
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَصُوحًا عَسَىٰ رَبُّكُمْ أَنْ يُكَفِّرَ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ يَوْمَ لَا يُخْزِي اللَّهُ النَّبِيَّ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ ۖ نُورُهُمْ يَسْعَىٰ بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا ۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса, Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни кечир, албатта, Сен барча нарсага қодирсан, дерлар".
(Таҳрим сураси, 8-оят).
Тафсир: Қиёмат кунида мўминлардан бошқалар зулматда қоладилар. Мўъминлар йўлини эса нур ёритиб туради. Улар зулматда адашмайдилар, қоқилиб-сурилмайдилар ҳам. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй парвардигоро, қиёмат куни шарманда қилмагин», деб дуо қилганликлари келтирилган.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким мусулмон биродарининг ҳожатини раво қилиш учун юриб, унга тўғри маслаҳат берса, Аллоҳ у билан дўзах ўртасида еттита хандақ қилади. Ҳар бир хандақ ораси ер ва осмон орасича”, – дедилар».
Абу Нуъайм ва Ибн Абу Дунё ривояти.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким биродарига тўйганича таом берса, сероб бўлганича суғорса, Аллоҳ таоло у билан дўзах ўртасида еттита хандақ қўяди. Ҳар хандақлар ораси беш юз йиллик масофадир”, – дедилар».
Имом Табароний ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳикмат
Ризқ даражалари
Мол-дунё: У ризқнинг энг паст, қуйи даражаларидандир.
Офият, саломатлик: У ризқнинг энг олий, юқори даражаларидандир.
Фарзандлар салоҳияти, қобиллиги: У ризқнинг афзалидир.
Роббул аламийн- Аллоҳ таолонинг ризоси: У энг мукаммал, тамомий ризқдир.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев