унинг асосчиси Абдуллоҳ ибн Саба исмли киши эди. У яҳудий эди ва мусулмон ниқобида жоҳил одамларни ҳалифа Усмон (розиёллоҳу анҳу) га қарши норозилик намойишига чорлади. Абдуллоҳ ибн Саба бир маҳаллар ўзини ўзи ҳаворий деб эълон қилган Павлус Исо пайғамбарнинг издошлари билан қилганидек, Абдуллоҳ Ибн Саба ҳам мусулмонлар жамоасини иккига бўлишга ҳаракат қилди. Яҳудийнинг ғайрати, Мадинага Куфа, Басра ва Мисрдан келган кўплаб қуроллик жоҳилларнинг, Мадинанинг кўплаб аҳолиси ҳаж қилиш учун шаҳарни тарк этишларидан фойдаланиб, солиҳ ҳалифа Усмон Ибн Аффон (розиёллоҳу анҳу) нинг уйини қуршаб олишига олиб келди. Исёнчилар ҳалифанинг кўрсатмаларига риоя қилишдан бош тортдилар ва 35-ҳижрий Зул-ҳижжа ойининг 18-кунида. улар уйдаги деворни бузиб, ҳалифани ўлдирдилар ва унинг рафиқаси Наилаининг бармоғини кесиб ташлашди. Бу вақтда Усмон ибн Аффон Қуръон ўқиётган эди ва унинг қон томчилари ушбу Истанбулнинг музейларидан бирида сақланаётган ушбу вараққа тушди. Ҳали ҳам Аллоҳ таолонинг оятларида қон излари кўриниб турибди: «Агар улар сиз ишонган нарсага ишонсалар, улар тўғри йўлга эргашадилар. Агар улар юз ўгирсалар, улар сиз билан зиддиятга тушишади. Аллоҳ сизни улардан қутқаради, чунки У эшитувчи ва билувчидир. " (Бақара сураси, 137-оят).
Ҳалифанинг уйига бостириб кирганлар орасида Муҳаммад ибн Абу Бакр, Кинона ибн Бишр, Умар ибн Будал, Амр ибн Ҳумук, Судан ибн Ҳумрон, Абд ар-Раҳмон ибн Удайис ва бошқалар бор.
Албатта Усмон (розиёллоҳу анҳу) билан юз берадиган фитналар ҳақида ҳам Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг илоҳий башоратлари келган:
Абу Мусо Ашарий (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: "Абу Мусо уйларида таҳорат олгач, ташқарига чиқдилар. Абу Мусо: «Бугун Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга бир ҳизмат қилай, кунимни ул зот билан ўтказай!» — деб ният қилдим», — дейдилар. Сўнг, Абу Мусо масжидга бориб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни сўрадилар. Масжиддагилар: «Бу ердан чиқиб, ҳов анави тарафга кетдилар», — дейишди. Абу Мусо бундай дейдилар: «Мен масжиддан чиқиб, ортларидан қидириб бордим, билсам, Биъру Арисга [1] (саҳнида қудуғи бор бир боққа) кириб кетган эканлар. Ул зот ҳожатларини бажариб бўлиб, таҳорат олгунларига қадар боққа кирмай, унинг хурмо шоҳларидан қилинган эшиги олдида (кутиб) ўтирдим.
Кейин, ўрнимдан туриб, ул зот томон юрдим. Қарасам, қудуқ таҳтасининг ўртасида, изорларини шимариб, оёқларини қудуқ ичига осилтириб ўлтирибдилар. Қошларига боргач, ул зотга салом бердим. Сўнг, яна эшик олдига бориб ўтирдим. Ўзимга узим: «Бугун Расулуллоҳга бир эшикбонлик қилай!» — дедим. Шу аснода Абу Бакр розиёллоҳу анҳу келиб, эшикни тақиллатдилар. Мен: «Ким бу?» — дедим. Ул киши: «Абу Бакрман», — дедилар. Мен: «Шошмай тур!»— дедимда, ул зотнинг қошларига бориб: «Ё Росулаллоҳ, Абу Бакр келиб, ичкарига кирмоққа изн сурамоқда», — дедим. Ул зот: «Ижозат бер ва унга Жаннат ҳуш ҳабарини бергин!» — дедилар. Мен эшик олдига бориб, Абу Бакрга: «Кир! Жаноб Росулуллоҳ сенга Жаннати ҳуш ҳабарини бердилар», — дедим. Абу Бакр боққа кирдида, Жаноб Росулуллоҳнинг ўнг томонларига бориб, ул зот сингари изорини шимаргач, оёқларини қудуқ ичига осилтириб ўтирди. Мен яна эшик олдига бориб ўтирдим. Мен боя биродарим (Абу Бурда) [2] ни: «Таҳорат қилиб, сўнг ортимдан етиб олгил!» — деб уйда қолдириб келган эрдим. Шул боис: «Агар Аллоҳ Таоло фалончига (яъни, биродаримга) яҳшиликни раво кўрган бўлса, у бу ерга келур» — деб энди ҳаёлимдан ўтказган эдим, бир киши эшикни итара бошлади. Мен: «Ким бу?» — дедим. У киши: «Умар ибн ал-Ҳаттобман»,— деди. Мен: «Бир оз кутиб тур!» — дедимда, Жаноб Роулуллоҳнинг қошларига бориб салом бердим. Сўнг: «(Ё Расулаллоҳ), Умар ибн Ҳаттоб келиб, ичкарига кирмоққа изн сўрамоқда», — дедим. Ул зот: «Ижозат бер ва унгаЖаннат ҳуш ҳабарини бергин!"— дедилар. Мен (эшик олдига) бориб, унга: «Кир! - Жаноб Росулуллоҳ сенга Жаннат ҳуш ҳабарини бердилар», — дедим. Умар ичкарига кирдида, Жаноб Росулуллоҳнинг чап ёнларига бориб, оеқларини қудуқ ичига осилтириб ўтирди. Мен яна (эшик олдига) қайтиб бориб ўтирдим. Ва яна ўзимга ўзим: «Агар Аллоҳ Таоло фалончига (яъни, биродаримга) яҳшиликни ирода қилса, у бу ерга келади» деган эдим (яна) кимдир келиб, эшикни итара бошлади Мен: "Ким у?" дедим. У киши «Усмон ибн Аффонман» деди. Мен: «Бир оз кутиб тур» дедимда, Жаноб Росулуллоҳнинг қошларига бориб, (Усмон ибн Аффоннинг ичкарига кирмоққа изн сураетганини) маълум қилдим.
Ул зот: «Ижозат бер ва унга этадиган мусибат оқибатида (шаҳид бўлади, ҳамда шул туфайли) Жаннат ҳуш ҳабарини бер» дедилар. Мен Усмоннинг олдига бориб: «Кир! Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам сенга этадиган (фитналар) мусибатлардан кегин Жаннат ҳуш ҳабарини бердилар», дедим. Усмон ичкарига кириб, (қудуқ лабидаги) таҳтада ўтиргани жои қолмаганини кўдида қудуқнинг Жаноб Расулуллоҳниг ропараларига бориб ўтирди".
Саъид ибн Мусайиб: «Мен бу воқеани[3] (яъни, Жаноб Расулуллоҳнинг унг томонларвда Абу Бакр, чап томонларида Умар ва оеқ томонларида Усмон розияллоҳу анҳумнинг ўтирганини) уларнинг қабрларининг қай тартибда жойлашишига йўйдим», — дейдилар». Буҳорий 3674, Муслим 2403 ва Термизий 3710 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.Қаранг: "Саҳиҳ Термизий" 3710.
[1]. Қудуқ номи Арис.
[2]. Абу Мусо (розиёллоҳу анҳу) ўзининг укасини назарда тутган.
[3]. Яний: Абу Бакр ва Умар (розиёллоҳи анҳу) ларнинг жасадлари, Оиша (розиёллоҳу анҳу)нинг уйларига Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига қойилган. Усмон (розиёллоҳу анҳу) нинг жасади эса Бақий қабрстонига қўйилган.
Солиҳ Ҳалифа Усмон Ибн Аффон (розиёллоҳу анҳу) ни ўлдирилгандан сўнг, Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг кўплаб саҳобалари солиҳ ҳалифанинг қони учун исёнчилардан қасос олишга қасд қилишди. Саҳобалар (Аллоҳ уларни ҳаммасидан розе бўлсин), золимлар томонидан Умматнии энг яҳшиларидан бирини ўлдиришга, шунингдек, тақиқланган ойни муқаддаслигини бузишга йўл қўйганликлари учун ўзларини кечира олмадилар. Натижада Пайғамбар (саллоллоҳи алайҳи васаллам) нинг завжаи ҳаллоллари Мўминлар онаси Ойша (розиёллоҳу анҳо) нинг бошчилигида, Толҳа ибн Убайдуллоҳ, Зубайр ибн Аввом (розиёллоҳу анҳулар) лар ва кўп сонли катта қўшин билан бирга Басрага золимлардан ўч олгани йўлга чиқдилар.
Қайс ибн Аби Ҳазим ривоят қилади: "Басра томон йўлда Оиша (розиёллоҳу анҳу) Бану Амир қабиласи қудуқлари ёнида тўҳтади. Кейин итлар унга аккилай бошлади. Оиша деди: "Бу қудуқлар нима?" Унга: "Бу Ҳаваб", дейишди. Кейин у: "Мен қайтиб кетмоқчиман", деди. Унинг ёнидаги одам (Аҳмаднинг ривоятига кўра, бу Зубайр эди) деди: «Ҳожати йўқ. Мусулмонлар сени кўришлари учун давом эт. Бу уларга ярашишга ёрдам беради". Оиша айтди: "Бир пайтлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дан эшитганман: "Сизлардан бирингизга ҳаваб итлари ҳуриганда нима бўларкин?". Аҳмад 24654, Ибн Ҳиббон 6732, Ҳоким 4613. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: «ал-Силсила-с-Сахҳиҳа 474».
Мўминлар онаси Ойша (розиёллоҳу анҳу) қўшин билан Басрага кириб, Усмонни ўлдиришда қатнашган исёнчилардан қасос олишга киришдилар. Тўқнашувларда таҳминан 600 киши ҳалок бўлди. Бироз вақт ўтгач, ҳалифа Али ибн Абу Толиб (розиёллоҳу анҳу),нинг кўп сонли қўшинлари шаҳарга яқинлашдилар. Бундан анча йиллар олдин Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Али ва Ойша ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқиши ҳақида башорат қилган эдилар. Али Ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: "Оиша билан сенинг ўртангда бир нарса[1] бўлади". Али деди:"Ё Расулуллоҳ! Мен энг баҳтсиз одамлардан бўламанми?". Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам): "Йўқ. Аммо мен айтаётган нарсалар содир бўлганда, Ойшани ҳавфсиз жойга олиб бор" дедилар. Аҳмад "Муснад" (6/393) да ривоят қилган. Ибн Ҳожар "Фотҳул борий» (13/60) да ҳадисни ҳасан деган.
[1]. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Али ва Оиша ўртасида қисқа муддат низолар келуб чиқишини назарда тутган.
Ҳалифа Али (розиёллиҳу анҳу) Басрага яқинлашиб келгач, одамлар ундан нима қилишини сўрашади, шунда Ҳалифа жавоб берди: "Мен! На бизнинг тарафимиздан, на уларнинг тарафидан одамларни ҳалок бўлишини истамайман, чунки Аллоҳ Таоло, қалби Унга (Аллоҳга) қаратилганни Жаннатга киритгай". Шунингдек яна деди: "Эртага учрашадиган одамларга на қўлинг билан, на тилинг билан зарар етказма". Ҳалифа ўзининг ишончли одамлардан бирини, Ойша, Талҳа ва ал-Зубайр билан музокаралар олиб бориш учун юборди. Натижада томонлар муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга келишиб олдилар.
Бироқ, бу ҳабар Абдуллоҳ ибн Сабаъни жуда ҳавотирга солди. У Салим ибн Саълаб, Шурайҳ ибн Ауф ва бошқа фитначилар билан биргаликда сулҳнинг олдини олишга қарор қилди. Тунда ҳалифа Али қўшинлари сафида бўлган 3000 сабайтлик Ойша қўшинига ҳужум қилди. Баъзилар Басра аҳолиси ҳалифанинг қароргоҳига ҳужум қилдилар, бошқалари - ҳалифа қўшинлари Басра аҳолисига ҳужум қилди, - деб бақиришди. Собайтликлар ўз мақсадларига эришдилар - мусулмонлар ўртасида жанг бошланди, бу тариҳга "Туя жанги" номи билан кирди. Ушбу жанг, - уҳуд жангида ўз танаси билан Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ни ҳимоя қилган Толҳа ибн Убайдуллоҳни, ва яна Зубайир Ибн Авбом ва бошқа бир қатор солиҳ саҳобалар (Аллоҳ улардан розе бўлсинллар) ни ҳаётдан олиб кетди. Ушбу жанг ҳижрий 36 йили Ражаб ойида юз берди.
Мусулмонлар ўртасида ушбу фатналар содир бўлиши ҳақида Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаламнинг башоратлари келган.
Абу Ҳурайра (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"(Қиёмат) Соати келмайди то битта нарсага даъват қилувчи Икки катта гуруҳ (одамлари) ўзаро урушмагунча[2], ва улар ўртасида жудда жатта тўқнашув бўлади, - ва яна ўттизга яқин ёлғончи пайғамбар чиқиб, уларнинг ҳар бири ўзини Аллоҳнинг элчиси деб эълон қилмагунча, - ва илм[3] олиб ташланмагунча, - ва зилзилалар тез-тез содир бўлмагунча, - ва вақт шиддат билан ўтмагунча, - ва синовлар бошланмагунча[4], - ва қотилликлар кўпаймагунча, - ва сизнинг бойликларингиз кўпайиб кетгмагунча, бой одам, ўзидан садақани қабул қиладиган одамни топиш билан шуғулланади ва у уни таклиф қилганда: "Менга бу керак эмас", деб айтади, - ва одамлар бир-бирлари билан баланд иморатлар қуришда мусобақа қилмагунча, - ва қабр олдидан ўтиб кетадиган одам шу қабрга қараб: "Қани эди агар мен унинг ўрнида бўлганимда!" - демагунча, - ва қуёш ғарбдан чиқмагунча.
Қачонки у ғарбдан кўтарилса ва одамлар уни кўрсалар, улар ўша пайтда барчалари иймон келтирадилар[5] (Аллоҳ Таоло айтганидек уларнинг имони фойда келтирмайди) «Қачонки Роббингниг баъзи оят аломатлари кўринганда, ҳеч бир жонга илгари имон келтирмаган бўлса ва имонида яҳшиликни касб қилмаган бўлса имони фойда бермас[6]. - ва қачонки у Соат (Қиёмат) келганда, (мато бўлагини) ёйган икки киши уни сотишга ҳам, сотиб олишга ҳам ва уни еғиб олгани ҳам улгурмайди. Қачонки Соат келганда, туясидан сутни соғиб олиб кетаётган одам уни ичишга улгурмайди, - қачонки Соат келганда, сув омборини лой билан сувоқ қилаётган киши (8) туяларини ундан суғоришга улгурмайди, - ва қачон Соат келганда, оғзига бир парча овқат олиб келган одам овқатини ейишга улгурмайди". Буҳорий 7121.
[1] Уламоларнинг баъзи шарҳларида, эҳтимол бу eрда Али ва Муовия (розиёллоҳу анҳу) ўртасидаги тўқнашув башорат қилинган дейилган.
[2] Яний: Олимларнинг ўлими муносабати билан одамлар диний билимлардан маҳрум бўлишади.
[3] Гап асосан ҳар ҳил тартибсизлик ва можаролар ҳақида кетмоқда.
[4] Бошқача қилиб айтганда, уларнинг барчаси Исломни қабул қиладилар.
[5] Яъни, Аллоҳга иймон келтирган ҳолда яҳ ши ишларни қилмайди.
[6] Сура Анъам: 158-оят.
[7] Бу eрда одатда туяларини суғорадиган идишлар, ёки идишнинг деворларини тиклайдиган ёки мустаҳкамлайдиган одам назарда тутилган.
Унда Али ибн Абу Толиб ва Муовия Ибн Абу Суфён (розиёллоҳу анҳу) лар ўртасида бўлиб ўтган Сиффин жанги ҳақида сўз боради. Бу жангда ҳам, олдинги жангда ҳам ҳақиқат ҳалифа Али тарафида эди. Аммо у билан рози бўлмаган саҳобалар ўзларининг ижтиҳодлари асосида иш тутдилар ва шу сабабли Аллоҳ Таолонинг раҳм-шафқатига ва кечиримига лойиқ эдилар.
Шайҳул Ислом Ибн Таймия (роҳимаҳуллоҳ) шундай ёзадилар: “Жангга қўшилишни истаганларнинг аксарияти, мусулмонлардан қон тўкилишини тўҳтатишни талаб қилган Алига ҳам, Муовияга ҳам итоат қилишни ҳоҳламадилар. Бироқ, тез-тез содир бўладиган тартибсизликлар олови аланга олганда, ҳатто ҳукмдорлар ҳам уни ўчира олмайди". Қаранг: "Минҳаж ал-Сунна" 2/224.
Уч ой давомида иккала томон ҳам ҳарбий тўқнашувнинг олдини олишга ҳаракат қилдилар, аммо уларнинг ичида, қолганларни жангга ундовчи фитначи одамлар бўлган. Ҳалифа Али тарафдорлари орасида фитначилардан Молик ибн Ҳорис ан-Наҳоий, Ҳошим ибн Утба ал-Миркал ва бошқалар қилган. Ва Муовия тарафдорлари орасида Абду-Раҳмон ибн Ҳолид ибн ал-Валид (у жанг пайтида байроқдор бўлган), Абу Авар Салмий ва бошқалар одамларни жангга чақиришган. Ниҳоят, ҳижрий 37-йил Жумадул-аҳир ойида. Сиффейннинг қонли жанги бошланди, унда ҳар икки томонда 10 мингдан ортиқ мусулмонлар ўлдирилди. Баъзи манбаларга кўра, қурбонлар сони этмиш мингга этган. Қаранг: "Фотҳул бори" 13-том, 86-бет.
Ушбу қонлик тўқнашувларнинг қолдоқлари, то Ҳасан ибн Али (розиёллоҳу анҳу) томонидан барча келишмовчиликлар ва қарама-қаршиликларга чек қўймагунча, мусулмонларни безовта қилиб келди. Ҳасан Ибн Абу Толиб (розиёллоҳу анҳҳу) мусулмонларнинг манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўйди ва ҳалифаликдан ихтиёрий равишда Муовия фойдасига воз кечди.
Ҳасан Ибн Абу Толиб (розиёллоҳу анҳу) нинг ушбу донолиги ҳақида ҳам Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам башорат қилган. Анча йиллар аввал Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) кичкина Ҳасанга ишора қилиб: "Албатта бу менинг ўғлим[1] саййиддир [2] ва шундай бўлиши мумкинки, у орқали Аллоҳ Таоло икки буюк мусулмон гуруҳини яраштириб қўяди" - дедилар". Аҳмад 5/37, 44, 47, 51, Буҳорий 2704, Абу Довуд 4662, Термизий 3773 ва Насоий 3/107 ривоят қилган. Шайҳ Албоний ҳадисни саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ал-жаоми ʼас-сағир" 1528.
Шунингдек, Абу Бакрат розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен минбарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, унинг ёнида Ҳасан ибн Али (розиёллоҳу анҳу) бор эди. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аввал одамларга, сўнгра унга (Ҳасанга) қараб: "Албатта бу менинг ўғлим саййиддир ва шундай булиши мумкунки, у орқалик Аллоҳ Таоло икки катта мусульмон гурухини яраштириб қўяди"[3] - дедилар. Қаранг: "Муҳтасар Саҳиҳ ал-Буҳорий" 1129.
[1] Бу ерда "ўғилим" сўзини "авлодим" деб тушуниш керак, чунки Ҳасан Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг набираси бўлган.
[2] "Саййид" - уста; олижаноб дегани.
[3] Али (розияллоҳу анҳу) ўлдирилгандан сўнг, 661 йилда унинг ўғли Ҳасан (розиёллоҳу анҳу) Ироқда ҳалифа деб эълон қилинди, аммо таҳминан олти ой ўтгач у Муовия билан сулҳ тузди ва Ҳалифаликдан воз кечади. Бу эса мусулмонлар ўртасидаги қуролли тўқнашувнинг тугашига ва ҳалифаликда тинчлик ўрнатилишига олиб келди.
Усома ибн Зайд (иккаласидан ҳам Аллоҳ рози бўлсин) ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасанни олиб: "Эй Аллоҳим, мен иккаласини ҳам севаман, уларни Сен ҳам севгин!" дедилар". Буҳорий 3735.
Уқба ибн Ҳорис (розиёллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: "Мен Абу Бакрни, (кичкина) Ҳасанни қучоғига олиб: "Қасам ичаманки, сен (ташқи кўринишингдан) Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) га ўхшабсан, (отанг) Алига ўхшамабсан" - деди. Буни эшитиб Али табассум қилди". Буҳорий 3542, 3750.
ҲАВОРИЖЛАР ФИТНАСИ.
Жобир ибн Абдуллоҳ (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: “(Бир куни) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жиъронда бўлганларида, у (одамлар ўртасида) олтин, кумуш ва ўлжаарни тақсимлай бошлади, ул зот Билолнинг хонасида эди. Шунда бир киши: "Эй Муҳаммад, адолатли бўл, чунки сен адолатсизлик қиляпсан" деди. Росулуллоҳ саллоллоҳу асйҳи васаллам айтдилар: “Ҳолинга вой бўлсин сени! Мендан кўра адолатлик ким бор?!”. Шунда ʼУмар (ибн ал-Ҳаттоб):" Ё Расулуллоҳ, унинг бошини кесиб ташлашимга ижозат беринг, у мунофиқ!" деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Дарҳақиқат, унинг Қуръон ўқийдиган издошлари бўлади, лекин уларнинг қироати думоғларидан пастга ўтмайди. Улар, Диндан ҳудди камондан ўқ учиб чиққандай, улар диндан чиқиб кетадилар" дедилар. Муслим 1063 ва Ибн Можа 172 ривоят қилган. Шайҳ Албоний ҳадисни саҳиҳ деган. Қаранг "Саҳиҳ Ибн Можа" 142.
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан норози бўлган киши ер юзидаги барча ҳаворижларнинг энг катта аждоди Зул-Ҳувайсара исмлик киши эди. Айнан шу одам ҳаворижларнинг энг каттаси ҳисобланади.
Зул-Ҳувайисара Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламни ўлжаларни бўлишишидан норози бўлиб, унга: «Эй Муҳаммад! Аллоҳдан қўрқ, адолатли бўл!" деди. Бошқа ривоятда эса: "Бу самимийлик билан қилинмади!" дегани айтилган.
Ҳувайисара, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидан чиқиб кетгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларига дедилар: "Албатта сизнинг ибодатларингизни уларни ибодатига тақосласа, ва тутган рўзаларингизни уларни тутган рўзаси билан тақослаганда, сизларники аҳамиятсиз бўлиб туюлади. Бу кишининг зурриётидан Аллоҳнинг Китобини юмшоқ овозлар билан ўқийдиган одамлар пайдо бўлади, лекин уларнинг ўқишлари уларнинг қултумидан пастга ўтмайди ва улар Диндан, ҳудди камондан ўқ учиб кетгандай чиқиб кетишади. Агар уларни топсам, албатта, Самуд қавми йўқ қилинганидек, уларни ҳам ўлдираман». Буҳорий 4351, Муслим 1064.
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розиёллоҳу анҳу) айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Оҳирзамонда бир қавм чиқади. Уларнинг ёшлари кичик, ақллари паст. Қуръонни қироат қилурлар. У аларнинг бўғзидан нарига ўтмас. Улар одамларнинг энг яхши гапларини сўзлайдилар. Диндан худди камондан ўқ чиққандек чиқарлар, уларга дуч келган одам уларни ўлдиришига йўл қўйинг, чунки ҳақиқатан ҳам уларни ўлдирган киши Аллоҳдан ажр олади!" дедилар.
Аҳмад 1/404, Термизий 2188 ва Ибн Можа 168 ривояти. Шайҳ Албоний ҳадисни саҳиҳ деган. Қаранг "Саҳиҳ Ибн Можа" 138, "Саҳиҳ ал-жоми ас-сағир" 8052.
1. Улар Аллоҳнинг Китобини кўп тиловат қиладилар. Аммо у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди.
2. Улар диндан худди ўқ камондан чиқанидек чиқадилар.
3. Уларнинг кўзга кўринган сифатларидан бири мусулмон йўлбошчилар, уламо ва фузалоларга нисбатан беҳурмат бўлиш ва ўзларининг ёлғон даъволари билан уларнинг обрўсини тўкишга ҳаракат қилиш бўлади.
4. Улар аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк этадилар.
5. Улар гапни гўзал гапирадилар, амални ёмон қиладилар. Уларнинг дину диёнат ва унга фидокорлик ҳақидаги гапларни бошқалар гапира олмайдилар. Аммо фитначиларда гап бор-у, амал йўқ. Улар гапларига амал қилмасликлари билан ажралиб турадилар.
6. Улар Аллоҳнинг Китобига даъват қилурлар. Ҳолбуки, ўзларида ундан ҳеч нарса йўқ. Улар Қуръонни яхши билмайдилар, ўзларини кўрсатиш учун Қуръони каримга амал қилиш ҳақида даъват қилганлари қилган, аммо ўзлари унга амал қилишни ўйламайдилар.
7. “Ҳарурийлар Али розияллоҳу анҳуга қарши чиққанларида:
“Ҳукум фақат Аллоҳгадир!” дедилар.
Шунда Али розияллоҳу анҳу:
“хақ калима ила ботил ирода қилинди. Улар хақни тиллари билан айтурлар. Аммо халқумларидан нарига ўтмас”, дедилар.
8. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида Субайғ ар-ироқийга ўхшаб мусулмонлар ичида Қуръондаги турли нарсалардан сўраб, фитна чиқаради.
9. Улар одамларнинг энг яхши гапларини сўзлайдилар. Шу билан кўпчиликнинг эътиборини ўзларига тортадилар.
10. Уларнинг ёшлари кичик. Яъни, кейинги пайтда чиқиб мусулмонлар оммасини ташвишга соладиган жамоларнинг кўпчилик аъзолари ёшлардан иборат бўладилар.
11. Уларнинг ақллари паст. Илмлари ва тажрибалари оз бўлгани учун оқиллик даражасига этмаган бўладилар.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев