
------------
"ОДАМЛАРНИ КАЛТАКЛАШГА НОЗИР ҚИЛИНГАН ПОСБОНЛАРНИ ПАЙДО БЎЛИШИ".
.
Абу Умома (розиёллоҳи анҳу) дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Замон охирига етмасдан менинг умматимда қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчи билан эркаклар пайдо бўлишади. Эрталаб уйдан чиқиб, кечқурун уйга қайтишларигунча Аллоҳ уларга ғазаб қилади". Аҳмад 5/315, Ҳоким 4/483 ривояти. Ибн Ҳожар саҳиҳ деган.
Абу Ҳурайра (розуёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Ҳали икки хил Жаҳаннам аҳлини кўрмадим. Булар қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчиларни ушлаб турадиган ва улар билан бошқаларни калтаклайдиган одамлардир ... Улар Жаннатга кирмайдилар ва ҳаттоки унинг (ифорини) фалонча масофадан сезилишига қарамай, унинг хушбўйлигини сезмайдилар". Аҳмад 2/355, Муслим 2128, Байҳақий 2/234., Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деб атаган.
"Саҳиҳул-жоми ʼас-сағйир 3799.
============ /////////// =============
"ИЛМНИ ЙЎҚОЛИБ КЕТИШИ ВА ЖАҲОЛАТНИ АВЖ ОЛИШИ".
Анас ибн Молик (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "(Қиёмат) Соатини аломатларидан бири шуки, илм йўқолиб жаҳолат авж олиб кетади, зино ва шароб кенг тарқайди, эркаклар кетиб аёллар қолади, ҳатто бир эркакга элликта аёл тўғри келади".Аҳмад 3/176, Бухорий 81, Муслим 2671, Термизий 2205, Насоий "Сунан ал-Кубро" 5906, ва Ибн Можа 4045 ривояти. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳул-жоми ʼас-сағир" 2206.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳу) лардан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: "Албатта Аллоҳ Таоло, (одамлардан) илмни бир тортиб олишлик билан олиб қўймайди, аммо илмни, олим бандаларини вафот эттиришлик билан (одамлардан) тортиб қўяди. Қачонки У (Аллоҳ) ер юзида бирорта илм аҳлини қолдирмагач, одамлар ўзларига жоҳил раҳнамоларни сайлаб оладилар, уларга саволлар берилади ва улар билимсизлик билан қарорлар қабул қилишади, натижада улар ўзларини ҳам адаштириб, бошқаларни ҳам (ҳақ) йўлдан оздирадилар!". Аҳмад 2/162, 190, 302, Бухорий 100, Муслим 2673, Термизий 2652 ва Ибн Можа 52 ривояти. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ал-жоми ʼас-сағир" 1854.
Хузайфа ибн Ямоний (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: "Ислом (аста аста) йўқ бўладики, ҳудди (янги) кийимнинг толалари (аста аста), йўқ бўлгандек, одамлар на рўза, на намоз, на ҳажни ва на садақа ҳақида бирор нимани билмаслар, Аллоҳ Таолонинг Китоби эса бир кечада йўқ бўлади ва ер юзида бирорта оят қолмайди. Ва ҳар ҳил тоифадаги одамлар қолади, улардан қари ва қариялари айтадилар: "Биз ота бобоимизни "Лаа-илаҳа-иллаллоҳ" да топганмиз" дейдилар. Шунда Сило (Ибн Зуфар, Ҳузайфадан) сўради: "Бу "Лаа-илаҳа-иллаллоҳ" уларни нимадан қутқаради, аҳир улар на намоз, на рўза, на ҳаж ва на садақани билмасалар?". Ҳузайфа ундан бурилди. Сило гапини уч марта қайтарди, ҳар сафар Ҳузайфа ундан бурилаверди, учинчи марта сўраганда Ҳузайфа унга деди: "Эй Сило, уларни Оловдан қутқаради". Ибн Можа 4049 ва Ҳоким 4/473 ривояти. Ҳофиз Бусирий, Ҳофиз Ибн Ҳожар ва Шайҳ Албонийлар ҳадисни саҳиҳлигини тасдиқладилар. Қаранг: "Мажмуаи Завоид" 1/247, "Фотҳул-Борий" 13/19.
"Саҳиҳ Ибн Можа" 3289.
=========== //////////// ============
"ЗИНОНИ ОЧИҚ ВА КЕНГ ТАРҚАЛИШИ".
Абу Ҳурайра (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Нафсим Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки! Эркак, аёлни йўл бўйида ерга (у билан зино қилиш учун) ётказмагунча, бу Уммат йўқ бўлиб кетмайди. Ва ўша пайтдаги одамларнинг энг яхшиси: "Яхшиси анави девор орқасига ўтиб олсаларинг бўларди!" дейди. Абу Яъло 6183 ривояти. Ҳусайин Салим Асад ва Шайҳ Албоний ҳадис санадини қувватлик деган. Қаранг: "Мажмаъу-з-завоид" 7/281 ва "Силсила ас-саҳиҳа" 1/868.
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "(Одамлар) эшакка ўхшаб кўчада жинсий алоқа қилмагунча (Қиёмат белгиканган) Соат келмайди". Имом Баззор ва Ибн Ҳиббон ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Ас-Саҳиҳа" 481.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев