
-----------
"БОЗОРЛАРНИНГ ЯҚИН КЕЛИШИ.
.
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Қиёмат Соати келмайди то фитналар юзага чиқмагунча, ёлғон тарқамагунча, бозорлар яқинлашмагунча, вақт тезламагунча, ва "ҳарж" авж олмагунча". Одамлар сўрашди: "Ҳарж нима?". Ул зот айтдилар: "Бу қотилликлардир". Аҳмад 2/519, ва Ибн Ҳиббон 6718 ривояти. Ҳофиз Ҳайсами айтади: "Ушбу ҳадиснинг ровийлари "Саҳиҳ" да келтирилган. Бундан мустасно фақат Саид Ибн Саъман. У хам ишончлик ровийлардан". Қаранг: "Мажмуа аз завоид" 7/327. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Силдила ас саҳиҳа" 2772.
Ҳадисдаги "..бозорлар яқин келиши.." ҳақида Уламоларнинг қуйидаги сўзлар келган:
Биринчи: Бугунги кунда бозорлар одамларга шу даражада яқин келдики, ҳатто дунёни нариги четидаги молнинг паст баланд нарҳини уйда ўтириб олиб ҳам билиб олиш мумкун бўлмоқда.
Иккинчи: Сотувчи ва ҳаридолар ўрталаридаги масофадан қатьий назар бозорларга ўзланинг молларини тезда тақдим қилмоқдалар.
Учинчи: Дунёниг қай бурчагида бўлмасин бозорлардаги нарҳлар бир биридан деярлик кескин фарқ қилмайди. Аввалда бундай малумотларни билишга имкон бўлмаган.
(Қиёматнинг аломатлари китобидан)
___________ /////////// ===========
"ВАҚТНИНГ ТEЗЛАБ КEТИШИ".
Абу Ҳурайра розиёллоҳи анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «То вақт тезламагунча (Қиёмат) Соат келмайди. Йил бир ойга ўхшайди, ой бир ҳафтага ўхшайди, ҳафта бир кунга ўхшайди, кун бир соатга ўхшайди ва соат палма шохларини ёқиш вақтига ўхшайди". Аҳмад 2/537, Термизий 2332, Ибн Хиббон 6842, Абу Яълo 6680, ва Имом Баззор 6216 ривояти. Ҳофиз Хайсамий ва Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг. "Мажмyаи завоид" 7/334 ва "Саҳиҳ ал-жоми ал-сағир 7422.
Уламолар Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларига бир нечта изоҳ беришган:
Ҳофиз Ибн Хожар, Имом Хаттобий ва Имом ибн Асирнинг ҳадисга берган шарҳига кўра - вақт аста-секин ўз марҳаматини йўқотади, ва бунинг натижасида одамлар бир кун ичида олдинги аждодларнинг қилган ишларини қила олмайдилар". Қаранг. "Фотҳул борий" 13, "Маъалим ал-Сунан" 6/141-142 ва "Жами ал-Узул" 10/409.
Уламоларнинг яна бир шарҳига кўра, - Маҳди ҳукмронлиги келганда вақт тезда ўтиб кетади. Дунё бўйлаб фаровонлик, амонлик ва адолат ҳукмронлик қилади ва маълумки, фаровон кунлар ҳар доим тезда ўтиб кетади ва тез ўзгариб туради, оғир кунлар эса ҳар доим узоқ ва оғриқли бўлиб кўринади. Қаранг.
"Фотҳул борий" 13.
Аммо Шайҳ Сайид Сабиқ ва Шайҳ Ҳамуд Тувайжурий фикрига кўра, - Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан шу нарса малумки, - одамлар бир бирлари билан масофадан туриб маълумот узатиши, оралиғ масофаларни eнгиб ўтишлари учун алоқа воситалари ва тезюрар транспорт воситаларининг пайдо бўлишини англатади" Қаранг. "Итҳаф ал-Жамаъа" 1/497 ва "Ал-Ақида ал-Исломия" 247.
Ҳадисдаги \"такарруб\" сўзи, луғатда "тезлашув" оҳанг, ўхшашлик" деган маънони англатади. Баъзи Уламолар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлариан маъно шуки, жоҳиллик ва итоацизлик тарқаладиган вақт келади, деган хулосага келишади, натижада одамларнинг мавқеи бир хил даражада ёмон бўлади. Аммо бу воқеиликлар бўлмайди тоинки одамлар ичида солиҳ ва олимлар бўлса.
Юқорида айтиб ўтилган Уламоларнинг барча шарҳи Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи алайҳи васалламнинг сўзларидан четга чиқмайди ва бу башоратларнинг қанчалик ҳақиқат эканини биз ҳозирги кунларда ўз кўзларимиз билан кўриб турибсмиз.
(Қиёматнинг аломатлари китобидан)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев