
-------------
"ОТА ОНАГА ҲУРМАТСИЗЛИКЛАР".
.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Қул қиз, - ўз бекасини туғади, ялангоёқ болдири яланғоч ва эгасиз туя боқар чўпонлари баланд уйлар қуришда беллашади". Муслим 8.
Ушбу ҳадиснинг бир нечта шарҳи мавжуд:
Биринчи:
Хаттобий шундай ёзади: «Бу шуни англатадики, Ислом шиддат билан тарқалади ва унинг издошлари бутпарастларнинг ерларини забт этади ва уларнинг фарзандларини асирга олади. Асирликда бўлган қул қизлардан хўжайинларнинг ҳуқуқларидан фойдаланадиган болалар туғилади. Шундай қилиб, қул ўз хўжайинини туғдиради".
"Маалим ас-Сунан" 7/67.
Аммо Ибн Касир ва Ибн Ҳожар бу фикрга қўшилмадилар ва айтадилар: «Бутпараст мамлакатларни забт этиш ва уларнинг фарзандларини асир олиш ислом тарқалишининг дастлабки йилларида содир бўлган. Ва ҳадисда Қиёмат бошланишидан сал олдин бўлиши керак бўлган башорат айтилмоқда".
"Фотҳул борий" 1/122.
Уламоларнинг иккинчи шарҳга кўра, кўплаб ҳўжаинлар қулларини бозирда сотадилар, у қулларни фарзандлари эса ҳожаларида қолади, улар катта бўлиб ўсиб улғайганида, улар ўзларини онаси эканлигига шубҳа қилмасдан қул бозоридан онасини сотиб олади.
Лекин учинчи шарҳга кўра эса, болалар ота-оналарига хўжайинлар қулларига қандай муносабатда бўлса, шундай муносабатда бўлишади. Улар ота-оналарини ўзларининг хизматкорларига айлантириб, танбеҳ беришади ва уришади. Ушбу шарҳни Ибн Ҳожар афзал кўрган.
"Фoтҳул борий" 1/122-123.
_____________ /////////// ============
"МУСУЛМОНЛАР БИР БИРИНИ ҚАТЛ ҚИЛИШИ".
Росулулоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат яқин қолганда ҳарж авж олади». Ул зотдан сўрашди «Ҳарж нима?". Ул зот айтдилар: "Қотиликлар. Аммо бу мушриклар билан бўлган жангда бўлмайди. Сизлар бир бирларингни қатл қила бошлайсизлар". Одамлар айтишди: "Ўшанда бизни ақлимиз жойида бўладими?". Ул зот дедилар: "Ана шу вақта кўпчилик одамлар ақлдан айрилади аммо озчилиги ундай бўлмайди. Кўпчилик ўшанда ўзини ҳақ деб билади ваҳоланки улар ҳақда бўлмайдилар". Аҳмад 4/391 ва Ибн Можа 3959 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Силсила аль аҳадис ас саҳиҳа" 1682.
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Нафсим Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, Қиёмат Қойим бўлмайди то шундай кунлар келмагунча, унда қотил нега ўлдирганини ва ўлган нега ўлдирилганини билмайди". Одамлар сўрашди: "Бу қандай юз беради?". Ул зот айтдилар: "Булар шундай қотиликларки, қотилҳам ўлдирилганҳам Жаҳаннамда бўлади". Муслим 2908.
Абу Бурда ҳикоя қилади: Бир куни у бозорнинг бир четида таъжубдан бир қўлини кафтига иккинчи бир қўлини муштини уриб турган эди, унинг ёнига Мадиналиклардан бўлган саҳобалардан бирининг уғли келди ва деди: "Эй Абу Бурда! Нимадан таъжубдасан?". У айтди: "Мен одамларга (яний: мусулмонларга) ҳайрон қоламан. Улар бир Динга (яний: Исломга) эътиқод қиладилар, бир Пайғамбарга (яний: Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга) имон келтирганлар, бир нарсага (Исломга) дават қиладилар, битта ҳужжатга (Қуръон ва Суннатга) таянидилар, бир душманга (кофир ва мушрикларга) қарши курашадилар, аммо шунга қарамай бир бирларини ўлдиришни ҳалол қилиб олганлар". Саҳобанинг уғли деди: "Бунга ҳеч ҳайрон бўлма! Менинг отам айтган, у Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган экан: "Менинг Умматим мағфирот қилинади. Улар Оҳиратда ҳисобга ва жазога тортилмайдилар. Уларга (бу дунёда бериладиган) жазолари қатл қилинишлари ва зилзила бўлади". Ҳадисни Буҳорий "Ат-Тарих" да ва Ҳоким "Мустадрок" 4/283.да ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.
Абу Мусо ал Ашарий розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Менинг Умматим мағфирот қилинади. Улар Қиёмат Кунида жазога тортилмайдилар, аммо уларнинг бу дунёдаги жазолари; ўлдирилиш, безовтагарлик ва зилзила бўлади". Аҳмад 4/410 ва Абу Довуд 4278 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Силсила ал аҳадис ас саҳиҳа" 959.
_____________ /////////// ============
"ИМОНСИЗЛИКЛАР, ОДОБСИЗЛИКЛАР, ҚАРИНДОШЛИК РИШТАЛАРИ, ВА ҚЎШНИЛАР БИЛАН АЛОҚАЛАРНИ УЗИЛИШИ".
Абдуллоҳ ибн Амир розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат Соати келмайди қачонки имонсизлик, одобсизлик, оилавий алоқалар ва қўшниларга ҳурмацизлик бўлмагунча" Аҳмад 6514 ва Ҳоким 253 тивояти. Шуайб ал-Арнаут ҳадис санади ҳақида шундай дейдилар: «Ҳадис, бошқа ҳадисларнинг мавжудлиги туфайли саҳиҳдир".
Ҳозир биз Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган барча нарсаларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Аксарият Мусулмонлар бир бирларига қўпол ва юракка оғир бўлиб бормоқдалар. Улар ўз қариндошларини ҳаққига роя қилишни унутмоқдалар, оилавий ва кариндошлик ришталарини узмоқдалар ва қўшнилари билан кескин муносабатда бўлмоқдалар. Бир бирларини кечиришлари ва бир бирларидан ўтган ҳато камчиликларни унутмай ўзаро гина кудрат қилмоқдалар.
Аммо Мусулмонлар, бошқа Дин ваккиларидан айнан шу фазилатлари, яний; ўзаро меҳр оқибат, ҳурмат, бир бирига мурувват ва яҳшилик қилишлик билан ажралиб турар эдилар, ва улар орасида тинчлик ва севги ҳукмронлик қилар эди. Аммо вақтлар ўтиши билан мусулмонлар дунё матоҳларига кўнгил қўийишлари ва бошқа ғайри динларнинг фитналарига алдана бошлагач, улар ичида бу жирканч одат авж олди. Муртадлик, Қўшни ва қариндошлик ришталарига роя қилмаслик кенг тарқади, меҳмондўстлик ва ўзаро ҳурмат эътибор камайиб кетди. Бу эса, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам томонларидан башорати берилган Қиёмат аломатларининг ҳақиқатларидандир.
Жубайир ибн Муьтим розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки (қариндошлик муносабатни) бузса, Жаннатга кирмайди!» дедилар. Бухорий 5984, Муслим 2556.
Абу Хурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким Аллоҳ ва Оҳират Кунига имон келтирган бўлса қўшнисига зарар бермасин. Ким Аллоҳ ва Оҳират Кунига имон келтирган бўлса меҳмонга ҳурмат кўрсатсин. Кимки Аллоҳ ва Оҳират Кинига имон келтирган бўлса яҳши гапларни айтсин ёки жим бўлсин". Бухорий 6018 ва Муслим 47 ривояти.
Оиша розиёллоҳу анҳу онамиздан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жаброил менга қўшнига яҳшилик қилиш ҳақида шундай узоқ гапирдики ҳатто мен уни (қўшнини) устимизда меросхўр қилиб қўярмикин деб уйладим". Бухорий 6014.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев