
----------
"РИБОНИ КЕНГ ТАРҚАЛИШИ".
▪
Абу Ҳурайра (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинад: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Қиёмат бошланишидан олдин судхўрлик, зино ва шароб тарқалади". Имом Табароний "ал-Авсат" 7/349 да 7695 рақами билан ривоят қилган. Шайҳ Албоний ҳадисни ҳасан деган. Қаранг: "Ас-Силсила ас-Саҳиҳа" 3415.
Абу Ҳурайра (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Шундай вақт келади, одам ўз мол-мулкини қайси йўл билан топишига аҳамият бермайди: ҳалолданми ёки ҳаромданми". Бухорий 2083 ривояти.
============= ///////////// ==============
"МУСИҚА ВА МУСИҚА АНЖОМЛАРИНИ ТАРҚАЛИШИ".
Анас (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Замон оҳирига яқин, муваффақиятсизликлар, йиқилишлар ва инқилоблар тез-тез учрайди ва бу ишлар одамлар хамр (ароқ) ичганда, қўшиқчиларни олиб бориб мусиқа асбобларида ўйин кулгу қилишни бошлаганда бўлади". Ибн Абу Дунё 1/153 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Силсила ас-саҳиҳа" 6/236.
Абу Омир ал-Ашъарий (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: "Албатта менинг Умматим орасида одамлар бўлади. Улар, зинони, ипакни, шароб ва мусиқа анжомларини ҳалоллайдилар. Ва (улардан баъзилари) баланд тоғнинг четига жойлашадилар ва кечқурун чорва моллари уларга олиб келинади ва камбағал уларнинг олдига келади, чунки улар унга ёрдам беришини истайди. Улар: "Эртага кел", дейдилар, лекин (тунда) Аллоҳ уларнинг (баъзиларини) устига тоғни ағдариб йўқ қилади, бошқалари эса Қиёматгача маймун ва чўчқага айланадилар".
Бухорий, 5590.
============= /////////// =============
"МАСЖИДЛАР ВА ҚУРЪОН КИТОБИНИ БЕЗАТИШ".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Масжидларингизни ва китобларингизни (Қуръонни) безашни бошласангиз, ҳалок бўласиз!".
Абдуллоҳ ибн Муборак "Зуҳд" 797.да ривоят қилган.
Ҳофиз Ибн Мулояқийн ва Шайҳ Албоний ҳадисни ҳасан деган. Қаранг: "Бадр ал-Мунир" 5/577, "Саҳиҳ ал-Жоми ʼас-сағир" 585 ва "Силсила ас-саҳиҳа" 1351.
Анас Ибн Молик (розиёллоҳу анҳу) дан ривойст қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламайтдилар:
"Одамлар бир-бирларига масжидлар билан мақтана бошламагунча, Қиёмат вақти келмайди".
Аҳмад ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.
Анас розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Одамлар масжидлар билан мақтанишади ва камдан-кам ҳолларда уларни зиёрат қилишади. Ва улар масжидларда қилинган безакларни намойиш этишади".
Ибн Аббос (розиёллоҳу анҳу) айтдилар: "Сиз масжидларни яҳудий ва насронийлар каби безаттирасиз". Саҳиҳул Буҳорий.
Имом ал-Мунавий айтадилар:
"Масжидлар ва Қуръонни безаш тақиқланади, чунки у қалбни ибодат маҳалда Аллоҳга ҳушудан узоқлаштиради. Шофийларнинг фикрига кўра, масжидни ҳатто Каъбага тегишли бўлса ҳам, олтин ёки кумуш билан безаш қатъиян ман этилади. Бошқа нарсалар билан безаш эса макруҳдир".
Қаранг "Файзул қодир".1/367.
========== //////////// ===========
"БАЛАНД УЙЛАР ВА МИНОРАЛАР ҚУРИШ".
Абу Ҳурара (розиёллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Бу Соат (яний: Қиёмат вақти) келмайди ... одамлар баланд уйлар қуришда бир-бирлари билан рақобатлаша бошламагунча ... ". Бухорий, 7121.
Ибн Ҳожар шундай ёзган эдилар: «Баланд уйларни қуришда рақобат одамларнинг ўзлари учун бошқа уйлардан баландроқ бўлган уй қуришга бўлган интилишини англатади. Эҳтимол, бу дегани, одамлар бир-бирлари билан уйлари билан мақтанишади ва уларни ҳар томонлама безашади. Биз аллақачон бундай хатти-ҳаракатларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз ва шуни тан олишимиз керакки, одамларнинг ўзи учун катта нарса қуриш истаги доимий равишда ўсиб боради ". Қаранг: "Фотҳул борий" 13/88.
Субҳаналлоҳ эътибор беринг, Ибн Ҳожар Асқалоний ҳижрий 773-852 йилларда яшаган. Биз эса 21 асрда турибмиз.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев